Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


ХVIII-ХIХ асрларда рус тарихшунослиги


Download 72.59 Kb.
bet2/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

ХVIII-ХIХ асрларда рус тарихшунослиги. Россия тарихшунослигининг асосчиси В.Н.Татишчев (1686-1750) бўлиб, йирик дворян тарихчиси ҳисобланади. Унинг асосий тарихий асари «Россия тарихи энг қадимги даврдан»дир. Муаллифнинг бу асари қадимий хронологик анъаналар тақлидида ёзилган бўлиб, асосан сиёсий воқеаларга эътибор берилган. Халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид маълумотлар, фикрлар жуда кам. Татишчевнинг асарида Россия ҳудудидаги қадимги халқларнинг географик жойлашуви ва ўзаро алоқалари масаласи ҳам муҳим ўрин тутади. Шунингдек у Ғарбий Европа тарихшунослигидаги Россия тарихига оид бири қатор нотўғри фикр ва мулоҳазаларни ҳам илмий асосда рад этади. Бир қатор камчиликларидан қатъий назар В.Н.Татишчев биринчи рус тарихчиси эди. Унинг ютуқлари ва камчиликлари ҳам пионерларга хосдир.
В.Н Татишчевдан сўнг Россия тарихшунослигида муҳим ўрин эгаллаган олим М.В. Ломоносовдир. М.В. Ломоносовнинг биринчи тарихга оид фикрлари Г.Ф. Миллернинг «Приисхождение имени и народа российского» диссертацияси хусусидаги мулоҳазаларда акс этган. Бунда у Россия тарихидаги «норманн масаласини» таҳлил этиб, Миллернинг фикрларини рад этади. М.В. Ломоносовнинг асосий тарихий асари «Древней Российской истории» («Қадимги Россия тарихи») деб номланиб, уни ёзишда муаллиф анча кенг манбалардан фойдаланган.
Россия дворян тарихшунослигининг яна бир вакили М.М. Шчербатов (1733 - 1790) дир. Унинг ҳам асосий асари «История Российская»дир. Лекин у аввалги тарихчиларнинг асарларидан манбавий кўлами ва этник, географик таҳлили жиҳатидан бир мунча юқори туради. У Россия тарихини ёритишда қадимги юнон, рим ва византия манбаларидан кенг фойдаланган. Лекин унинг асарида икки муҳим мақсад яққол сезилади. Биринчиси Россия тарихи бу рус самодержавияси тарихи, иккинчиси эса Россия тарихи бу рус дворянлари тарихи.Шчербатовнинг яна бир фаолияти манбаларни нашр этиш йўналишига баишланган.У рус тарихчиларидан биринчи бўлиб Россия тарихига оид кўплаб манбаларни («Царственного летописца», «Царственной книги», «Журнал или поденную записку…») нашр эттирганлиги билан ҳам ажралиб туради.
И.Н. Болтин (1735 - 1792) ҳам рус дворян тарихшунослигининг вакилларидан бўлиб, унинг асарлари манбаларни чуқур таҳлил этгани ва жиддий тарихий тадқиқот олиб борилганлиги билан ажралиб туради. Унинг асосий тарихий мулоҳазалари Леклерка ва Шчербатовларнинг Россия тарихига оид асарларининг танқидига бағишланган китобларида акс этган. И.Н. Болтиннинг тарихий асарлари илмийлиги ва манбавий, мантиқий асослилиги билан ҳам эътиборни тортади.И.Н.Болтин рус дворян тарихшунослигиниг чўққиси эди.



Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling