Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Тарих фалсафаси ва методологиясида янгича тафаккурнинг


Download 72.59 Kb.
bet7/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Тарих фалсафаси ва методологиясида янгича тафаккурнинг
шаклланиши

Ҳозирги замон тарих фанининг ривожланиши асосан тафаккурнинг диалектик усулига таянади. Ягона моддий оламнинг сифат жиҳатдан чексиз хилма хиллиги ҳозирги замоннинг диалектик илмий манзарасида ўз ифодасини топяпти.


Тарихий тадкиқотларда диалектикани қўллаш учун ижодий қобилият, билим, тажриба, фактларга эга бўлиш иқтидори талаб этилади. Диалектик метод тушунчалардан тўғри фойдаланишга, тарихий воқеаларни объектив баён этиш имконини беради. У тушунчаларни мутлаклаштириш ва уларни ўлик догмага айлантиришдан сақланишга имкон беради.
Ижтимоий ривожланишнинг хозирги боскичида "Тарих фалсафаси ва методологияси" ўзида илмий-назарий билимнинг маънавий-амалий жиҳати билан инсоният тажрибасининг қадриятли томонини мужассамлаштиргандир. Ҳозирги пайтда фалсафий-методологик тафаккурнинг бош йўналиши: инсоний хаётнинг маъноси ва мақсади, олий хаётий кадриятлар ва инсоний қадриятларни излаш ва қарор топтиришдир.
"Тарих фалсафаси ва методологияси" ўзининг уч минг йиллик тарихи давомида мавжуд борлик ва онгни танкид қилишни тарк этмади. Шу сабабли ҳам буюк файласуфлар, буюк санъат ижодкорлари ҳамиша ҳукуматнинг таъқиби ва тазйиқи остида, камоыхонна ва кувғинда яшашга мабур бўлдилар. Бу холат узок ўтмишдагина эмас, балки совет даврида хам бўлди. Масалан, Навоий номидаги Самарканд давлат университети Узбекистон тарихи кафедрасининг мудири Пўлат Солиев мусулмон аждодларимизнинг маънавий-ахлоқий меросини тарғиб қилишда айбланиб, 1937 йили катл этилди.
Олимлар факат хукумат билангина эмас, балки бир - бирлари билан ҳам бахслашдилар, бахслашишни санъат (диалектика) даражасига
кўтардилар.
Кўп асрлар мобайнида тарих фалсафаси ва методологияси бир -бирига зид бўлган материалистик ва идеалистик методологияга таяниб келяпти. Материалистик методологиянинг мохияти қадимги юнон файласуфи Гэраклийнинг: "Олам хеч қандай Худо томонидан яратилган эмас, у хамиша бўлган, ҳозир хам мавжуд, бундан кейин хам бўлади", -деган сўзларида, идеалистик методология эса Боблияда якқол ифода этилган: "Даставвал сўз бор эди, бу сўз Худо эди".
Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда турли методологиялар, хусусан, гуманитар - экологик методология, позитив методология, марксистик методология, идеалистик методология, расизи ва фашизм методологияси, бозор иктисодиёти муносабатлари методологияси ва бошқалар кўлланиляпти.



Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling