Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Download 72.59 Kb.
bet4/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Рус шарқшунослик мактаби. ХVIII асрдан рус шарқшунослиги шаклланиб борди. ХVIII асрдан бошлаб Россия тарихида ўзига хос янги давр бошланди. Пётр И ислоҳотлари натижасида Россия жаҳоннинг йирик, обрўли давлатлардан бирига айланди. Россиянинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар маънавий ҳаётга ҳам ижобий таъсир қилди. Россия давлати ҳудудлари шарққа томон кенгайиб борган сари, Шарқ халқлари, жумладан, ўрта Осиё халқлари тарихига ҳам қизиқиш ортиб борди. Кўплаб мутахассислар ҳам рус шарқшунослиги ХVIII асрда пайдо бўлганлигини қайд этадилар. Айни шу даврдан рус тарихчилари ўз асарларида шарқ мамлакатлари тарихига ҳам тўхталиб ўта бошладилар.Лекин бу даврда рус шарқшунослиги энди шаклланаётганлиги ва рус тарихчилари шарқ манбалари билан яхши таниш бўлмаганлиги туфайли, ўз асарларида рус солнома ва қиссаларида учрайдиган нотўғри маълумотларга таянишга мажбур бўлганлар. Бу эса уларнинг кўплаб хатоларга йўл қўйишларига сабаб бўлди. Шунингдек, ХVIII асрдақ рус тарихчилари баъзи шарқ манбаларининг Европа тилларига қилинган таржималаридан ҳам кенг фойдаланишлари мумкин эди. Чунки ибн Арабшоҳнинг «Ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур» асари 1658-йили француз арабшуноси П. Вате томонидан француз тилига таржима қилиниб, нашр этилган бўлса, 1767-1772 йилларда С. Магнер томонидан лотин тилига таржима қилиниб, чоп этилган, Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»сининг француз ва инглиз тилларига қилинган таржималари эса 1722-1723 йилларда нашр эттирилган эди. Лекин ХVIII асрда рус тарихчилари юқорида таъкидланган манбалардан фойдаланмадилар. Бу эса шубҳасиз, ХVIII аср рус тарихшунослигида битилган шарқшуносликка оид асарларнинг илмий савиясига салбий таъсир этди.
ХIХ асрнинг биринчи ярмида рус тарихчилари шарқ манбалари билан кенгроқ танишдилар.Рус шарқшунослигининг ривожланиб бораётганлиги, шарқ тилларини ўрганиш марказларининг пайдо бўлаётганлиги ва шарқ манбаларининг рус тилига таржима қилинаётганлиги бунга катта имконият яратди. Бу ҳол уларнинг илмий асарлари савиясига ижобий таъсир этди. Рус тарихчилари асарларида Шарқ мамлакатлари хусусидаги фикрлар тобора тэранлашиб борди. Лекин бу даврда ҳам рус солнома ва қиссаларининг салбий таъсири сезилиб турди. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило қилиниши натижасида бу ўлканинг тарихини ўрганишга бўлган эҳтиёж ошиб борди. Рус маъмурларини ўлканинг фақат сиёсий ва иқтисодий имкониятлари эмас балки маънавий салоҳияти ҳам қизиқтирарди. Чунки ўлкани бошқаришда унинг ўзига хос хусусиятларини, тарихини, айниқса, машҳур тарихий шахсларининг ҳаёти ва фаолиятини яхши билиш мустамлакачиларга ёрдам бериши мумкин эди. Шунинг учун ҳам мустамлакачи маъмурлари рус шарқшуносларнинг Ўрта Осиё тарихини ўрганиш борасидаги саъйи ҳаракатларини ўз манфаатлари доирасида қўллаб қувватладилар. Бу даврда рус тарихшунослигида шарқ мамлакатлари тарихига оид кўплаб мақола ва рисолалар эълон қилинди.Ўрта Осиё Россия томонидан истило этилгач, рус тарихчилари Шарқ тарихи ҳақидаги манбаларга кўпроқ эга бўлдилар. Шу билан биргаликда бу манбаларни рус тилига таржима этишга ҳам катта эътибор берилди. Жумладан, Руи Гонсалес де Кловихонинг «Самарқанддаги Амир Темур саройига саёҳат кундалиги» И.И. Срезневский томонидан рус тилига таржима қилиниб, 1881-йили нашр этилди. Шунингдек, 1894-йили «Темур тузуклари» ва «Таржимаи ҳоли» ҳам рус тилига таржима этилиб, нашр қилинди. Бу таржималар рус шарқшунослари Н.П.Остраумов ва Н.С.Ликошинлар томонидан амалга оширилган эди.1884-йили В.Г. Тизенгаузеннинг Олтин Ўрда тарихига оид араб тилидаги манбаларини тўплаб нашр этиши Амир Темур тарихини ўрганишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Бу нашрдан ХХ асрда ҳам жуда кенг фойдаланилди.Рус шарқшуносларининг юқорида кўриб чиқилган манбашунослик ишлари натижасида рус тарихчиларининг асарлари Шарқ мамлакатлари ҳақидаги аниқ факт ва маълумотлар билан бойиган бўлса-да, лекин бу давр тарихшунослигида рус шовинизми ва буюк давлатчилик ғояларининг таъсири кучайиб борганлигини кузатиш мумкин.
ХХ асрда рус шарқшунослиги қатор ютуқларга эришди.В.В.Бартолд, А.Ю. Якубовский, И.П. Петрушевский, Крачковский, Бертелс, Массон ва бошқалар Шарқ мамлакатлари ҳақида монографиялар, мақолалар эълон қилдилар.ХХ аср шарқшунослигининг ривожланишига шарқ манбаларининг кенг ўрганилганлиги ҳам катта ёрдам берди.1934-йили Амир Темурнинг «Таржимаи ҳол»и В.А.Панов томонидан рус тилига таржима этилди ва зарур шарҳ ҳамда изоҳлар билан чоп этилди.1958-йили эса рус шарқшуноси А.А. Семенов Ғиёсиддин Алининг «Рўзномаи азавоти Ҳиндистон» асарини рус тилида чоп этди.Немис тарихшунослик мактаби ўрта асрлар тарихи ҳақида Фридрих-Христоф Шлоссер (1776-1861) Шарқий Фризк вилоятининг Иефер деган мавзеида таваллуд топди.У Ангалпт-Сербацк князи Фридрих Августнинг оиласига мансуб эди.У ўзининг «Жахон тарихи» асарида таъкидлашича, Фридрих Август Екатерина II нинг акаси бўлиб, Германиядаги майда давлатлардан бирининг хукмдори бўлган. Бу хукмдор фақат ҳарбий ўйинлар билан машул бўлмай, балки бутун Германия бўйлаб кўнгилли аскарлар тўплаб уларни инглизларга Америкадаги мустамлакаларда содир бўлаётган қўзолонларни бостириш учун сотар ва бундан жуда катта судхўрлик фойдасини қўлга киритир эди. Фридрих даврида Иефер немис солдатларини тўплаб Америкага жўнатиш ва у эрдан қайтиш марказига айланган эди.
Шлоссер Германиядаги айрим князларнинг ҳаёти, айниқса, уларнинг одам сотишларини ўзининг «ХVIII аср тарихи» асарида бир неча маротаба қайд қилган.Шлоссер дастлаб диний хизматчи бўлишни орзу қилган эди.Бунинг сабаби у 15 ёшида ота-онасидан етим қолиб, иқтисодий қийин аҳволда эди.Унинг билимга чанқоқлиги, илмга бўлган ишончи Гёттинген университетига этаклаб келди. Лекин тез орада унинг университетдан кўнгли совийди. Бунинг сабаби унинг фикрича, айрим профессорларни инобатга олмаганда университетнинг аксарият профессорлари ўз ишларига ноқобил эдилар. Шлоссернинг студентлик (1794-1797) даврида унинг ҳаётига ташқи дунёдаги воқеалар катта таъсир қилди, айниқса, Франциядаги инқилоб Шлоссерда катта таассурот қолдирди. Энди диний мартаба уни қизиқтирмай қўйган эди. Шунинг учун университетни тамомлагач, ўқитувчи бўлишга қарор қилди. Бу эса Шлоссерга бойларнинг болаларини ўқитиш билан биргаликда ўз устида ишлаш ва илмий изланиш учун ҳам имкон берар эди. У бўш вақтида жуда кўп китобларни мутолаа қилиб чиқиб, нафақат тарих фани, жумладан тарихчи Фукидиднинг ижоди билан қизиқди, ўз навбатида, математика ва француз адабиёти билан ҳам шуғулланди. Француз адабиётида уни Волтер ижоди алоҳида ром этди. Бундан ташқари у буюк файласуфлар Кант, Шеллинг ва Фихте асарларини ҳам қунт билан ўрганди. Унинг ижодий ҳаётига алоҳида таъсир этган адиблар орасида Волтер ва Кантнинг таъсири салмоқли эди.
Шлоссернинг «Жаҳон тарихи» асарига қисқача тўхталиб ўтар эканмиз, бунда адиб тарихга ғоявий ва оқилона урғу берган. Камдан-кам ҳолларда ижтимоий воқеаларга тўхталиб ўца-да, барибир уларнинг юзакилиги сезилиб туради. Унинг диққатини жамиятда бўлган ходисалар ҳам, халқнинг турмуш тарзи кўпроқ ўзига жалб этган. Уни қизиқтирган нарса воқеаларнинг ўзгариши, шахслар ва сиёсат эди.Ташқи сиёсат Шлоссерни деярли қизиқтирмас эди. Ранкедан фарқли ўлароқ Шлоссер кўпроқ ички сиёсат, халқнинг турмуш тарзи, унинг жабр зулмга қарши курашини ўз асарларида ёритиб ўтган.
Бундан ташқари, «Жаҳон тарихи» асарида Шлоссер маданият тарихига, қисман адабиёт тарихига ўз диққатини қаратган. Худди шу майда буржуазия номоёндаларига мансуб бўлган яна бир тарихчи, гарчанд у Шлоссер шогирдларидан бўлмаса-да, унинг таъсирида шаклланган ва у ҳақида бир неча асарлар ёзган немис тарихчиси Вилгелм Стиммермандир. У машҳур «Деҳқонлар уруши тарихи» китобининг муаллифи.
Вилгелм Стиммерман (1807-1878) жуда қизиқ ва кам ўрганилган шахс бўлиб, замонавий немис тарихшунослигида у ҳақида жуда кам тўхталиб ўтилади. Шунда ҳам унинг фикрларининг нотўғрилиги ва бир томонламалигига урғу берилади. Лекин у кўпчиликнинг фикрича бундай баҳога лойиқ эмас. Стиммерман нафақат тарихчи, балки шоир ҳам эди. У немис тили ва адабиёти, тарих фанлари профессори бўлиб, олий мактабда ва Штутгартдаги политехникумда дарс берар эди.1848-йилда Стиммерман ҳалқ йиғинига сайланиб Франкфуртда сўллар қанотидан ўрин эгаллади. 1849-1850 йилларда Таъсис мажлиси депутати қилиб сайланади.Тез орада ўзининг қаттиққўллиги учун давлат ҳукуматидан ҳайдалади.1851-1855 йилларда Вюртембергдаги маҳаллий ҳукумат депутати этиб сайланади. У эрда ҳам сўл қанот вакиллари орасидан жой эгаллади. Германиядаги инқилоб узил-кесил малғубиятга учраганидан сўнг, Стиммерман руҳонийлик хизматига қайтди. Шундай қилиб, Стиммерман 1848-йилдаги инқилобий воқеаларда фаол иштирок этди. Бу давр тарихи унинг учун нафақат илмий адабий изланиш мавзуси, балки унинг ўзи Германиядаги ХIХ аср воқеаларининг бевосита фаол иштирокчиси бўлган эди.
Унинг машҳур «Германияда деҳқонлар уруши тарихи» (1841) асаридан ташқари «Вютенберг тарихи» , «Германиянинг Наполеон билан уруши тарихи» , «Гогенштауфлар тарихи ёки монахларнинг папалар ва республикачиларга қарши кураши» номли асарлари чоп этилган.
Лекин унинг муҳим аҳамият касб этган асари «Деҳқонлар уруши тарихи» асаридир. Бу асарини Стиммерман Штутгарт архиви материалларини қунт билан ўрганиш асосида ёзган. Асарнинг иккинчи қисми Шлоссерга бағишланган.
Стиммерман тарихий манбаларни яхши билган ва аъло даражада улардан фойдалана олган. Унинг баёнлари оддий, содда ва бадиий бўлган. Стиммерман ҳаётининг сўнгги дамларида унинг ижоди пасайибгина қолмай,балки сўнган,синиқ кўринар эди. Стиммерман ёшлигида ниманики инкор этган бўлса, қарилик чоғида ўша туйғуларга асир бўлиб борар эди. Жумладан, у прусслаштириш ва пруссча сиёсий ғояларга худди шундай муносабатда бўлди. Бунга уни Франция-Пруссия уруши мажбур қилган эди. Унинг «Германиянинг қаҳрамонона уруши» асари Пруссия шуҳратини оширишга қаратилган эди. Шунга қарамай Стиммерман ўзининг «Деҳқонлар уруши тарихи» асари билан бизга кўпроқ танишдир.
Тарихшуносликка улкан хисса қўшган яна бир мактаб тарихий-география мактабидир. Бу мактаб ХIХ аср Германия тарихида катта аҳамият касб этган. Ана шу мактабнинг энг йирик намоёндаларидан бири Карл Риттер (1779-1859) эди.
1820-йилдан Берлин университетининг пофессори бўлган Риттернинг энг муҳим асари «Землеведение в отношение к прероде и к истории людей, или всеобўая сровнителпная география» асаридир. Риттер бу асарини ёзишни 1817-йилда бошлаган. Бу асар бир неча бор чоп этилган бўлса-да, аммо муаллиф умрининг охиригача якунланмаган. Бу асарнинг бир қисми рус тилига таржима қилинган.
Бу асарда кўтарилган муаммо устида антик даври адиблари – Полибий,Витрубий ва бошқалар, кейинчалик Боден, Монтескоелар ҳам иш олиб борганлар. Бу муаммо инсоният тарихига географик шароитларнинг таосири ҳақидадир. Риттерда бу масала табиий муҳитнинг жамиятга ҳал қилувчи таъсирчан роли сифатида ҳамда бу муҳитнинг француз инқилобига қарши қаратилганлигидир.Агар бошқа тарих мактаблари диний–илоҳий шароитнинг халқ характерига ҳамоҳанглигини тарғиб қилсалар, Риттернинг тарихий–географик мактаби бу масалада географик жихатларни асосий омил сифатида қабул қиладилар. Унинг ғояси шундан иборат эдики, маълум бир халқ ўзи яшаётган географик шароитнинг хилма-хиллиги билан бошқа халқлардан ажралиб туради ва одамларнинг тенглашувига йўл қўйилмайди. Риттер одамлар ҳақида умуман фикр билдирмайди. Унинг фикрича, маълум бир географик муҳитда, шароитда яшаётган одамлар ўзларига хос тарихни ҳам вужудга келтирадилар.Риттернинг фикрича, бирор бир географик муҳитда пайдо бўлган воқеа ёки ходисалар бошқа бир географик худудда ҳам пайдо бўлиши мумкин эмас. Масалан, Францияда ўрнатилган жамият ёки тузум Германия учун қўлланилиши мумкин эмас. Бунда Францқия инқилобининг Германия империясида қўлланилиши назарда тутилган.Шу ерда бир неча тарих мактаблари намоёндаларининг фикрларида ўзига хослик пайдо бўлди.Улар фақат бир нарсада якдил эдилар.У ҳам бўлса Франциядаги тузум герман халқининг руҳиятига тўғри келмаслигидир. Риттер ва унинг мактаби бу тузум Германиянинг географик ўрни ва шароитига мос эмас деб биладилар.
Риттернинг қараши ёрдамида географик омил кўп жиҳатдан диний мутаассиблик кўринишини олди. Унинг фикрича, давлат тузилиши, унинг тарихи географик шароит асосида ва Оллоҳ томонидан яратилади. Уларга қарши юриш эса Оллоҳга қарши туриш деб баҳолаган.Риттер ерни одамларни тарбияловчи катта ибодатхона деб ҳисоблайди. Географик муҳитнинг хусусияти шундан иборатки, у рангбаранг ва ўзига хос шароитда халқларга таъсир ўтказади. Иккинчи жиҳати шундаки, табиий шароит жуда секинлик билан ўзгаради. Жойнинг релефи, дарёлар ҳолати, мамлакат об-ҳавоси минг йиллар давомида ўзгармасдир. Шунинг учун халқлар тарихи бир хил шароитда содир бўлиб, у тезлашмайди ва ваҳшийлашмайди.Ҳозирги даврда бу ерда бўлиб турган ўзгаришлар албатта доимийлик ва аста-секинлик кўринишини олади. Бу жараён географик ўзгаришлар билан бориши керак ва бу тарихий ривожланишга хизмат қилиши керак.
Шуни такидлаш лозимки, Риттер географик қонунлар билан яхши таниш бўлса-да, аммо умимий тарих қонуниятлари борасида анча ожиз эди.Леополпд Ранке (1795-1886) жуда узоқ яшаб, 91 йил умр кўрган. У умрининг сўнгги дамларида ўзи мустақил ёза олмай қолган ва яқинлари у айтган гапларни ёзиб олишган. Шунинг учун унинг вафотидан сўнг 54 томлик асарлари тўплами нашр этилган эди.Ранке аждодларининг аксарияти руҳонийлар бўлиб ўтишган эди. Фақатгина унинг отаси ҳуқуқшунослик касбини танлаган эди. У констерватив муҳитда ўсади. Унинг тарихга бўлган қизиқиши турли хил воқеалар таъсирида ва муҳитлар гирдобида уйғонди.Бу эрда Нибур тарихий асарлари, Фихтенинг ватанпарварлик рухидаги ижод намуналари ва нихоят унинг ижодидаги адабий шаклга таъсир кўрсатган Волтер Скоттни алохида такидлаш керак.
Ранки 7 йил давомида Одердаги Франкфурт шахридаги гимназияда ўқитувчилик қилган. У энг аввало, қадимги ва ўрта асрлар тарихидан дарс берган. Кўпроқ асл манбалардан фойдаланган. Худди шу манбашунослик меваси сифатида 1824-йилда «1494 дан 1535 йилгача роман ва германлар тарихи» номли асари дунё юзини кўрди.Мана шу асардаёқ Ранкенинг умумий тарихга бўлган қарашлари яққол намоён бўлган. Энг аввало,Ранкени тарихий шахс ва унинг шахсий ташаббускорлиги қизиқтиради. Шундай экан унинг фикрича, тарихчининг асосий вазифаси тарихий шахсга характеристика бериш, шахсий ташаббус ва мулохазаларини тасаввур этишдан иборатдир.Лекин тарихчининг асосий вазифаси воқеаликни объектив баён этишдир.Тарихчи тарих устидан хукм чиқармаслиги лозим. Унинг мақсади воқеликни қандай бўлса шундай кўрсатишдир. Бу қонун Германия тарихчилари орасида хар ҳил талқин қилинади.Лекин бу фикрга мантиқий ёндашсак бу қоида ҳеч қандай маъно-мазмун, мохият касб этмайди. Ахир ким тарихни қандай бўлса шундай ёзишни хохламайди? Агар Ранкенинг бу мурожаати тарихчи учун объектив бўлиш талаби бўлса-ю, тарихий воқеаликнинг фалсафий нуқтаи назарига қарши бўлса, бунда бу ғоя немис тарихшунослигига салбий таъсир кўрсатган.
Ранкенинг «К критике новой исторографии» очеркида адиб кўпгина ХV аср ижтимоий-тарихчиларини танқидга олади.Бу унга катта шухрат келтириб,1825-йилда у Берлин университетига таклиф этилади. Бу эрда Ранке Ғарбий Европа тарихи курсидан лекстия ўқий бошлади.Бу курсни ўқиш даврида у дипломатик ёзишмалар,айниқса,Венестия элчиларининг тарихий қимматга эга бўлган ёзишмалари хақида фикр юритди.
1834-йилдан Ранке Берлин университетида семинар олиб бора бошлади. Кейинчалик бу семинар Германия тарихшунослигини ривожланишига катта хисса қўшди.Бу эрда Ранкенинг тарих мактаби шаклланди ва бу мактабдан Вайст, Гизебрехт, Зибел каби машхур тарихчилар этишиб чиқди.Ранке семинарининг мавзулари асосан қадимги Германия тарихидан олинган. Бу семинар фаолиятининг натижаси сифатида 1837-йилда Ранке ўз ўқувчилари учун Германия тарихининг Генрих I дан тартиб то ХIХ асргача бўлган даврини ўз ичига олган «Германия давлатининг йилномаси» номли тадқиқотининг 1- жилдини нашр этди.
1834-1836 йилларда Ренкенинг «Рим папалари, уларнинг черковлари ва ХVI- ХVII асрлардаги давлатлари» номли китобининг 1 жилди чоп этилади. Бу ишни якунлагач, у «Реформастия тарихи» номли янги ишини бошлаб юборди.1839-йилда унинг «Реформастия даврида немис тарихи» номли асарининг 1 жилди нашрдан чиқди. 1847 йилгача бу асарнинг 5 томи чоп этилган. У бирлашган Германия тарафдори бўлиб, реформа даврида немис халқининг бирлашиш жараёнини олдиндан сезишга муваффақ бўлди. Аммо реформастия даврини сиёсий томонини, айниқса, унинг биринчи навбатда халқаро ахамиятига кўпроқ эътибор қараца-да, унинг ижтимоий ахамиятига унчалик эътибор бермади. «Реформастия даври тарихи» асари кўп жиҳатдан архив хужжатларидан кўчирма қилинган ҳолос. Буни Ранкенинг ўзи ҳам тан олган.Бу асарини якунлагач, Ранке Пруссия тарихи билан машғул бўлди. У яна Париж шахридаги архивларда ишлай бошлади. 1847-йилда «Прусс тарихининг тўққиз китоби» номли асари нашрдан чиқди. Кейинчалик бу асар тўлдирилиб, «Прусс тарихининг ўн икки китоби» деб аталди.
Бу асарни тугатар-тугатмас Ранке Франция тарихини ўрганишга киришади. Париж архиви, хужжатларини ўрганиб чиққач, 1852 йилдан то 1861 йилгача Ранке «ХVI-ХVII асрлардаги Франциянинг тарихи» номли иш устида тадқиқот олиб борди.Бундан кейин Ранке Англия тарихини ўргана бошлади. У Англия тарихини ўрганишда инглиз, францтуз ва голланд архивлирида изланишлар олиб борган. Натижада, Англия ХVI ва ХVII асрларига оид катта иш қилинди. Бу иши «ХVII асрда Англия тарихи» деб номланди. 1854-йилда у Бавария қироли Максимилиан II га Берхтесгад шаҳрида «Янги давр тарихи хақида» номли асарини тўлиқ ўқиб берди.
1881-йил анча кексайиб қолган адиб «Жаҳон тарихи» номли асарини ёзишга киришади. 1885-йилгача бу асар устида ишлади, аммо тугата олмайди.Ранке ёшлигиданоқ диний консервативлик тарафдори бўлиб, растионализмни қоралаб буни ўз душмани деб билган. Ўзининг биринчи илмий ишидаёқ растионализмга кескин қарши чиққан. Унинг «қандай бўлса шундайлигича» номли формуласи ХVIII аср растионалистларига қарши қаратилган эди. Ранке уларга қарши кескин чиқиб, инсонни ўзгарувчанлигини, доимо моддий манфаатдорликка ва ўзини ўйлашга интилишини кузатиш лозим деган ғояни илгари сурган. Унинг фикрича, тарихдан илохийликни излаш лозим.Ранке тарихчининг тарих устидан хукм чиқаришини инкор этар экан, ўз навбатида у воқеликни объектив тушунтириши керак деган қарашни илгари суради. Тарихчи бирор бир хужжатнинг муҳим хусусиятини ажратиб олиб, айнан шу хусусиятни олиб чиқиб ўзининг хизматини кўрсатиши лозим.
Виноградов Ранке ҳақида фикр юритганда уни «халқлар тарихининг ташқи ривожланишини ўрганувчи тарихчи» деб баҳолайди. Тарихшуносликнинг тарихий-хуқуқ мактабида Ранке фикрларига қарама-қарши фиклар мавжуд. Юқоридаги фикрларни илгари сурган Ранке мамлакатдаги ички вазият албатта ташқи мухитга маълум маънода таъсир ўтказмай қўймайди дейди. Тарихнинг хуқуқ мактаби халқларнинг ички ривожланишига, миллатнинг рухий ташаббусини намоён этишга хеч қандай ташқи таъсир боғлиқ бўлмайди деб таъкидласа, Ранке биринчи навбатда мамлакатнинг ички тарихи ташқи алоқалар таъсиридадир деб, айнан шу масалага кўпроқ эътибор берган.Масалан, француз инқилоби унинг фикрича, Франция давлатининг ички сиёсатидаги воқеалар таъсирида эмас, балки ўша даврнинг ўзгаришлари, XVI асрда бу давлатни бошқа давлатларга бўлган муносабатлари таъсирида вужудга келган.Воқеалар марказининг бундай кўчирилиши Ранке тадқиқотининг заиф томони бўлган.
Тўғри, Ранке ташқи алоқалар хақидаги жуда мохир тадқиқотчи бўлган. Унинг фикрлари юзаки олганда қизиқ ва жозибали шакл олади. У тарихга ажойиб эстетик нуқтаи назардан қараган. У тарихни тенглар кураши деб билган, аммо хар икки томонга хеч қандай эътибор бермаган. Гўёки унингча барибир кимдир олиб бўлади. Диний ҳаётда католистизмми ёки протестанизмми, Испаниядаги Филипп II ми ёки Недерландлар алаба қозонадими унга барибир эди. Хар қандай тарихий воқеа ўз ўзидан содир бўлиб, у булардан завқланарди.
Ранке тарихий портретлар устаси ҳисобланган. У хар қандай тарихий арбоб хақида фикр юритганда, бунда у давр хусусиятини очиб беришга харакат қилиб, ўша арбобни мақтаб ёки уни танқид қилмаган.Кўп жихатдан уни нозик,аммо оғир характерлар қизиқтирган. Булардан фарқ қиладиган реформаторларга хос характерни у ёрита олмаган. Масалан, Мортин Лютер сиймосига баҳо бера олмаган. Аммо психологик жихатдан мураккаб бўлган ХVI-ХVII аср папалари,айниқса, католик рекстия даври папаларининг назокати,оқилона тақвадорлигини ёритишни махорат билан уддалаган.
Ранке паст бўйли, калласи катта, сочи жуда ўсган ҳолда юрарди. У жуда харакатчан бўлиб, лекстия ўқиётганда тўхтовсиз имо ишора қилар, гоҳида жуда тез гапирган, гоҳида тўхтаб қандайдир жумлани излаган бўлиб, яна тез гапира бошлаган. Уни тинглаш хар доим ҳам осон бўлмаган. Бу баҳони унга буюк немис тарихчиси Зибел берган.
Ранкениҳ шунчалик юксакка кўтарган тарихий манбаларга берган танқиди нималардан иборат бўлган. Белов фикрича, Ранке ХIХ асрнинг энг буюк билимдони ҳисобланган. Унинг тарихчига берган баҳосига сабаб гўёки у танқиднинг янги услубини яратган. Беловнинг айтишича, Ранке ўрта асрлар ва янги давр учун Нибур Рим тарихи учун нимани яратган бўлса шуни яратди.
Тастит бўйича германияликларга бахо берар экан уларнинг алоҳида хусусиятлари айниқса улардаги қадимий монархия мавжудлиги такидлайди вахоланки Тастит бундай сиёсий ташкилот борлиги ҳақида хеч қандай маолумот бермаган. Бошқа томондан Ранке улардаги дружиначиликни ахамият беради ундаги ташаббускорликлиги ва авлоддан авлодга ўтишини таминлайди.Ранкедаги бу оя замонавий германиянинг хукумрон синфининг келиб чиқишини анашу дружина муносабатларини шакллантириш деб тушунтиришга ҳаракат қилган. Кўпроқ бу эрда монарх сўзи Пруссия монархияси деган маонони англатган.Германлар юришини Ранке ўрганар экан германлар рим империясининг маданияти вайрон қилиш мақсади бўлмаган. У германия ва рим маданияти бир бутун деб қарайди бир бирига қарама-қарши қўймайди. Римда бошланган бу маданият у ёки бу ҳолда озгина қўполроқ шакилда ўрта асрлар Эвропа жамияти қурилишининг асоси сифатида кирган деб ўйлайди.Герман роман Эвропасига Рим империясидан катта мерос қолдирган. Аввало Черков, подшо ҳукмронлигини бошқарув ташкилотини, хуқуқ адабиётни. Буларнинг ҳаммаси герман роман дунёсининг таркибига киритилган.
Ранке Буюк Карл даврига катта ахамият беради. Бу даврга ҳам адиб шунчаки юзаки бахо беради. Буни биз Буюк Карл юришлари христианларнинг машусийларга қарши кураш деб қарайди.Бунда Ранке Карлни ўта маданиятли давлат арбоби хукмдор сифатида тарифлайди. Унинг шарофати билан Германия Францтия Италия миллатлари ўзларини англаб шаклландилар. Айни пайтда у улар орасидаги ўзаро алоқаларни яратдики, ханузгача Эвропа тарихини ўрганишда бу алоқалар сезилади.Менинг назаримда дейди Ранке Христиан халқларининг яхлитлиги Эвропани бир бутун деб ёки ягона давлат деб қараши керак: бўлмаса арб ва шарқ ўртасидаги катта фарқни ёки Германия ва Италия ўртасидаги фарқни тушуниб бўлмайди.
Аммо Ранке рим-роман дунёсига хурмат ила қараб, Буюк Карл ўзини олий жоноб немис деб хис қилганини ва у антик даври маданиятини сақлаб қолиш билан бирга Германия маданиятини ҳам эсдан чиқармаган деган фикрларнни билдиради. Буюк Карл империясини парчаланишига сабаб сифатида Ранке унинг ворислари ўртасидаги келишмовчиликлар, магнатларнинг олий ҳокимиятга қарши кўтарилишлари, ер тақсимоти даврида ва ниҳоят папаларнинг даволарини кўрсатади. Унинг фикрича, империя парчалангандан кейин ҳам унинг яхлитлиги сақланиб қолган, ҳатто хукмронлик герман қироллари қўлида бўлган.Ранке Оттон И нинг импэраторлик мартабасини олишига катта эотибор берган. У Германия импэраторларининг Италияга нисбатан олиб борган сиёсатини тўлалигича қўллаб қувватлайди. Бу ҳуқуқ уларга Буюк Карлдан мерос қолган бўлиб, лангобардлар қироллигини босиб олишдан бошлангандир. Ранкенинг фикрича, Германия давлатчилигини тузилиши учун уни Рим папаси қўл остида ушлаб турилишини мақсадга мувофиқ деб билган.
Ранке ХИ асрдан ХIII аргача бўлган даврни иэрархик давр деб баҳолаган. Адиб бу сўзни теократиянинг синоними сифатида ишлатган. У бу даврни папалар хукмронлиги даври деб ўйлаб, папалар бунга қандайдир ғоя ёрдамида эмас, балки сиёсий йўл-кураш ва уруш ёрдамида эришишган дейди.Ранке салб юришларига баҳо берар экан, у бу юришларда асосий ролни импэраторлар эмас, папалар ўйнаган дейди. Бундан мақсад, - дейди Ранке – муқаддас Исо қабрини христианларга қайтариб бериш эди. Гарчи бу ғоя унинг шогирди Зибел томонидан илгари сурилган бўлса-да, Ранке бунга эътибор бермаган, фақат у папалар қудратини кўрсатмоқчи бўлган холос. ХIV-ХV асрлардаги асосий йўналишлар ХI-ХII асрлардаги йўналишларга қарама-қаршидир. Бу даврда давлат ва черков бир-биридан ажраладилар. Ранке бу эрда папалар обрўсининг пасайиши, буюк черковнинг бўлиниши, 100 йиллик уруш, Францтия, Германия , Англиядаги ачинарли аҳвол ҳақида гапириб: «Бу даврда тарқоқ нигоҳлар яна папага умид кўзлари билан қарар эдилар. Аммо минг афсуски, бунда иккита папа мавжуд эди» дейди. Бу бўлиниш беш ибодатхона йиилишига олиб келди. Ниҳоят, бу давр туркларнинг Константинополни эгаллаши билан якунланди. Ўшанда маданий марказ яна Византиядан Италияга кўчди.
Черковнинг маданият ва динга бўлган таъсирининг пасайиши қадимшуносликка бўлган қизиқишни кучайтирди. ХIV-ХV асрларда иэрархия бузилади, шахс ҳуқуқи кучга кирди. Бу ўзгаришлар саноат даврини бошлаб берди. Булар ичида ўқотар қуролларнинг ихтиро қилиниши ва китобнинг чоп этилиши катта аҳамият касб этди.Кейинги даврлар реформастия ва диний урушлар давридир.(ХV-ХVII асрлар)Биринчи навбатда, бу давр буюк янгиликлар даври ҳисобланиб, Ранке фикрича, бу ҳалқаро муносабатлар натижасидир. Американинг кашф этилиши , унинг фикрича, шарққа интилишнинг натижаси бўлган. Лекин энг муҳими худосизлар билан кураш олиб борилди. Бундан сўнг бу давр Англия, Францтия ва Испания давлатларининг ички қудратининг кучайиш даври бўлди. Ва ниҳоят, бу даврда Эвропа давлатларининг ташқи муносабатларида тўқнаш келган Европа иккига: Испания ва Францтия гурухларига бўлиниб кетди.
Германиядаги реформастиянинг сабаби Ранке фикрича, кўпроқ сиёсийдир – бу айнан импэраторнинг ва папанинг князлар билан кураши бўлган . Хозирги кунда булар иттифоқда хукм сурмоқда. Ижтимоий сохага эътибор бермасада, дехқонлар уриши хақида ўз фикрини билдиради. Шунда ҳам уларга ёмон муносабат билдиради. Унинг фикрига кўра, дехқонлар уриши сиёсий сабабларга кўра кўтарилган деб ўйлайди.Гўёки империяни бирлаштириш учун солиқлар кўпайтирилиши туфайли деҳқонлар бу солиқларни тўлашни истамаганлар.Уларда айри табиий оя вужуга келган. Деҳқонлар қўзолонини Ранке Германия учун бахцизлик деб тушунади. Деҳқонлар қўзолони, - дейди Ранке, - ўз олдига шундай вазифа қўйган эдики, бу вазифа Германиядаги ҳамма нарсани алов-долов қилиб ташлар эди. Деҳқонлар доҳийси Томас Мюнстер ҳамма князларни жазолаб, уларни адариб, талаб янги дунё яратмоқчи бўлган... Лютернинг деҳқонлар ҳаракатига муносабатига келсак, унга тасонно айтиш керак, чунки дастлаб бошиданоқ у улар билан бирга бўлишни ҳоҳламаган… Агар у бу ҳаракатга қўшилганда ўзи ва шогирдлари ҳам нобуд бўлган бўлар эди. Ранке Лютернинг деҳқонлар қўзолонига нисбатан билдирган фикрига тўла қўшилиб, унинг «бу безорилик» деган сўзларини эслайди.
Ранке ҳар қандай йўл билан бўлсада, лютэранизмни котолистизмга яқинлаштиришга ҳаракат қилади. Балки у бу фикрга Лютернинг юқори мартабали католикка лексия ўқиганлиги боис келгандир. Унинг фикрига кўра, Лютернинг дарслари кўп жиҳатдан юқори мартабали хукуматни ёқлаган ғояларга йўрилган эди. Ранке католик реакстиянинг муҳитга мослашишини, сиёсий шароитда эгулувчанлиги, қаттийлигини кўриб чиқади. Папалик бу даврда ўз характерини ўзгартирган эди. Янги типдаги папалик пайдо бўлди. Бу эрда икки мустақил куч вужудга келган бўлиб, биринчиси, реформастион ва иккинчиси янгиланиш папасидир. Бу кучларнинг ўзаро курашини ХVI асрдаги Нидерландия ва француз диний урушларида ва 30 йиллик урушларда кўради. Нидерландия урушини сабабини у нидерланд инқилоби деб билади. Ранке сўзига қараганда гўё диний омил Нидерландиянинг Испания устидан ғалабасини таминлаган. Лекин Нидерландиянинг Испания устидан ғалабаси сиёсий омил бўлиб, бунга асосий сабаб Англия қироличаси Элизаветанинг қатоийлиги, Генрих IV нинг уддабуронлиги Англиянинг Испания устидан денгиз хукмронлигини таъминлаган. Унинг фикрича, 30 йиллик урушнинг сабаби ҳам диний омил эди. Шунинг учун Германия қонлар тўкиладиган жой бўлиб, жуда даҳшатли характер касб этган. Айрим догматик қарама-қаршиликлар туфайли Германия маданияти йўқолиб кетиш арафасига келиб қолган.
Реформастия даврида Европа икки устунга бўлинган бўлиб, аслида бир бутунлигини сақлаб қолган. Аммо бу яхлитлик черковнинг ягоналигида эмас, балки умумий маданиятда , яъни герман – роман миллатининг таъсирида деб такидлайди Ранке.Француз тарихшунослик мактабида ўрта асрлар тарихининг ўрганилиши Француз тарихчиси Гизонинг феодализмга берган таърифи билан танишиб чиқайлик.Гизо феодализмнинг энг асосий 3 та белгисини изохлайди. Биринчиси:-ижтимоий – у биринчи планга сурган ерга эгалик характери шарти. Иккита қолган белгиси сиёсий. Булар биринчидан феодалларнинг қўлида сиёсий хокимиятни сақлаб қолишига сабаб бўлган. Юқори хокимиятни ер эгалиги билан қўшилиб кетиш белгиси ва иккинчидан феодал ер эгалари ўртасида иэрархияни ўрнатилиши бўлди.Бу Гизо томонидан белгиланган феодализмнинг характерли белгилари уни ягона ижтимоий система сифатида маълумот бера олмаса хам барибир феодал тузимининг ижтимоий ва сиёсий тузилишини бир қанча алохида белгиларни тўғри таърифлаб беради.Терри ва Гизо олға сурган сиёсий ва тарихий ғоялар доираси улардан ташқари яна бир қанча ХIХ асрнинг И ярмида яшаб ўтган буржуа тарихчилари хусусан Минве ижодига хам хосдир Француа – Огюста Минве (1796-1884 ) номи унинг Француз революстияси тарихи асари – орқали бизга таниш.Бу ўша вақтини ўрганишда ўқув қўлланмаси бўлиб келаётган француз революстиясини хаммабоп ёрқин қилиб тасвирланган бу асардир.Бироқ Минвенинг бу асарини кўп қисми ўрта асрлар тарихига бағишланган унинг ва бу сохада ёзилган энг қизиқарли ишларидан бири Қўл ёзмалар ва жозибадор санъат академияси мукофати учун Людвин IX тасис этган қоидалари ва уларни Франция тарихига кўрсатган тасири ҳақида ёзилган.Бу ишлари якуний туркимида пами Феодализм ҳақида Муқаддас Лювигининг тасис этган қоидалари ва бу подшохни қонунчиликка тасири ҳақида бу асар роялис тик пухтали Академия томонидан уни буржуазия тенденденстиясига қарамай мукофатланди яна тенденстиялари Академиянинг роялистик тугунларини коймоп қилмаслик учун жуда эхтиётлик билан ифода қилди ва яна ўта қарама – қарши бу туйғуларга лаганбардорлик қилиб у Муқаддас Людвилни хар томонлама роса улуғлади.
Худди Гизога ўхшаб бу асарда Минве хам вакиллар тасис мажлисини келиб чиқариши проблемаси билан қизиқади ва яна бу тасис мажлисининг бутун Европа мамлакатлари учун тааллуқли эканигини такидлайди.Улар орасидаги фарқ шундан иборатки бази бир давлатларда вакиллар тасис мажлиси тўхтаб қолди бошқаларида эса янада ривожланди.Барча мамлакатлар учун ягона бир хил қолган нарса бу минвении фикрича суд маслахатчилари бўлди лекин бир қанча холатларда улар манарх тасис бўлинмалари томонидан сиқиб чиқариди ва фақат Англиядагина сақланиб қолиб кейинчалик бутун янги Европага тарқалди.Феодал тузумининг пайдо бўлиши ва ривожланишини тарифлаб туриб Минве уни асосий хусусиятларини кўрсатиб ўтади у ўрта асрлар феодализмни илохийлаштирган реакстион тарихчилардан фарқли ўлароқ асосан феодал тузумини салбий томонларини кўрсатиб берди.Худди Гизо каби Минве хам феодализмнинг асосий фарқ қилувчи белгилари сиёсий ўзгарувчанлик ва хамма азият чекадиган Анархия Қирол хокимиятига эканлигини такидлайди у бу анархияга қарши курашда у хал қилувчи ролни ажратади.Лекин бу курашни олиб бориш учун қирол хокимиятига суянчик бўладиган феодализм тузумини ёнида янги тузум қарор топиши керак эди – ку бу тузум аввало феодализмки душмани бўлиб кейинчалик уни ўрнини эгалласин.Бунинг учун феодаллар қадар бўлмаган Жуда яхши ва осон бошқарилувчи янги инсоният синфини ташкил қилиш керак эди. Қироллар бунинг учун бўлиниш ўрнига қўшилиш Анархия ва у келтирадиган кулфатларига қарши қатий тартибни қарама-қарши куйишлари керак эди Бунинг воситаси Минвени фикрича шахар комунналари бошкарувини жорий қилиш керакди,худди Террига ўхшаб Менве хам комунани ва уларни ёқлаган подшоларни мақташга суз тона,олмак.У Каммуналар европа жамиятини ички ва ташқи муносабатларини ўзгантириб юборди Каммуна қилишларини эркин қилдилар ерларни феодализмдан деярли номалум бўлган мулк кўринишини юзага келтирди.У уларни тартибни юзага келтирганини хам манфаатини ўсишига тасир кўрсатди.Савдо-сотиқ ва илм-фан коммуналар юзага келиши билан пайдо бўлди ва юксала бошлади.Коммуналарни қирол ва феодаллар билан курашда қандай позистия тутушидан ва улар орасидаги курашдан франциянинг тарихий ривожланиши мохияти келиб чиқади.Қаерда коммуналар хокимиятни ўз қиролларига олган бўлсалар у ерда худди Италиядагига ўхшаб демакратия Қаерда коммуналар қирол билан иттифоқ тузсалар ва қирол хокимиятидан кучсизрок бўлсалар худди Франциядагига ўхшаб абсалют монархия юзага келди.Ва нихоят қаерда коммуналар феодаллар билан қирол хокимиятини чеклаш учун иттифок тузган булса худди Англиядагига ўхшаб вакиллар бошкаруви юзага келди.Коммунанинг ва улардан келиб чикадиган манфатларини айта туриб Минве яна алохида кишилар гурухини яни Француз қироллар саройида яшовчилигистлар ўзларини илм – фанга асосан хуқуққа ва давлат мамуриятини бошкаришга узини багишланган кишиларини пайдо булганини айтиб утади Коммунани юзага келиши ва ундан келиб чиқадиган барча асоратларни минве бошқача туз топа олмай улуғ революстия деб атайди.Бу тунтаришни хайрли ишлари бутун халқларда асрлар давомида кўриниб келди.Биз бу тўнтаришдан миннаддор бўлишимз керак ва бунинг учун оталаримиздан қарздормиз.Уларнинг мазмуни қандай бўлишидан қатъий назар уларни инсоният хизматлари жуда катта.Шунинг учун инсоният уларни номига ва хотираларига яраша ҳурматларини кўрсатишлари керак.
Коммунага суяниб барча қироллар феодал бошқарувга қарши кураш олиб бордилар.Людовикдан бошлаб барча қироллар нималар биландир янги тузумини барпо бўлишига лекин хам қилувчи ролни Муқаддас Людовик IХ уйланади. Бу ерда Минве Людвин IХ шахсини улуғловчини баён қилишда нихоятда бўртириб тасвирлайди.У Людовик IХ бутун вақтлар ва халқларни энг олий бошқарувчиси деб атаб шу позициядан ўша бошқарув тарихини изохлайди,худди Гизо каби Минве хам ўз ишида сиёсий идеални халқлар ва қирол хокимияти ўртасида тенгликка тасвирлайди.Қирол хокимияти Людовик ХIV давридагидай бенихоя кучайиб кетганида бу холат революстияга олиб келди.Революстия пайтида халқ жудаям кучайиб кетди.Ғолиб томон мағлуб томонни барча нарсадан махрум қилди. ХIХ асрда Минве тахлил қилганидай тенглик юзага келди.Тўғри бу тенглик хали бекаму – кўст эмасди,лекин у анча ривожланди.Шундай қилиб Минве Тикланиш даври хукумати олдига аниқ дастурни вакиллар бошқарувини кучайтириб ва уни янада ривожлантириш дастурни қўяди.



Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling