Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси


Download 413.57 Kb.
bet10/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Маъруза 1

Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси
Ривожланган давлатларнинг валюта тизими нафақат улар ўртасидаги пул ҳисоб-китоб муносабатларини, балки ички пул муомаласи-нинг катта қисмини ҳам ўз ичига олади. ЖВТ олтин стандартга асос-ланган тизимдан аста-секин мақсадли бошқариладиган, қоғоз-кредит пулларига асосланадиган тизимга айланди. Шу билан бирга, унинг ривожланиши (ўн йилликлар фарқи билан) миллий пул тизимининг ривожланиш босқичларини такрорлайди. Ички иқтисодиётда пул тизими олтин танга стандартидан олтин қуйма ва олтиндевиз, ундан кредит-қоғоз пул муомаласига ўтди ва охирги босқичда кўпроқ эъти-бор кредит воситаларига қаратиладиган бўлди.
Жаҳон миқёсида бу ҳолат кейинроқ махсус шаклларда намоён бўлди. Бунда олтин-танга стандарти мутлақо бўлмаган, олтин қуйма стандарти асрлар давомида мавжуд бўлган; олтин билан бир қаторда ёрдамчи кредит пуллари вексель, чек ва бошқа кўринишида ривож-ланган. Аммо ХХ аср бошига келиб, бу тизим халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги шаклига жавоб бермай қолди. Бу даврнинг энг асосий белгиларидан бири капитални экспорт қилиш – ЖВТ нинг янги олтин стандарт шакллари билан қарама-қаршиликка учради. Бундан ташқари, олтин захиралари тез ривожланиб бораётган дав-латлар хазинасида тўплана борди. Шунинг учун ҳам, давлатлар ўрта-сида янги бошқариладиган валюта тизими зарур эди. 30-йилларининг иккинчи ярмида олтин стандарт шакллари ўрнига қоғоз-кредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия механизмидан иқтисодиётни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш имконини берарди.
Жаҳон валюта тизими ривожланишининг муҳим босқичи Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бошланди.
Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг янги тақсимотига олиб келди:
барча давлатларнинг деярли 4/5 олтин захиралари АҚШда тўпланди. Долларнинг ЖВТда етакчи ўриндалиги, олтиндевиз стандарти-нинг олтин доллар шаклини олганлигидан далолат берарди.
Бу ҳолат расмий равишда 1944 йил июлда Бреттонвудсдаги (АҚШ) БМТ Конференциясида тасдиқланганди. Унда урушдан кейинги Жаҳон валюта тизимига асос солинди.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling