Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Ривожланаётган давлатларга ғарб валюта сиёсати таъсири ҳақида сўз борганда, шу давлатлар расмий инвалюта захираларининг 95 % олти давлат валютасига тўғри келади


Download 413.57 Kb.
bet13/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Маъруза 1

Ривожланаётган давлатларга ғарб валюта сиёсати таъсири ҳақида сўз борганда, шу давлатлар расмий инвалюта захираларининг 95 % олти давлат валютасига тўғри келади:
АҚШ доллари (67,5 %), ГФР маркаси, япон иенаси, фунт стер-линг, Швейцария ва Франция франки. 90 %га яқин ривожланаётган мамлакатлар ўз пул бирлигининг АҚШ доллари, Франция франки, СДРга нисбатан ўзгармас курсини ушлаб турибди. Ғарб давлатлари фоиз ставкасининг халқаро ва миллий капитал бозоридаги даражаси ривожланаётган давлатларнинг ташқи қарзлари бўйича тўловларига таъсир этади. Юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, ривож-ланаётган давлатлар ривожланган давлатларнинг миллий валюта кўрсаткичларининг барқарорлашувидан манфаатдор. Бунда асосий конвертирланадиган валюталарнинг миллий валютани сиқиб чиқа-риш жараёни кузатилади. Бунда ривожланган давлатлар валюта сиё-сатининг ривожланаётган давлатлар валюта сиёсатига кириб бориши кузатилади. Бу жараён албатта, резидентларга чет эл валютасида шартномалар тузиш рухсат этилган давлатлардагина амалга ошади.
Бу валюта ўрин алмашинувининг энг салбий оқибатларидан миллий бюджет, пул ва курс сиёсатининг таъсирчанлигининг камайишидир.
Аммо бу дегани, ривожланаётган давлатлар ривожланган давлатларнинг пассив объекти, дегани эмас
Назорат саволлари

  1. Ташқи иқтисодий алоқалар ва уларни турларини тушунтириб беринг?

  2. Ташқи савдо фаолияти: экспорт ва импортни мазмунини изохлаб беринг?

  3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси тўғрисида тушунтириб беринг?

  4. Ўзбекистон инвестицион муҳитининг негизида қандай асосий омиллар ётади?

  5. Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича якин келажакка мулжалланган стратегиясининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

  6. Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси тушунтириб беринг?

  7. Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг қандай тақсимотига олиб келди?

  8. Минтақавий валюта тизими (МВТ) тушунтириб беринг?

  9. Эркин конвертация қилиш ва капитал оқиб ўтиши шароитида мамлакатларда ички пул муомаласи ва халқаро тўлов айланмаси ўртасидаги муносабатларни тушунтириб беринг?

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling