Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Download 413.57 Kb.
bet1/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъруза 1


Маъруза 1. Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта муносабатларининг юзага келишининг объектив асослари
Ташқи иқтисодий алоқалар халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш ва фанни ихтисослаштириш, хўжалик ҳаётини байналминаллаштириш жараёнидан объектив равишда келиб чиқади. Тапқи иқтисодий алоқаларнинг шаклланиши ва ривожланиши алоҳида олинган мамлакатларнинг ўзаро алоқалари ва бир-бирига боғлиқлигининг кучайиши билан белгиланади.
Турли хил туҳфалар, инсонпарварлик ёрдами, ишларни мувофиқлаштириш, умумий қарорларни муҳокама ва қабул қилиш, тажриба алмашиш, стандартларни халқаро миқёсда бирхиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга дойир чора-тадбирлар ва ҳоказолар айирбошлашнинг пулсиз турларига киради.
Давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалари турли соҳаларда: ташқи савдо, фаолиятнинг илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, инвестиция, валюта-молия ва кредит, ахборот, маданий ва спорт турлари, меҳнат ресурсларини олиб ўтишда ўрнатилади. Ташқи иқтисодий алоқанинг ана шу барча турларини савдо (товарларни айрибошлаш, хизматлар кўрсатиш), қўшма корхоналар ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликнинг бошқа турларига бирлаштириш мумкин.
Ташқи иқтисодий алоқани ташкил этиш ва уларни бошқариш механизмининг самадорлиги кўп жиҳатдан ташқи иқтисодий алоқа таснифи билан белгиланади. Одатда, тасниф деганда, биз муайян белгилар бўйича аниқ гуруҳларга тақсимлашни тушунамиз.
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг тасниф тизими алоқа турлари ва шаклларидан иборат.
Ташқи иқтисодий алоқалар тури —битта умумий белги, масалан, товар оқимининг йўналиши ёки таркибий белгиси билан бирлаштирилган алоқалар мажмуидир.
Товар оқимининг йўналиши билан боғланган тасниф белгиси товар(хизмат, иш)ларнинг бир мамлакатдан бошқасига ҳаракатини, яъни товарнинг мамлакатдан олиб чиқилиши ёки товарнинг мазкур мамлакатга олиб кирилишини белгилайди. Ушбу белгига кўра, ташқи иқтисодий алоқа товарни сотиш ва олиб чиқиш билан боғлиқ экспорт алоқаларига бўлинади. Ташқи иқтисодий алоқа таснифининг таркибий белгиси алоқаларнинг иқтисодий манфаатлар соҳаси ва давлат ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий мақсади билан боғланган гуруҳий таркибини белгилайди. Таркибий белгига кўра, ташқи иқтисодий алоқалар ташқи савдо, молиявий, ишлаб чиқариш, инвестиқия алоқаларига бўлинади. Алоқа шакли - мазкур алоқа турининг мавжуд бўлиш усули, бирор-бир аниқ алоқа моҳиятининг ташқи намоён бўлишидир. Ташқи иқтисодий алоқа шаклларига савдо, бартер, туризм, инжиниринг, франчайзинг, лизинг ва бошқаларни киритиш мумкин.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling