Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Кўпгина халқаро ташкилотлар


Download 413.57 Kb.
bet7/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Маъруза 1

Кўпгина халқаро ташкилотлар — БМТ, ХВФ, Жаҳон Банки, ЕТТБ, Европа Иттифоқи Комиссияси ва бошқаташкилотлар республикада ўзларининг минтақавий ваколатхоналарини очди ва фаол ҳамкорлик килмокда.
ХВФ мутахассислари иштирокида Ўзбекистон иқтисодиётини чуқур ислоҳ қилиш максадида мунтазам ўзгартириш дастури ишлаб чиқариш ва мазкур дастурни амалга ошириш учун 74 млн. АҚШ доллари микдорида дастлабки маблағ ажратилди.
ХВФ ва Жаҳон банки билан биргаликда Ўзбекистонга миллий валютамизни мустаҳкамлаш, тапқи иктисодий фаолиятни кенгайтириш ва тўлов балансини кўллаб- кувватлаш, иктисодиётнинг таркибини ўзгартириш ва микро даражада ислоҳотларни амалга ошириш, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарни ва янги вужудга келаётган давлатга карашли бўлмаган тузилмаларни хусусийлаштиришдан кейинги даврда қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўмаклашиш учун 160 млн. АҚШ доллари микдорида тикланиш карзи бериш тўғрисидаги масала пухта ишлаб чиқилди ва битим имзоланди.
Халкаро Валюта Фонди, Жаҳон банки, Халқаро Молия Корпорақияси иштирокида ишлаб чиқилган, ҳамда республика кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи бир қанча лойиҳалар, шунингдек, иқтисодиётнинг энг манфаатли соҳаларидаги лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таъмйнлаш дастури амалга оширилмокда.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган Иктисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди. Мазкур ташкилот доирасида республика халқаро транспорт йўлларини биргаликда қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол қатнашмоқда. Бу йўллар Ўзбекистонга денгиз портларига, жаҳон товар ва капитал бозорларига чикиш имконини берди.
1994 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Тарифлар ва савдо Бош Битими (ГАТТ)да кузатувчи макомини олди. Бу ташкилот жаҳон савдосининг ҳозирги тизимини бошқаришда марказий ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги вактда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб қўшилиши тўғрисидаги масала ўрганиб чикилмокда. Агар бу масала ижобий ҳал этилса, Республикамиз мазкур
битимнинг тўла ҳукукли иштирокчилари бўлмиш 111та мамлакат билан савдо-сотиқ қилиш учун мустақкам ҳуқуқий асосларга ва имтиёзларга эга бўлади.
Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотлар дастурини кўллаб-кувватлаш ва амалга ошириш учун халкаро ташкилотлар ва карз берувчи 21та мамлакат томонидан Ўзбекистонга кенг миқёсда техникавий ёрдам кўрсатилмокда. Бу ёрдам 1993-1994 йилларнинг ўзида салкам 75 млн. АҚШ долларига тенг бўлди. Мазкур техникавий ёрдам мутахассислар тайёрлашга, иктисодиётни бошқариш ва бозорга ўтишни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга, иш кучини ривожлантиришга, энергетика ва транспорт тизимини такомиллаштиришга, соғлиқни саклаш, дори-дармон билан таъмйнлаш ва атроф- мухитни муқофаза қилиш соҳасидаги техникавий ҳамда инсонпарварлик ёрдамига, молия, солик ва банк тизимларини мустаҳкамлашга, иктисодиётнинг турли соҳаларини компьютерлаштиришга йўналтирилади.
Шуни айтиш керакки, Ўзбекистоннинг халкаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳам узок муддатли, ҳам қисқа муддатли аҳамиятга эга бўлган энг му^им вазифаларни бирга қўшиш максадларидан келиб чикиб амалга оширилди ва келгусида ҳам шундай бўлиб колади.
Биринчидан, жаҳон иктисодиётига қўшилишидан иборат бўлган стратегик интеграқион вазифа - Ўзбекистондаги барча хўжалик субъектларининг ташки дунё билан ўзаро алоқалари учун тенг ҳукукли ва миллий манфаатларга мос келадиган шарт-шароитлар яратиш асосида халкаро валюта- молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилиш назарда тутилади.
Иккинчидан, республиканинг жорий муаммоларини ҳал этишга бевосита кўмаклашиш, мавжуд халкаро тажриба асосида, юқорида санаб ўтилган муассасалардан молиявий, техникавий ёрдам ва маслаҳат олиш йўли билан ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-кувватлаш кўзда тутилади.
Ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи боскичида республиканинг замонавий ташқи иқтисодий комплексини мутлақо янгидан шакллантиришга, ташки иктисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият эътибори билан янги механизмини вужудга келтиришга тўғри келди.
Республикада тапқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши зарур бўлган барча муассасалар амалда янгидан барпо этилди. Ташқи иқтисодий алоқа вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, божхона хизмати барпо этилди. Вазирлар Маҳкамасида, вазирликлар ва идораларда, корпорақиялар, конқернлар, уюшмалар ва маҳаллий бошқарув идораларида тегишли ташқи иқтисодий булинмалар тузилди ва иш олиб бормоқда. Хорижий мамлакатлар иштирокида республикада халқаро савдо-сотиқ маркази тузилди. Биз дунёнинг бир қанча мамлакатларида савдо уйлари очдик. Ўзбекистон билан АҚШ, Буюк Британия, Германия ўртасида ҳамда республикамиз билан фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган бошқа мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатлик асосида савдо-саноат палаталари барпо этилди.
Ислоҳот амалга оширила бошлаган пайтдан буён ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг таркиби ва тузилиши ўзгарди. Республиканинг 2000дан ортиқ хўжалик субъектлари, шу жумладан, уюшмалар, кичик ва хусусий корхоналар ташқи бозорга чиқиш ҳуқуқини олди.
Ташқи савдо билан бир қаторда ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шакллари ҳам сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Республикада хорижий сармоялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар тобора кўпаймоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқи алоқаларни кенгайтириш, республиканинг экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида бутун ташки иктисодий фаолиятни эркинлаштириш учун ҳуқуқий негизларни яратиб берган асосий қонун ҳужжатлари қабул килинди. Булар республиканинг иктисодий манфаатларини, Ўзбекистоннинг хориждаги юридик шахслар ва (жисмоний) фукароларини ҳимоя қилишни таъминлашга, республика ҳудудида ажнабий сармоядорлар фаолияти учун ҳуқуқий кафолатларни белгилаб беришга имконият яратди.
Хорижий сармоя иштирокида корхоналар барпо этиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини руйхатдан ўтказиш ва четга чикариладиган маҳсулот учун рухсатнома бериш тартиби анча соддалаштирилди.
Ислоҳотларнинг биринчи босқичида ташқи савдо икки йуналишда: МДҲ мамлакатлари билан ҳукуматлараро битимлар асосида ва хорижий мамлакатлар билан эркин муомаладаги валютада ҳисоб-китоб қилиш асосида амалга оширилди. Бундан ташкари, бевосита ташки иктисодий алокалари - кооперақия ўрнатилиши рағбатлантирилди.
Ҳозир анъанавий шериклар - МДҲ мамлакатларидан ташқари экспортнинг анчагина қисми Туркия, Бельгия, Буюк Британия, Франция, Голландия, Польша, Корея, Индонезия, Малайзия каби мамлакатларга тўғри келади.
МДҲга кирган мамлакатлар билан бевосита ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш ташки сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон ҳамдўстлик ғоясини қўллаб-кувватлади, унинг муассислари қаторита кирди, яқинлашув ва кооперақия алокаларини мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларни жонбозлик билан амалга оширмоқда. Ўзбекистон Иктисодий Ҳамкорлик муассасалари — Давлатлараро иқтисодий қўмита, Давлатлараро банк ва бошқа муассасаларни шакллантиришда жуда фаол иштирок этмоқда. Ҳамдўстлик доирасида Россия, Украина, Белорусь, Молдова ва бошка мамлакатлар билан икки томонлама ташки сиёсий, савдо-иктисодий ва бошка шартномалар ҳамда битимлар имзоланди, бу ҳужжатлар чамбарчас ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкам негизини вужудга келтиради.
Ўзбекистон инвестиқияларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Германия, Туркия, Миср, Индонезия, Малайзия, Покистон, Финландия, Корея, АКШ, Франқия билан битимлар имзолади ва Канада, Хитой, Туркия, Голландия, Германия, Швейқариянинг банклари ва фирмалари билан 1,5 млрд. АКШ долларига якин суммада 32та йирик кредит битими тузди.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling