Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Ҳозирги даврда Ўзбекистон Ҳукумати тапқи савдони ривожлантиришнинг устувор йўналиши экспортга йўналтирилган иктисодиётни ривожлантириш бўлиб, бу сиёсатнинг


Download 413.57 Kb.
bet8/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Маъруза 1

Ҳозирги даврда Ўзбекистон Ҳукумати тапқи савдони ривожлантиришнинг устувор йўналиши экспортга йўналтирилган иктисодиётни ривожлантириш бўлиб, бу сиёсатнинг муҳим таркибий қисмлари куйидагилардан иборат:

  1. экспорт таркибини диверсификақиялаш ва хом ашё маҳсулотлари ҳамда материалларини экспорт қилишдан кўра, кушимча киймат улуши кўпроқ бўлган тайёр маҳсулотлар чикаришга урғу бериш;

  2. тегишли инфратузилмани ривожлантириш оркали эришиладиган экспорт маҳсулотини фаол йўналтириш;

  3. янги технологиялар олиб келиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини орттиришга кўмаклашадиган чет эл инвестиқиялари иштирокида қўшма корхоналар куриш;

  4. импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чикариш импорт килинадиган машиналар, саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ускуналар сифатига эътибор беришдан иборат.

Бу сиёсатни амалга ошириш кейинги йилларда экспорт ҳажмини 2 баравар ўстириш имконини берди. Шу билан бирга, ички сиёсат шартлари ва табиий омиллар ҳам маълум роль ўйнайди. Сўнгги йилларда пахта, кимматбаҳо металлар улуши камайиб, машиналар, электроника улуши ортиб бораётгани кузатилмовда. Пахтанинг экспортдаги улуши 60%дан 30%га тушди. Бирок, металлар экспорти улуши 20%га ўсди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси хом ашё экспортёрлигича колмокда. Шу сабабли, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга каратилган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бу тадбирлар, бизнинг назаримизда, ҳақиқий аҳволни ҳисобга олиши ва 2010 йилгача бўлган даврни 2 боскичга бўлиш заруратидан келиб чикиши керак. Биринчи босқич 2005 йилгача бўлган даврни, 2-босқич эса 2005-2010 йилларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича якин келажакка мулжалланган стратегиясининг асосий йўналишлари куйидагилар:
- экспортни рағбатлантириш учун, аввало, баркарор макроиктисодий шароит яратиш лозим. Бу инфляқиянинг суръатлари баркарор ва башорат киладиган тарзда бўлиши,
Валюта тизими ва унинг асосий элементлари
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир.
Саноати ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжа-лик алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш ҳақига ва бошқаларга).
Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари тушунчалари бир-биридан фарқланади.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling