Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта
Мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестиқияларни жалб қилишни янада фаоллаштириш учун куйидагиларни амалга
Download 413.57 Kb.
|
Маъруза 1
Мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестиқияларни жалб қилишни янада фаоллаштириш учун куйидагиларни амалга ошириш зарур:
Ўзбекистон инвестиқион муҳити ҳақида хорижликларга тўларок ва аниқроқ маълумот бериш; қўшма корхона ва хорижий сармоялар иштирокидаги бопқа турдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдаги турли тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш; солиқ ва божхона тизимларида янада қатъий тизимни шакллантириш; миллий ва хорижий тадбиркорликни қўллаб- қувватлашга каратилган ҳуқуқий меъёрларни янада такомиллаштириш; хорижий инвесторлар билан ишловчи махсус ташкилотлар тузиш; интернет тармоқларида республикадаги шарт- шароитлар ва имтиёзлар ҳақида кенгроқ маълумот бериш ва бошқалар. Ушбу вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши Ўзбекистонга ҳозирги ўтиш даврида ҳаётий зарур бўлган инвестиқия оқими купайишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистон ҳозирги даврда жаҳон хўжалигига фақатгина хом ашё етказиб бериш билан кифояланиб қолмоқда. Ўзбекистон ҳам тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи давлатга айланиши керак. Хорижий инвестиқиялар эса Ўзбекистоннинг ушбу стратегик вазифасини амалга оширишга ёрдам берувчи асосий воситалардан ҳисобланади. Мамлакатнинг жаҳон ҳўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат кенг миқёсда иштирок этиши, очиқ турдаги иқтисодиётни барпо этишнинг асосидир. Биз иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш тадбирларини изчиллик билан амалга оширмоқдамиз. Бунда бозор иқтисодиёти эркин иқтисодиёт эканлиги, у очиқ тусда бўлиб, яккаланиш унга ёт эканлигидан иборат ҳақиқатга асосланиб иш тутмоқдамиз. Шу боис, иқтисодиётимизнинг келажаги унинг жаҳон хўжалигига қўшилишига боғлиқ. Ўзбекистон Конституқиясида мамлакатимиз халқаро муносабатларнинг мустақил субъекти сифатида ташқи сиёсатни ўз манфаатларини кўзлаб белгилаши, халқаро ташкилотларга, ялпи хавфсизлик тизимларига, давлатлараро тузилмаларга кириш ҳуқуқига эга эканлиги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Бу республикамиз ҳақиқий суверенитетини ҳуқуқий жиҳатдан таъмйнлаш йўлидаги муҳим кадамлардан бири бўлганлиги тасодифий ҳол эмас. Ҳозир Ўзбекистонни дунёдаги 150дан ортиқ давлат тан олди. Улардан 74таси билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ўзбекистон пойтахтида ЗОдан ортиқ мамлакатларнинг злчихоналари ишлаб турибди. Ўзбекистон Республикаси кўп томонлама халқаро иқтисодий ҳамкорлик ташкилотлари фаолиятида қатнашмоқда. БМТнинг иқтисодий муассасалари, Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди (ХВФ), Халқаро Молия Корпорақияси (ХМК), Иқтисодий тараққиётга кўмаклашувчи ташкилот, Халкаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти каби ва бошқа обрўли халқаро молиявий иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ҳамда уларда фаол сиёсат ўтказа бормоқда. Download 413.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling