Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда
Download 413.57 Kb.
|
Маъруза 1
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 16,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 14,1 млрд доллар, хизматлар – 2,5 млрд доллар. Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми 25,5 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 23,7 млрд доллар, хизматлар – 1,8 млрд доллар. Аввалроқ, қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум бўлганди. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 289 тани, шундан қўшма корхоналар 5 988 та ва хорижий корхоналар 7 301 тани ташкил этмоқда. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонида саноат етакчилик қилмоқда – 4 076 та корхона. Макроиқтисодий барқарорликка эришишда иқтисодий сиёсат воситаларидан алоҳида-алоҳида эмас, балки умумлаштирган ҳолда фойдаланиш лозим. Келгусида иктисодий ислоҳотларни чукурлаштириш ва эркинлаштириш максадида иқтисодиётда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини пасайтириш, қатъий пул- кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини утказиш зарур. Хусусийлаштириш объектларига хорижий сармояларни кенг миқёсда жалб қилиш асосида қўшимча ишчи ўринларини яратиш, мамлакатимизда йилдан йилга ўсиб бораётган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлашга имкон яратади. Ташқи иқтисодий алоқаларни эркинлаштириш максадида, божхона туловларни янада енгиллаштириш, экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, валюта курсини бирхиллаштириш самарали натижалар беради. Иқтисодий сиёсат воситаларидан оқилона фойдаланиш жамиятда макроиқтисодий барқарорликка эришиш ва халқ фаровонлигини оширишда асосий омил бўлади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳеч қайси давлат жаҳон иктисодиётидан айрим ҳолда, ташки ёрдамларсиз, бошқача айтганда, хорижий сармоя ва кўмакларсиз иқтисодий тараққиётга эришиши мумкин эмас. Ривожланган давлатларнинг тараққиёт тарихи хорижий нвестицияларнинг иқтисодиётни қайта қуриш, модернизақиялаш ва юксалтиришдаги ўрни ниҳоятда катта эканлигини курсатади. Ҳозирги пайтда дунёда иқтисодиётни қайта қуриш ва жадал ривожлантириш учун хорижий инвестиқиялардан фойдаланиш кенг туе олди. Иқтисодиётни молиялаштириш хорижий инвестиқияларнинг аҳамияти шундаки, улар давлатга кўп томонлама самара беради: биринчидан, давлатнинг ишлаб чиқаришга ёки бошқа бирор соҳага ажратиладиган харажатлари; иккинчидан, экспорт салоҳияти, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланади; учинчидан, аҳолининг иш билан бандлик даражаси ўсади; тўртинчидан, давлат бюджетига қўшма корхоналардан солик тушумлари кўпаяди; бешинчидан, давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги интеграциялашувини жадаллашади. Республикамиз дунёдаги ресурсларга бой мамлакатлардан биридир. Мамлакатимиздаги минерал хом ашё потенциалининг умумий баҳоси 3,3 триллион АҚШ долларидан зиёдроқ. Хусусан, Ўзбекистон ишлаб чиқаришда стратегик хом-ашё ҳисобланмиш пахта толаси, ёқилғи- энергетика ресурслари, кимё маҳсулотлари, пластмасса ишлаб чикариш бўйича нафақат МДҲ мамлакатлари, балки бутун дунёда ҳам етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон сармоядан бошқа барча ишлаб чиқариш омилларига бой мамлакатдир. Инвестициянинг киритилиши эса, бевосита ишлаб чиқариш двигателини юргизиб юборади. Бу эса охир-окибатда экспорт салоҳиятининг ошишига ҳамда иқтисодий тараққиётга олиб келади. Сўнгги йилларда, дунёда АҚШнинг ўз телекоммуникация тизимини тўла қайта қуриши, Жануби-Шарқий Осиёдаги иқтисодий инқирозлар натижасида дунё ялпи инвестициялар миқдорининг камайиши рўй берди. Натижада, хорижий инвестиқиялар киритилиши барча давлатлар учун қийинлашиб қолди. Энг мукаммал инвестиқион муҳит яратилган давлатларгина бунинг уддасидан чиқмоқда. Баъзи маълумотларга кўра Ўзбекистон ўз иктисодиётига хорижий инвестицияларни жалб килиш бўйича МДҲ давлатлари ўртасида Россия, Қозоғистондан кейинги учинчи ўринда туради. Шуни ҳисобга олсак, мамлакатимизда яхши инвестицион муҳит яратилганлигига амин бўламиз. Ўзбекистон инвестицион муҳитининг негизида куйидаги асосий омиллар ётади: Download 413.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling