Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Download 413.57 Kb.
bet3/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъруза 1

Импорт СИФ нархларида ҳисобланади, бунинг натижасида у (импорт) экспорт қийматидан ошади. СИФ (инглизча CIF - Cost, Insurance and Freight) етказиб бериш шарти бўлиб, унга кўра сотувчи товарни тайинланган пунктга етказиб бериш ҳақи ва ташиш вақтида товарларни сугурталаш харажатларини тўлайди. Шу сабабли СИФ нархи ўз ичига товар қиймати, унинг фрахта ва суғурталанишига дойир харажатларни ҳам олади.
Ташқи савдода хизматлар савдоси катта ўрин тутади. Хизматлар ҳам товардир, бироқ кўпинча товарлардан бир қатор мезонлар билан фарқ қилади.
Хизматлар — бошқа шахслар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тадбиркорлик фаолияти бўлиб, меҳнат ҳуқуқига оид муносабатлар асосида амалга ошириладиган фаолият бундан мустасно.
Хизматлар олди-сотдиси бўйича асосий ташқи савдо битимларига транспорт хизматлари, инжиниринг, ижара муносабатлари, туристик хизматлари экспорт-импортига дойир операциялар, информатика ва бошқаришни такомиллаштириш соҳасидаги консультация хизматлари, суғурталаш ва бир қатор бошқа хизматлар киради.
Хизматларнинг ташқи савдоси “Кўзга кўринмайдиган экспорт”, деб ҳам аталади.
Ўзбекистон Республикасида экспорт килинадиган хизматларга хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланган тартибда Республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради.
Хизматлар ташқи савдосида илмий-техника тадқиқотлари натижалари савдоси ва муаллифлик ҳуқуқлари савдоси алоҳида ўрин тутади. Илмий-техникавий билимларини айирбошлашга дойир келишув нафақат илмий, балки тижорат қийматига ҳам эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари якунларининг олди-сотдиси билан боғланган. Илмий-техникавий билимлар савдосига дойир операцияларида патентлар, лицензиялар, товар белгилари, саноат намуналари шаклида майдонга чиқадиган интеллектуал меҳнат маҳсулотлари, шунингдек, “ноу-хау” тушунчаси билан бирлаштирилган техник билимлар ва тажриба иштирок этади.
Халқаро кредитлаш, халқаро суғурталаш, халқаро банк хизматларини кўрсатиш молиявий ташқи иқтисодий алоқалар шакллари ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий алоқаларда илмий-техникавий, иқтисодий ҳамкорлик, маданий айирбошлаш ва спорт тадбирлари борган сари кенг тарқалмоқда.
Мамлакатимизнинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллиги даврида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ижобий ўзгаришларлар юз берди. Ташқи иқтисодий фаолиятни ислох; қилишда биринчи галдаги вазифа соҳани эркинлаштиришдир. Республикамизда олиб борилаётган қатъий пул-кредит ва валюта сиёсати, жумладан миллий валютамизнинг жорий операқиялар буйича эркин айрибошланишини тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан босқичма-босқич олиб борилаётган валюта сиёсати натижасида охирги йилларда мамлакат тўлов балансининг барқарорлиги сақлаб қолинмоқда ва ташқи савдо операцияларида ижобий қолдиққа эришилмоқда.
Ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чикарувчи корхоналарга қўшимча имтиёзлар бериш орқали чет эл сармоядорлари билан ҳамкорликда ишлайдиган корхоналарни кўпайтириш мамлакатимиз имкониятларини янада кенгайтиради. Мамлакатимизда меҳнат ресурслари, хом-ашё базаси етарлилиги иқтисодиётда барқарорликка эришишда муҳим манба бўлиб ҳисобланади.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling