Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта


Download 413.57 Kb.
bet2/13
Sana17.06.2023
Hajmi413.57 Kb.
#1525905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъруза 1

Ташқи савдо фаолияти товарлар, ишлар, хизматлар, ахборот, интеллектуал фаолият натижалари, шу жумладан, уларга дойир мутлоқ ҳуқуқлар билан халқаро айрибошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида туридир. Бунда товар деганда, ҳар қандай ҳаракатланувчи мол-мулк ва кўчмас мулкка киритилган, ташқи савдо фаолиятининг предмети бўлган ҳаво, денгиз кемалари ва ички сузиш кемалари ҳамда фазовий объектлар тушунилади. Халқаро ташишлар тугрисидаги шартнома чоғида фойдаланиладиган транспорт воситалари товар ҳисобланмайди.
Экспорт — товарлар, ишлар, хизматлар, интеллектуал мулк натижаларини, шу жумладан, уларга дойир мутлоқ ҳуқуқларни мамлакат божхонаси ҳудудидан хорижга қайтариб олиб келиш мажбуриятисиз олиб чиқишдир. Экспорт факти товар божхона чегарасини кесиб ўтган, хизматлар ва интеллектуал фаолият натижаларига дойр ҳуқуқлар тақдим этилган пайтда қайд этилади. Божхона ҳудудидан хорижга товарлар олиб чиқишсиз айрим тижорат операциялари ҳам товарлар экспортига тенглаштирилиши мумкин.
Халқаро савдо ҳажми, яъни жаҳон товар обороти фақат экспорт хажмларини қўшиш йўли билан, одатда ФОБ ёки франко - кема борти(инглизча Free on board) нархларида одатдагидек шу пайтгача АҚШ долларида ҳисоблаб чиқилади. ФОБ нархи ташиш ва суғурталаш харажатларининг фақат бир қисмини, товар кема бортига етказиб берилган пайтга қадар, сотувчи ўз зиммасига олинишини англатади. ФОБ етказиб беришнинг базис шарти ҳисобланиб, унга кўра сотувчи товарни юклаб жўнатиш портидан кема портига етказиб бериш ҳақини ва экспорт божларини тўлайди. Юкни кемада жойлаштиришда одатда харидор ҳақ тўлайди. Товарни ташиш, уни суғурталаш ва импорт божларини тўлаш билан боглиқ кейинги харажатларни ҳам харидор тўлайди.
Ўзбекистон Республикасида экспортни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик, кооперация ва биргаликдаги экспорт лойиҳалари учун имтиёзли божхона режимлари машина-техника экспортини ривожлантиришнинг муҳим резерви ҳисобланади. 1997 йил ўрталарида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Давлат дастури экспортни юксалтириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Импорт — товарлар, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини, шу жумладан, уларга дойр мутлоқ ҳуқуқларни божхона ҳудудига қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз олиб келишдир. Импорт факти товар божхона чегарасини кесиб ўтган, хизматлар ва интеллектуал фаолият натижаларига дойр ҳуқуқлар олинган пайтда қайд этилади. Ўзбекистон божхона ҳудудининг мақоми Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан белгиланади. Унинг ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудуди Ўзбекистон Республикаси божхона худудидан ташқарида жойлашган деб қаралади. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг чегаралари, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар чегаралари Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси ҳисобланади.

Download 413.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling