Маъруза Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта
Download 413.57 Kb.
|
Маъруза 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бой табиий захиралар.
- Ҳуқуқий кафолатланганлик.
- Йирик ички бозорнинг мавжудлиги.
Сиёсий барқарорлик. Маълумки, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг баркарор давлатдир. Бу омил инвесторларнинг узок муддатли инвестиқия режаларини амалга оширилишига имкон яратади;
Бой табиий захиралар. Жаҳон харитасида Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган бойликларга эга давлатлар кўп эмас. Бу бойликларнинг кўпчилиги ҳали ишга солинмаган. Бу эса, дунёдаги машҳур чет эл компанияларининг эътиборини жалб этиши аник; Ҳуқуқий кафолатланганлик. Ўзбекистонда 20дан ортиқ конун ва фармонлар хорижий инвестициялар учун замонавий ҳукуқий база асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасига киритилган хорижий инвестиқиялар 100 фоиз давлат томонидан кафолатланади. Бундай имтиёз дунёда саноқли давлатларда учрайди; нисбатан арзон, ишлаб чиқариш ҳамда бошкаришдаги янги технологияларни тезда қабул қила олувчи малакали кадрлар мавжудлиги. Ўзбекистонда аҳолининг саводхонлиги даражаси 98%ни ташкил этиб, ишчи кучи ниҳоятда арзондир. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда ишчи кучи Германиядаги ишчи кучига нисбатан 70, Россия ишчи кучига нисбатан 4 баробар арзондир; Йирик ички бозорнинг мавжудлиги. Афғонистон можароларининг тинчлик йўли билан ҳал этилиши Ўзбекистон учун янги йирик бозорнинг пайдо бўлишига олиб келди. Амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари ва унда хорижий инвесторларнинг иштирок этиш имконияти мавжудлиги. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонга 12 млрд АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестициялар киритилиб, келганлиги ҳам ушбу жараённи нақадар тез суъатлар билан жадаллашаётганидан дарак берувчи омиллардан бири ҳисобланади. Хусусан, хорижий инвестиқиялар ҳисобига 3500дан ортиқ қўшма корхоналар тузилди ва қўшма корхоналар маҳсулоти, иш ва хизматлар ҳажми 1999 йил 266,6 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2000 йилга келиб бу курсаткич 386,7 млрд сўмни ташкил этди. Яъни 2000 йилда 1999 йилга нисбатан 145 %, 2001 йил эса 2000 йилга нисбатан 138 %ни ташкил этди ва натижада, Ўзбекистон экспорти таркибида қўшма корхоналарнинг улуши 18 %га етди. Ўзбекистондаги табиий имкониятлар бундан-да кўпрок хорижий инвестиқиялар киритилишига йўл беради. Download 413.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling