Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.5. Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 18.1. Тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши.
- 10-жадвал Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (рақамлар шартли)
18-мавзу: Тўлов баланси
Режа 18.1. Тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. 18.2. Жорий операциялар ҳисоби баланси. 18.3. Капитал ҳаракати ҳисоби баланси. 18.4.Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар. 18.5. Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 18.1. Тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. Тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган хужжатдир. У мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиёсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради. Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов балансини бир томондан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган ҳужжатдир деб қараш мумкин. Тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча, хорижий товарларни ва хизматларни сотиб олиш (импорт) учун тўловлар ва хорижий валюта харажатлари билан боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай нарса тушунилади, яъни, у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин 10-жадвал Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (рақамлар шартли)
Тўлов балансида барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади: жорий операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ операциялар (10-жадвал). Шунга кўра тўлов баланси структараси ҳам икки қисмдан иборат: 1. Жорий операциялар ҳисоби; 2. Капитал ҳаракати ҳисоби. Жорий операциялар ҳисобида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти «плюс», импорт эса «минус» ишоралари билан белгиланади. Яъни, жорий операциялар ҳисобида ички маҳсулотлар экспорти кредит, аксинча мамлакатга маҳсулотлар олиб келиш - импорт эса дебет сифатида кўрсатилади. Чунки, маҳсулотлар экспорти хорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта заҳирасини бойитса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакат валюта заҳирасини камайтиради. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling