Маърузалар матни қарши-2012y


Ўзбекистон импортининг товар таркиби


Download 1.34 Mb.
bet120/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Ўзбекистон импортининг товар таркиби



Кўрсаткичлар

2000 йил

2005 йил

2008 йил

2009 йил

Импорт жами (млн. АҚШ долл.)

2944.5

4091,3

9704,0

9438,3

Импорт жами, фоизда

100,0

100,0

100,0

100,0

Шу жумладан (жамига нисбатан фоизда):













Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва пластмасса маҳсулотлари

13,6

13,6

11,6

11,1

Қора ва рангли металлар

8,6

10,3

7,7

6,3

Машина ва ускуналар

35,4

43,3

52,4

56,5

Озиқ-овқат маҳсулотлари

12,3

7,0

8,3

9,0

Энергия ресурслари

3,8

2,5

4,6

5,3

Хизматлар

8,5

10,4

4,4

4,4

Бошқалар

17,8

12,9

11,0

9,2

Ташқи савдо айланмаси, хусусан экспортнинг географик таркибида МДҲ мамлакатларининг улуши 2009 йил якунларига кўра 33,9 фоизни ташкил этди (2.3.7-расм). 2009 йилда мамлактимиз корхоналари экспортининг 21,0 фоизи Россия Федерацияси, 7,2 фоизи Украина, 6,2 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.
Республикамиз экспорти ва импортининг товар ва географик таркибини такомиллаштириш орқали рақобатбардошликни ошириш бир қатор вазифаларнинг амалга оширилишини тақозо этади.


Қисқача хулосалар
Савдо сиёсати – бюджет солиқ сиёсатининг, ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган, нисбатан мустақил йўналишдир.
Ташқи савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул импортга тариф белгилаш бўлиб, бунинг натижасида ички баҳоларнинг ўсиши кузатилади. Импортга тарифларни жорий қилишдан истеъмолчилар кўрган зарар ишлаб чиқарувчилар ва давлат кўрган фойдадан катта бўлади. Импортга тарифларни жорий қилишдан кўриладиган фойда ва зарарлар нисбати мунозарали масаладир. Аммо импорт тарифлари ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, тўлов балансини тартибга солиш маҳсадларида кенг қўлланилади.
Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш усули ҳам қўлланилади.
Экспортга субсидиялар валюта тушумини кўпайтириш, ортиқча маҳсулотдан қутулиш, ташқи бозорни эгаллаш учун қўлланилади. Экспорт субсидияларини қўллаш демпингга олиб келмаслиги керак, чунки демпинг халқаро савдо қоидаларига кўра таъқиқланган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни лицензиялаш ва квоталар ўрнатиш халқаро савдони тартибга солишнинг бевосита усулларидир. Халқаро савдо сиёсати воситалари ва тадбирлари мамлакат иқтисодиёти ҳолатидан келиб чиқиб ечилаётган вазифаларга мувофиқ танланади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Савдо сиёсатининг моҳияти ва мақсадларини тушунтириб беринг.
2. Импортга тарифларнинг киритилишидан иқтисодий натижаларига изоҳ беринг.
3. Импортни ёқловчи ва унга қарши бўлган фикрларни таққослаб беринг. фикрларга изоҳ беринг.
4. Ишлаб чиқарувчиларга субсидияларнинг импортга тарифлардан афзаллиги ва камчиликлари нимада ?
5. Импорт квоталарини киритилишининг иқтисодий оқибатлари нималарда кўринади?
6. Лицензияларни тақсимллаш усулларига қиёсий тавсиф беринг.
7. Экспортни субсидиялаш усуллари моҳиятини тушунтириб беринг. тушунтириб беринг.
8. Экспортни ихтиёрий чеклаш қачон қўлланилади, ва унинг оқибатлари қандай?
9. Савдони чеклаш тадбирларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирига изоҳ беринг.

Асосий адабиётлар

  1. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б.

  2. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа.–Тошкент: Иқтисодиёт.- 2010, 66-67, 126-129 б.б.

  4. Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009, 9-21 б.б.

  5. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 209-223 с.с.

  6. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.-СПб.: Питер, 2009, 380-385 с.с.

  7. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики: 4-е изд./Пер.с анг.–СПб.:Питер, 2009, 382-387 с.с.

  8. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 321-334 с.с.

  9. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 469-531 с.с.

  10. Кушлин В.И., Ивлева Г.Ю.,Клюкин П.Н., Макроэкономика:Государственное регулирование в условиях глобализации., М.: Изд-во РАГС,2007, 239-282 с.с

  11. Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 314- 329 с.с.

  12. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 138-148 b.b

  13. Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 166-181 б.б.




Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling