Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet93/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Қисқача хулосалар
IS-LM модели товар ва пул бозорларининг ўзаро алоқаларини ва ҳар икки бозорда биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини изоҳловчи моделдир.
IS эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида пайдо бўладиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкасининг комбинацияларини кўрсатади. IS эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида товар пул бозорида мувозанат таркиб топади.
LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражасининг комбинацияларини кўрсатади. LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пул бозорида талаб ва таклиф ўзаро тенг бўлади.
IS ва LM эгри чизиқларининг кесишув нуқтаси ҳар икки бозор учун мувозанат нуқтадир. Бу нуқтада асосий макроиқтисодий айният истеъмол, инвестиция, соф экспорт ва пулга талаб функциялари тенглигини тўлиқ қаноатлантиради.
Модел унда IS ва LM эгри ичизиқларининг ҳолати акс эттирадиган макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб макроиқтисодий сиёсат усулларнинг қай бирини қўллаш, ёки уларни мувофиқлаштириш масалаларини ҳал этиш имконини беради.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. IS-LM модели қандай мақсадга хизмат қилади ва унга эҳтиёжни қандай асослаб бериш мумкин?
2. IS-LM моделининг асоси бўлган тенгламаларни санаб беринг ва уларга тавсиф беринг.
3. IS эгри чизиғининг моҳияти нимада ва қандай келтириб чиқарилади?
4. LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат ва у қандай келтириб чиқарилади?
5. IS эгри чизиғи тенгламасидаги қайси параметр фискал ва пул кредит сиёсатининг нисбий самарадорлигини белгилайди ва нима сабабли?
6. Моделда макроиқтисодий сиёсат юзага келишининг шартлари қадай?
7. Ликвидлилик тузоғи қачон вазиятда юзага келади ва макроиқтисодий сиёсатга қандай таъсир кўрсатади?
8. “Инвестицион тузоқ” атамаси қўлланиладиган макроиқтисодий вазиятни тавсифлаб беринг.


Асосий адабиётлар

1.Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб.
и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 191-218 с.с.
2 Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 135-144 б.б.
3. Ивашковкий С.Н. Макроэкономика: Учебник.-2-е изд., доп.- М.: Дело, 2002, 206-221 с.с.
4.Макроэкономика. Теория и Российская практика/ Под редакцией
Грязновой А.Г. и Думной Н.Н. М., КНОРУС, 2005., 101-106 с. с.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling