Маърузалар матни қарши-2012y


Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели


Download 1.34 Mb.
bet96/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

14.3. Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели

Иқтисодий ўсиш моделлари ялпи ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли кўпайишини таклиф омилларига таянган ҳолда таҳлил этиш имконини беради. Бошқа иқтисодий моделлар сингари иқтисодий ўсиш моделлари ҳам реал жараёнларни мавҳум ва соддалашган кўринишда, шартли тарзда графикларда ва тенгламаларда акс эттиради.


Иқтисодий ўсишнинг кейнсча ва неоклассик моделлари мавжуд.
Кейнсча моделларнинг моҳияти қуйидагича асосланади:

      1. уларнинг барчаси Кейнснинг ялпи талаб тўғрисидаги бош ғоясига таянади. Яъни уларни тузишда муаллифлар иқтисодиётни узоқ муддатли мутаносиб ривожланишининг ҳал қилувчи шарт – ялпи талабни ошириш деб қаралади;

      2. иқтисодий ўсишнинг асосий омили инвестициялар ҳисобланади, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эътиборга олинмайди.

Кейнсча иқтисодий ўсиш моделидан фарқли ва соддароқ модел 40-йилларда Е.Домар томонидан таклиф этилган. Кейнс ўз таҳлилида инвестицияларнинг ялпи талабга таъсирини ўргангани ҳолда, ялпи таклифга таъсирини кўриб чиқмайди. Ундан фарқли тарзда Домар моделида меҳнат бозорида ортиқча таклиф мавжуд, бу баҳоларни барқарор ҳолатда ушлаб туради, инвестицион лаг (Лаг капитальных вложений – разрыв во времени между капитальными вложениями в производство и получением экономического эффекта. Ишлаб чиқаришга киритилган инвестициядан олинадиган самарадорликнинг намоён бўлиши учун кетган вақт) «0» га тенг, капитал қуйилмаларнинг чегаравий унумдорлиги доимий деб олинади.
Е.Домар инвестицияларни ҳам талаб ҳам таклиф омили деб қарайди. Яъни, инвестициялар нафақат мультипликатив таъсир кўрсатиб ялпи талабни оширади, балки ишлаб чиқариш қувватларини юзага келтириб, ишлаб чиқаришни ривожлантиради, товарлар таклифини оширади – деган фикрни олға суради. Шундай экан, ялпи талабнинг ўсиши ялпи таклифнинг ўсишига тенг бўлиши учун инвестициялар қандай ўсиши керак деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавоб топиш учун Домар уч тенгламани ўз ичига олган тенгламалар системасини тузади, бу:

  1. таклиф тенгламаси;

  2. талаб тенгламаси;

  3. талаб ва таклиф тенглигини ифодаловчи тенглама.

1. Таклиф тенгламасида инвестициялар ишлаб чиқариш омилларининг қанчага қўшимча ўсишини кўрсатади. Агар берилган шароитда инвестициялар I ўсса, ялпи ишлаб чиқариш DKα миқдорга ўсади, яъни: DYs= DKα
DK инвестициялар ҳисобига таъминланганлиги учун тенгликни: DYs= Iα деб ёзиш мумкин. Бунда, α – капитал қуйилмалар (инвестициялар)нинг чегаравий унумдорлиги. Агар бир йилда ялпи ишлаб чиқаришни 1 млрд. сўмга ошириш учун 4 млрд сўм инвестиция талаб этилса α=0,25 бўлади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling