Маърузалар матни қарши-2012y
-Мавзу. Иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи ва неокейнсча моделлари
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши.
14-Мавзу. Иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи ва неокейнсча моделлари
Режа 14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши. 14.2. Иқтисодий ўсиш омиллари ва типлари 14.3. Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели 14.4. Иқтисодий ўсишнинг Р.Харрод модели 14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши. Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб чиқариш даражасини узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, ҳақиқий ва потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш муаммосини ўрганиш натижасида реал ишлаб чиқариш тизими дуч келувчи - чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммосига ечим топилади. Демак, иқтисодий ўсиш омиллари ва улар самарадорлигини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш жамият олдидаги энг долзарб муаммолардан биридир. Иқтисодий ўсиш нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Шу сабабли ҳам иқтисодий ўсиш икки хил усул билан ўлчанади. Биринчи усулда иқтисодий ўсиш реал ЯИМни ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумиқтисодий имкониятлари динамикасини аниқлаш учун ишлатилади. Бунда, жорий йилдаги реал ЯИМ (Yt) ҳажмининг базис йилдагига (Yt-1) (асосан олдинги йилга) нисбатан фоиз кўринишидаги ўсиши аниқланади, яъни: Yt DY= ------------ x 100 Yt-1 Иккинчи усулда иқтисодий ўсиш аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМнинг ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади. Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш даромадларни қандай нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига боғлиқ деб қаралади. Истеъмол ҳажми динамикаси иқтисодиётнинг пировард мақсадини ва яшаш даражаси ошишини билдирса, инвестициялар ҳажмининг ўзгариши ресурс имкониятларининг ўсиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини акс эттиради. Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича муқобиллик мавжуд, чунки, жорий истеъмол миқдорининг ошиши инвестицияларнинг даромаддаги улушини пасайтиришга, иқтисодий ўсиш имкониятларини қисқаришига олиб келади. Иқтисодий ўсиш реал катталикларда, қиёсий баҳоларда ўлчанади. Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга интилади, чунки иқтисодий ўсиш: биринчидан, миллий маҳсулот ҳажми ва даромаднинг кўпайишига; иккинчидан, ресурслардан самарали фойдаланишга; учинчидан, янги-янги эҳтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига; тўртинчидан, халқаро бозорларда мамлакат обрўсининг ошишига олиб келади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling