Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet35/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Нечипоренко усулида 1 мл янги олинган сийдикда қанча лейкоцит ва эритроцит борлиги аниқланади.Нормада лейкоцитлар 4000,эритроцитлар 1000та бўлади.
Амбурже ва Аддис Каковский усулларида хам сийдикдаги қон элементлари яъни лейкоцит ва эритроцитларни миқдори аниқланади. Амбурже усулида сийдик йиғиш 3 соат ичида ўтказилади, Аддис-Каковский усулида эса бир кун ичида пешоб йиғилади. Бунда сийдик алоҳида тоза идишга олинади.Сийдикда қон зарраларини эриб кетмаслиги учун идишга 3-5 томчи формальдегид эритмаси қуйилади, ёки пешоб совуқлиги 3-6 С бўлган жойда сақланиши лозим. Шуни таъкидлаш керакки, кичик ёшли болаларда Амбурже усули Аддис- Каковский ва Нечипоренкога қараганда аниқроқ .
Бактериурия учун анализ пешоб жинсий аъзолар дезинфекцияловчи эритма ( фурацилин билан)ювилгандан сўнг олинади. Шундан сўнг сийдикнинг ўрта порцияси тозаланган идишга олинади, усти ёпилади. Шубхали натижаларда эса сийдик катетерда олинади.
Сийдикдаги қандни миқдорини текшириш учун сийдик бир сутка давомида бир идишга йиғилади. Лабараторияга юборишдан олдин шиша таёқчада яхшилаб аралаштириб, 200 мл бошқа идишга қўйиб берилади.
Буйрак функциясини Зимницкий усулида текширилганда, бир кун давомида 8 марта алоҳида банкаларга хар 3 соатда йиғилади. Бунда бемор шифохона шароитига ўрганиб бўлгандан кейин текширилади ва хар доимгидек овқатланиш шароитида амалга оширилади. Бемордан эрталаб 6:00 да сийдик олинади ва умумий анализ учун юборилади, соат 9.00 дан бошлаб ҳар 3 соат ичида олинган сийдиклар алохида идишларга йиғилади. Кечаси беморни уйғотилади, эртаси куни эрталаб соат 6.00 да охирги сийдик олинади, хамма порциялар лабараторияга юборилади, бу ерда хар бир порциянинг микдори ва зичлиги аниқланади.
Рентгенга тайёрлаш.
Сийдик ҳосил қилувчи ва сийдик чиқарув аъзоларини текширувчи асосий рентгенологик текширувлардан эксретор( ажратувчи) урография ва цистография ҳисобланади.Текширув ўтказишдан аввал болани унга тайёрлашга эьтибор бериш мухим ўрин тутади. Биринчи ўринда ичакни ахлатдан тозалаш ва газдан бўшатиш керак. Шу мақсадда текширувга 2 кун қолганда нон, картошка, сут, карам истеъмол килиш тақиқланади. Текширувдан бир кун олдин ёки 2 соат аввал беморга тозаловчи клизма қилинади. Текширувдан аввал бемор албатта сийиб олиши керак. Текширувга бир кун қолганда унинг организмини контраст( йод тутувчи) моддаларга таъсирини текшириш лозим.
Кичик ёшдаги болаларни тайёрлаш қийинрок. Пархез, тозаловчи клизма ва х.к лар болада йиғи , бақириқ келтириб чиқаради, оқибатда у кўп ҳаво ютади. Шуни хисобга олиш керакки метеоризм холсизланган ва безовта болаларда учрайди.
Жуда хам безовталанган болаларни текшириш учун наркоз билан қилинади, эрталаб бола овқатланмайди, текширувга 45 дақиқа қолганида «антигистаминли тайёрлов» ўтқазилади, ( вена ичига супрастин ёки пипольфен юборилади.). Бу вена ичига контраст моддалар юборганда пайдо бўладиган асоратларни олдини олади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling