Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дори моддаларини парентериал юбориш. Дори моддаларининг парентериал юборишнинг асосий афзалликлари юборишнинг тезлиги ва дозанинг аниқлигидадир.
- Тери ичи инъекцияси
Машғулот №11
Мавзу: Дори воситаларини қабул қилиш турлари ва мақсади. Оғиз орқали дорини юбориш тартиби ва қоидалари. Дори воситаларини парентерал юбориш техникаси билан танишиш. Дори воситаларини парентерал юбориш тартиби ва қоидалари (тери ичи, тери ости, мушак ораси, томир ичи инъекциялари). Дори воситасини парентерал юборишга кўрсатма. Парентерал инекция техникаси ва қоидалари. Асоратлар (гематома, қон кетиш ва бошқалар). Кўкрак ва эрта ёшдаги болаларга даволаш ва диагностика мақсадида парентерал муолажалар ўтказиш техникаси. Томир ичига муолажа ўтказиш ва инфузия қилишни назорат қилиш. Энг муҳим терапевтик тадбирлардан бири дори дармонлар билан даволаш ҳисобланади.Тиббиёт ҳамширасининг асосий вазифаларидан бири дори моддаларини сақлашни, беморларга ўз вақтида дориларни тарқатиши,организмга юбориш йўлларини билиши зарур. Бу жудаям катта маъсулиятни талаб қилади, чунки бу ишларни ҳаммаси бевосита беморлар билан боғлиқ. Ҳамшира беморни ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгарлик ҳиссини сезиши керак. У дорилар тўғрисида чуқур тушунчага эга бўлиб (дориларни асосий ва қўшимча таъсирларини, ишлатишга монеликларни, асоратларини) билиши шарт.Шунингдек дориларни қандай йўллар билан юбориш ва уни асоратларида биринчи ёрдам кўрсатиш кераклигини билиши керак.Дориларни эффективлигини ошириш ва процедураларни оғриқсиз бажаришда шароитларни яратиш (палата ҳавосини тозалиги, танани тўғри жойлаштириш, қилинаётган ишни мақсад ва усулларини тушунтириш )керак. Шунингдек ҳамшира беморларга мустақил дориларни қабул қилиш инструктажи билан хам тушунтириш ишларини олиб боради. Дори моддаларини юбориш усуллари: 1) ташқи усул тери қопламалари, шиллиқ пардалар ёки нафас йўллари орқали 2) ички(энтерал)усул оғиз ёки тўғри ичак орқали 3) парентериал усул меъда ичак йўлларини четлаб, яъни тери ости, тери ичи, мушак ичи ва вена ичи инъекциялари орқали. Энг кўп тарқалган ва эффекти кучли бўлган усул бу парентериал усулдир. Дори моддаларини парентериал юбориш. Дори моддаларининг парентериал юборишнинг асосий афзалликлари юборишнинг тезлиги ва дозанинг аниқлигидадир. Инъекция деб, дори моддаларининг шприц ёрдамида тери орасига, тери остига, мушакка, ва бошқа соҳаларга юборишга айтилади.Бу усул асептика қоидаларига риоя қилишни талаб қилади. Акс ҳолда организмга касаллик қўзғатувчи микроблар тушиб, инфекцион асоратлар ривожланишига,бу эса баъзан ўлим билан тугаши мумкин. Шунинг учун тиббиёт ҳамшираси асбобларни стериллашдан олдин тайёрлаш, ўз қўллари ва бемор терисига ишлов бериши, энг муҳими эса антисептика қоидалари , жарохатларни инфекция қўзғатиш эҳтимоли бўлган микроорганизмлардан асрай билиши, инъекция қилаётганда стерил қўлқопларни кийиб олиши керак. Ҳамшира бемор билан тинч ва осойишта суҳбат ўтқазади, уни ҳар бир инъекцияга тайёрлайди, касални қулай жойлаштириш, инъекцияни тўгри олиб бориш кўп беморларда инъекциядан олдин пайдо бўлувчи қурқув ва оғриқни олдини олади. Бемор ҳеч қачон инъекция вақтида турмаслиги керак, чунки бунда нинанинг чиқиб кетиши ва синиши мумкин. Бунда эса нина мушак ичкарисига кириб кетиши мумкин. Бундай холатларда кўпинча нинани фақатгина жаррохлик йўли билан чиқариб олиш мумкин. Бемор турган холда бўлса, унинг думба мускуллари таранг холда бўлади. Инъекция вақтидаги қўшимча таъсирланиш мушакнинг янада тезроқ таранглашувига олиб келади. Бу эса игна синиб кетишига асосий сабабдир. Тери ичи инъекцияси – Тери ичига инъекциялар диагностика мақсадларида, шунингдек маҳаллий оғриқсизлантириш учун қилинади. Бу усул энг «юзаки», чунки игнани унчалик чуқур бўлмаган холда юборилади. Бу инъекцияга мисол қилиб мактаб болаларига икки марта 7 ва 14 ёшларда қилинадиган Манту синамасини келтириш мумкин. Бу туберкулёз таёқчалари борлигини ёки йўқлигини, туберкулёз билан касалланиш даражасини кўрсатиб берувчи проба ҳисобланади. Ташхис қўйиш учун 0,1 мл да 1 мл гача суюклик ишлатилади. Игнанинг узунлиги 15 мм, кесими-0,4 мм. Ташхис қўйиш мақсадида қилинган инъекциянинг жойи – олдинги билак юзаси. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling