Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тери ости инъекцияси
- Ишнинг тартиби
- Мушак ичи иньекциясини
Ишнинг тартиби:
1)инъекция қилиш жойини спирт билан битта йўналиш бўйича артиб тозаланг; 2)инъекция қилинадиган жойни бир оз тортинг; 3)игнани танага параллел тутган холда фақатгина охирги учини киргизинг; 4)поршинга чап қўлингизни қўйиб, сўнгра уни секин босиб дорини юборинг; 5)инъекция жойига спирт билан игнани намланган пахтада босиб туриб чиқариб олинг. Тери ости инъекцияси – бу инъекцияни чуқурроқ, тери остига 15 мм чуқурликда юборилади.Қилинадиган жойлар: елка ва белнинг ташқи юзаси, курак ости соҳаси, олдинги қорин девори. Тери ости инъекцияси учун 20 мм узунликдаги, 0,4 мм кесимли игна ишлатилади. Ишнинг тартиби: 1.Теридаги инъекция қилинган жойни спирт (ёки йод) билан намланган иккита пахта тампон билан тозалаймиз, биринчи бўлиб катта соҳани, кейин эса фақат инъекция қилинадиган жойни тозалаймиз; 2.Чап қўл билан инъекция қилинадиган терини сиқиб олинг; 3.Игнани тери остига 450 С бурчак остида тиқилади, бунда игна тепага 15 мм (игнадан 23 қисми узунлиги) киради. Кўрсаткич бармоқ игнанинг канюлюсини ушлаб туради; 4.Чап қўлни шприц поршинига қўйиб дорини юборинг, иложи борича шприцни қўлдан қўлга ўтказманг; 5. Игнани канюлюсидан ушлаб турган ҳолда тортиб олинг ва инъекция қилинган жойни спиртли пахтада босинг. Мушак ичи иньекциясини - бўксанинг юқориги юзасининг 1 дан 3 қисмига ва думбанинг юқори ташки квадратига қилинади. Мушак ичи инъекциясида юборилган дори тезда қон томирларига ўтади. Игна қанчалик йўғон ва узун игна бўлса инъекция шунчалик оғриқли бўлади деган тасаввур нотўғридир. Бундан ташқари, агар сиз дорини мушак ичига эмас тери остига юборсангиз ёки катта игнадан фойдалансангиз бу оғриқ янада кучаяди. Бунинг оқибатида тери ости клечаткасини қўзғалиши юзага келади (масалан, магний сульфат эритмасини юборганда) ёки дорининг секин сўрилиши (тери остига антибиотик юборишда) ва инфильтрат юзага келади. Думбани шартли равишда тўртта квадратга бўлинади, инъекция эса фақатгина юқори ташқи квадратга қилиниши мумкин. Юқориги ички соҳага инъекция қилиши мумкин эмас, чунки бу квадратнинг кўп қисмини думғаза эгалланган, мушак қават эса бу ерда унчалик билинмайди. Пастки ички квадратдан эса катта артериялар , вена ва нервлар ўтади, шу сабабли бу ерга хам инъекция қилиш мумкин эмас. Пастки ташки квадратга хам мушак ичи инъекцияси қилинмайди, чунки бу ерда мушак қавати унчалик билинмаган ва катта қисмини сон суягининг боши эгаллайди. Инъекция учун керак худудни суякларга чамалаб ҳам аниқлаштириш мумкин. Бунинг учун хаёлан бешинчи бел умуртқасини ўткир ўсимтасидан сон суягига тўғри чизиқ ўтқазамиз. Қуймич нервлари бу чизиқниг пастки қисмида жойлашган, инъекцияни эса чизиқнинг тепасига думбанинг ташқи юқориги квадратига юбориш керак. Инъекция вақтида касали қоринда ёки ёнбошлаб ётиши керак, фақат турмаслик керак. Ишнинг тартиби: 1.Аввал спирт ёки йод билан намланган пахтада юқориги квадратни барчасини, сўнг инъекция жойини артинг. 2. Шприцни ўнг қўлингизга олинг. Бешинчи бармоқ игна канюласида, қолган бармоқлар шприцни ушлайди (порщен эса бўш қолади). 3.Чап қўлингиз билан инъекция қилинадиган жойни тортинг. 4.Шприцни танага перпендикуляр холда ушлаб игнани мушак ичига 50 мм чуқурликда юборинг. 5.Чап қўлингизни порщенга қўйиб секин дорини юборинг. Иситилган ёғли эритмани юборишдан олдин порщенни юқорига тортиб кўринг, шприцга қон чиқмагандагина дорини юборишни бошланг. 6.Пахтани теридан кўтармаган ҳолда игнани тортиб олинг. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling