Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
Машғулот № 12Мавзу: Овқат ҳазм қилиш касалликлари билан оғриган беморларни кузатиш ва парваришлаш. Ошқозон тизими касалликларида бемор болаларни парвариш қилиш. Овқатланиш, сув ва тузли эритмаларни бериш хусусиятлари. Ошқозон ва дуоденал зондлаш, ичакни бўшатиш техникаси. Бемор бола нажаси ҳолатини назорат қилиш. Ошқозонни ювиш, тозаловчи ва даволовчи ҳўкна қўйиш техникаси. Қорин оғриғида, диарея ва қусишда врачгача бўлган ёрдам кўрсатиш. Ошқозон ичак трактидан қон кетишда врачгача бўлган ёрдамнинг асосий босқичлари. Овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи аъзолар меъда ичак тракти деган умумлашган номни олган. У оғиздан орқа чиқарув тешигигача бўлган най бўлиб, у ерда овқат ҳазм бўлади, унинг таркибидаги углеводлар ,ёғлар ва оқсиллар, тузлар, витаминлар ҳамда сув организмга сўрилади. Овқат бу организм ўз функциясини бажариши учун зарур бўлган ёқилғидир. Овқат ҳазм қилиш оғиз бўшлиғидан бошланади. Тишлар овқатни эзиб, чайнагунча,уни юмшатиш ва ҳўллаш учун оғиз бўшлиғига сўлак керак бўлади. Сўлак тил ости ва тил усти безларида жойлашган бўлиб, безни чиқариш йўли орқали оғиз бўшлиғида очилади. Сўлак таркибига овқат углеводларини организм томонидан енгил ҳазм қилувчи шакарга майдалайдиган фермент киради. Тил овқатни ютиш учун қулай бўлган шаклни беради ва овқатни оғизни ичига кўчиради. Халқум эса овқат ва сўлак аралашмаси (овқат луқмасини)ни қизилўнгачга ҳайдайди, ундан ошқозонга тушади. Сўнг меъда мушаклари ишга тушиб, овқат луқмасини меъда шираси билан аралаштиради. Ошқозонда аралаштирилган ва меъда шираси билан ишланган овқат химус деб аталади. Химус ингичка ичакнинг бошланғич бўлинмаси 12 бармоқли ичакка итарилади. Ошқозондаги овқат 3-6 соатда химусга айланади, ичакка тушиши учун яна 1 соат кетади. Ингичка ичакда овқат ҳазм қилиш рўй беради.Бу ерга ошқозон ости бези ферментлари ва ўт пуфагидаги ўт (сафро) келиб тушади.Бу ферментлар овқатни парчалашда иштирок этади ва қон ва лимфатик томирлар орқали сўрилади.Ҳазм бўлмаган овқат суюқ ҳолида ингичка ичакдан ичакка ўтади, бу ерда сувнинг кўп микдори орқага сўрилади. Қолган ярим қаттиқ овқат қисмлари тўғри ичакка, пастга ҳаракатланади ва у ерда нажас ҳолида орқа чиқарув тешигидан чиқмагунча ушланиб турилади.Чиқиндилар таркибига бактериялар,ичак қопламаларининг ўлган ҳужайралари, ўт пигменлари хам киради.Овқатни ичак бўйича харакатланиши 8 соатдан 24 соатгача давом этиши мумкин. Ошқозон ичак касалликларининг асосий белгилари қорин оғриши, иштаҳа бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, кекириш, жиғилдон қайнаши, қабзият ва ични кетиши. Иштаҳани пасайиши меъда ичак трактининг муҳим ҳазм килувчи безларининг секретор функцияси бузилишида кузатилади.Иштаҳани умуман йўқолиши(анорексия)асабий холатдан келиб чиқиши мумкин.Баланд иштаҳа организмнинг энергетик сарфланиши ўзгармасдан юқори энергетик қувватли овқатларни кўп истемол қилиниши ва тана вазнини ошиши билан кечади. Бу стресс холатларда,доривор препаратларин қабул қилганда қандли диабет касаллигида кузатилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling