Машғулот №1


Дориларни оғиз орқали ичириш техникаси


Download 0.59 Mb.
bet42/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Дориларни оғиз орқали ичириш техникаси.
Ошқозон – ҳазм тракти орқали дори юбориш – энтерал йўл деб аталади.
Касал организмга энтерал дори юбориш 3 хил бўлади:

  • оғиз орқали – перорал

  • зонд орқали – ошқозон ва 12 бармоқли ичакка

  • тўғри ичак орқали – ҳуқна ёрдамида



Оғиз орқали юбориш. Оғиз орқали дори бериш усули осон, инструментлар керак эмас, лекин бир қанча камчиликлар мавжуд:

  1. Аччиқ дорилар кўкрак ёшдаги болаларга ичириш қийин.

  2. Баъзи бир дориларни таъсири ошқозон шираси таъсирида камаяди.

  3. Баъзи бир дорилар ошқозон- ичак шиллиқ қаватига ёмон таъсир қилади.

  4. Дориларни оғиз орқали ичгада аниқ терапевтик дозаси бўлмайди.

  5. Дориларни оғиз орқали берганда таъсири тез бошланмай, маълум вақт ўтади.

Дори тарқатиш қоидаси:
1. Дори моддалари аниқ вақтда ва кўрсатма бўйича берилади
- овқатдан олдин
- овқатдан кейин
- овқат пайтида
- ухлашдан олдин
2.Ҳамшира дорини рангини, ҳидини, таъмини билиши керак.
3. Болага дори беришдан олдин ҳмшира этикеткасини, таблетка коробкасини, ампулани, флакон ва конвалютани ўқиши керак.
4. 7 ёшгача бўлган болалар қаттиқ дори моддаларини ича олмайди, шунинг учун уларни суюқ ҳолатда настойка, дамлама, экстракт ва микстура ҳолида берилади. Таблетка ва дражелар майдаланиб, сувга қўшилади. Нохуш хидли бўлса сироп билан аралаштирилади, фақат шифокор қўрсатмаси билан.
Кичик ёшдаги болалар дори ичаётганда қаршилик кўрсатадилар. Бундай пайтда хамшира бармоғи билан юзни икки яноғини босади, бола оғзини очади ва шу пайтда дори юборилади. Агар бу йўл билан дори юбориш қийин бўлса, болани бурни сиқилади.
Мактаб ёшидаги болаларга суюқ дорилар махсус мензуркаларда берилади (6, 10, 15, 20 мл). Томчи дорилар пипетка орқали берилади. Баъзи бир суюқ дориларни қошиқ орқали бериш мумкин. Бир чой қошиғига 5мл, десерт қошиғига 10мл, ош қошиғига 15мл кетади.
Томчи дорилари пипетка ёрдамида берилади. 1млдаги томчилар сони суюқликка боғлиқ: сувли суюқликда 1мл – 20 томчи, ёғли суюқликда – 30 томчи, спиртлида – 50 томчи.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling