Машина деталлари ва лойихалаш асослари фанидан курс лойиҳаси


Шестерня ва тишли ғилдиракнинг конструктив ўлчамлари


Download 4.56 Mb.
bet8/11
Sana03.11.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1744661
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Zanjirli uzatma uchun (2)

4.3. Шестерня ва тишли ғилдиракнинг конструктив ўлчамлари

Шестерня етакловчи вал билан бир қилиб тайёрланади, унинг ўлчамларини юқорида аниқладик: d1=54.85 мм, da1=57.09 мм, b1=33мм.


Тишли ғилдирак эса “болғалаш” (“ковка”) усулида тайёрланиб, унинг ўлчамлари: d2=256.65 мм, da2=259.85 мм, b2=32 мм.
Губчакни диаметри: d=72 мм деб қабул қиламиз:
Бу ерда: dk2=45мм – тишли ғилдирак ўрнатилиши учун етакланувчи валдаги диаметр.
Губчакнинг узунлиги:

l=55 мм деб қабул қиламиз.
Ғилдирак гардиши қалинлиги:

мм деб қабул қиламиз.
Диск қалинлиги:

С = 10 мм деб қабул қиламиз.

5-расм. Тишли ғилдиракнинг геометрик ўлчамлари


V. РЕДУКТОР УЧУН МОЙ ТАНЛАШ ВА РЕДУКТОРНИ ЙИҒИШ
5.1. Редуктор учун мойлаш материаллаританлаш
Ишқаланишга сарф бўлаётган қувватни ҳамда деталларни ейилишини камайтириш учун узатма деталлари етарли даражада мойланиши керак.
Машинасозлик саноатида асосан суюқ мойлар ишлатилади. Бунда мойни қутига тиш баландлиги кўмилгунча қўйилади ва махсус мослама ёрдамида унинг ҳажми текширилади. ғилдирак айланганда тишлар ёрдамида мой сачратилади ва қолган деталлар ҳам мойланади. Тишли ғилдиракларнинг тезлиги бўлганда суюқ мойлар ишлатилади.
Мойнинг турини танлаш, тишли ғилдиракларнинг тезлиги ва илашишда тишлар ўртасида ҳосил бўлган контакт босим қийматига боғлиқ бўлади. Бу босим қанчалик катта бўлса мойнинг суюқлиги шунчалик кам, тезлиги катта бўлса суюқлиги юқори боПлиши керак.
Подшипник узелларини мойлаш учун суюқ ёки қуюқ мойлар ишлатилади. Узатманинг тезлиги бўлганда суюқ мой ишлатиш тавсия этилади, бунда сачраган мойлар Подшипник узелига тушиши учун ён томонига мойларни қайтарадиган мослама қўйилмайди. Бу мосламаларни қия, шеврон тишли цилиндрсимон ҳамда конуссимон узатмаларда оПрнатиш тавсия этилади, чунки ғилдираклар айланганда мойни ПодшиПник томонга хайдайди ҳамда ғилдиракларнинг ейилган кукунларини ПодшиПник узелига тушишидан сақлайди.
Узатма тезлиги v  2 мс бўлганда Подшипник узеллари қуюқ мой ёрдамида мойланади. Қуюқ мой учун ПодшиПникни ён томонларида боПшлиқ боПлиши керак, бу боПшлиқнинг эни ПодшиПник энини 14 қисмигача олиш тавсия этилади. ПодшиПник мойлари оқиб кетмаслиги ҳамда узатма ғилдирак тишларини ёғлаш учун қўйилган мой ПодшиПник узелига оПтмаслик учун ПодшиПник ён томонидан махсус мосламалар билан беркитилади.
Мой ваннасининг хажми 1кВт қувват учун 0,5 дм3 га тенг бўлса,
12,5 кВт қувват учун эса бўлади.
Редуктордаги тишли узатмани мойлаш, унинг корпуси ичига махлум миқдорда қўйилган майда тишли ғилдиракни камида 10 мм ботиб туриш ҳисобига амалга оширилади. Мойлаб туриш учун керакли мойнинг ҳажми, ҳар 1 кВт ошириладиган қувватга 0,25 дм 3 мой материали ҳисобидан амалга оширилади:

Тишли илашмадаги контакт кучланиш Ҳамда тезлик бўлганда, редукторга солинган мойнинг қовушқоқлиги бўлиши керак. Хисоблашларга асосан, мойлаш учун индустриал И–25А маркаси (ГОСТ 20799 – 75) мойни қабул қиламиз.
Хисоб китобга асосан, подшипникларнинг камераларини пластик мой УТ–1 билан тўлатамиз. Камераларни вақти-вақти билан редукторни ишлатиш жараёнида пресс-маслёнка орқали тўлатиб турилади.



Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling