Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet13/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

56-машқ. Қисмлари вертикал чизиқлар билан ажратиб берилган сўзларни имло қоидасига мувофиқ (қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан) ёзинг.

I. Шу аснода пайваста/қош, шалпанг/ қулоқ, бармоқларида бинафша/ранг сиёҳ доғлари бор, ориққина йигитча — идора секретари пайдо бўлди ва машинада ҳозир бир киши келиб, Раисани кутиб турганини билдирди. (О.) 2. Идорада правлениенинг ўзга аъзолари ҳали тўпланмаган эди. Раис қўлларини орқага қўйиб, катта қўрада унга/бунга кўз ташлаб, от/боқар ё аравакашлар билан у/бу тўғрисида сўзлашиб, кимларни койиб, кимни мақтаб аста юра/бошлади.


Ўктам бўш хоналардан бирида осма/лампа остида газета ўқир экан, лабида папирос, чаккасида атир/гул Насимжон кириб келди ва колхознинг бутун ташвиши гўё ёлғиз унинг зиммасида бўлиб, бениҳоят чарчагандек ўзини стулга таппа ташлади. Ўктам маънодор илжайиб қўйди-да, ўқийверди. (О.)
II. Тош/бақа, оч/сариқ, иссиқ/совуқ, ой/болта, азоб/уқубат, дам/бадам, айиқ/товон, арз/дод, амалий/назарий, бешик/терватар, бир/зумда, бой/ўғли, бўлар/бўлмас, бир/томонлама, умум/таълим, афсус/надомат, дев/қомат, дов/дарахт, гул/даста, касб/кор, ним/пушти, ним/ранг, оёқ/ости, орзу/умид.


57-машқ. Ўқинг. Берилган сўзлар ва гапларда бош ҳарфларнинг қўлланиш ўринларига эътибор беринг, уларнинг бош ҳарф билан ёзилиш сабабларини тушунтиринг. Яна қайси ўринларда сўзлар бош ҳарф билан ёзилади?

I. Австрия, Амударё, Арслонбоб, Бекобод, Балиқчи, Бразилия, Бойсун, Бурчмулла, Бухоро, Бўстонлиқ, Вашингтон, Европа, Жиззах, Ироқ, Каттақўрғон, Осиё, Токио, Уйчи, Чирчиқ, Бўзсув.


II. 1. Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг аҳамияти ҳақида тўхталиб: “Янги мафкуранинг асл мазмуни - янгича, эркин фикрлайдиган, мутелик ва журъатсизлик туйғусидан мутлақо холи мустақил инсонни тарбиялашдир”, деган фикрни билдирди.
Дарҳақиқат, ҳар бир халқнинг, ҳар бир давлатнинг келажаги ўз юрти, халқи ва Ватанини севувчи, эъзозловчи, уларга садоқат билан хизмат қилувчи оқил, фидойи, ватанпарвар ёшларга боғлиқ бўлади.
Қалбида ватан туйғуси кучли бўлмаган кишиларда қатъият, собитлик, мустаҳкам эътиқод ва ирода бўлмайди. (“Қонун ҳимоясида” журн.)
2. Мустақиллигимизга, тинчлик ва хавфсизлигимизга тажовуз қилаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган қонунлар ижроси назоратига устувор аҳамият берилди. Масалан, 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида, 2000 йилнинг ёзида Сурхондарё вилоятининг Узун тумани, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида террористик ҳаракатларни ташкиллаштирган Тоҳир Йўлдошев, Жума Ҳожиев ва бошқаларга нисбатан (жами 12 нафар шахс) Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддалари билан айблаш юзасидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилди. (“Қонун ҳимоясида” жур.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling