Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet156/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

472-машқ. I. Ўқинг. Биринчи бўлимда берилган текстдаги фраза, такт, сўз, бўғин ва товушларни аниқланг: иккинчи бўлимдаги текстни кўчириб, фраза ва тактларга ажратинг.

1. Мен Мирзажон Эминовнинг шахсига сиғинмоқчи эмасман. Биламан: ортиқча мақтов ҳеч кимга фойда келтирган эмас! Лекин иш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳозир кўп нарса раҳбар ходимларга боғлиқ; агар раҳбар уддабурон ва ишбилармон бўлса, энг муҳими, жонкуяр бўлса, меҳнат аҳлининг оддий ишчининг қадрини билиб иш тутса, у кўп нарсага қодир!.. Шунда меҳнат аҳли ҳам бу ғамхўрликка жавобан жонини фидо қилиб юборади! (О. Ё.)


2. Баҳор нафаси уфурган ҳамма ерда сергак деҳқонни кўрасиз. Фикри-ёди далада, экиш-тикишда. Дала айланиб юрган Ҳакимжон ана шу улуғ тиришқоқликни буғдой майсасида, дарахт куртагида, асалари виз-визида, тракторлар ҳайқириғида кўрди. (М. Муҳамедов.)

II. Ўқинг. Комбинатор ва позицион ўзгаришга учраган сўзларни топиб, товуш ўзгариши қандай юз берганини изоҳланг.


1. Симёғоч тагида турган йигит билан қизни кўриб кулиб қўйди. “ Шу ҳавода нима зарил?” (Ў.Ҳ.) 2. Ўша лодон билан ўзинг гаплаш. (Т. Қаипберганов.) 3. Ана, сизга ғаламисликнинг, аризавозликнинг оқибати. (Т. Қаипберганов.) 4. Бобомми феълини айтганман сизга. (С. Кароматов.) 5. Найимжон бечорага жавр бўлди-ди. (С. Кароматов.) 6. Кампирри дардини асти сўраманг. (С. Кароматов.) 7. Йилли охирида миллион-миллион ажратилган маблағ фойдаланилмай қолиб кетади. (С. Кароматов.) 8. Бошқа қишлоқларнинг оқсоқолларидан ҳеч қайсисига тасбеҳ арғумон қилганим йўқ. (Ф. Бойқурт.) 9. Майрам олдидан қандайдир зўр йиғин шу ерда бўлар эмиш. Катталар айтишибди. (Ў. Усмонов.)


III. Ўқинг. Орфографик жиҳатдан хато ёзилган сўзларни топиб кўчиринг, тагига чизиб, нимада хато қилинганини изоҳланг ва ёнига тўғрисини ёзиб қўйинг.




1. Шоазим стаканни олиб крандан сув ичкани кетди. (П. Қ.) 2. Ўрик ғарқ пишган, ҳандалаклар энди ҳид таратган иссиқ ёз кунларини бирида Маҳкам Москвадан телеграмма олди. (П.Қ.) 3. Бундан қирқ йилча илгари қишлоғимизда фақат битта саводлик киши бор эди... (И. Р.) 4. Ранги бўлса ҳам самон, Паст келмас эди ҳамон. (Ҳ.О.) 6. Қор устида гул сингари сўлум эди ул нигор. (Ш. Руставели.) 7. Сайфи туника чойнакни қўлига олди. (С. Аҳм.) 9. Машина гоҳ ўнга, гоҳ чапга сирғаниб, кутилмаганда чуқурчага тушиб қолди. (Э.Усмонов.) 10. Аҳмаднинг суви уччаламизга етади. (Ф. Бойқурт.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling