Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
470-машқ. I. Ўқинг ва кўчиринг. Кўчма маънода қўлланган сўзларни топиб тагига чизинг; устига маъно қандай йўл билан кўчганлигини ёзиб қўйинг.
I.1. «Олмос»да ўн бешта экспресс канал мавжудлиги, космонавтларнинг сони эса, қутқарилганлар билан бирга, ўн еттига етганлиги Ердагиларга беш қўлдай аён-ку! (Ҳ. Шайхов.) 2. Қандай ақлли қиз. Конференциядаги гаплари билан бутун зални танг қолдирди. (Т. Қаипберганов.) 3. Кема безовта дарёда оқар, тўлқинлар кема кифтига уриларди. (Й. Шамшаров.) 4. Шарифа кечки овқатнинг ғамида ошхонага кириб, деразанинғ иккала қанотини очди. (Т. Каипберганов.) 5. Икки минг жуфт қувноқ кўз Мунисхоннинг оғзига қараб турибди. (И. Р.) 6. Яхшилиқ столи устида очиқ ётган бугунги почтани индамай кўра бошлади. (Т. Қаипберганов.) 7. Беруний ялт этиб қаради. Упа чапланган ниқобли юз ҳануз совуқ кулимсирарди! (О.Ё.) 8. Офтобда қизиб, билқиллаб турган тупроқни туёқлар тўзитиб борарди. (Т. Малик.) II. Одил Еқубовнинг «Кўҳна дунё» романидан келтирилган мисолларни ўқинг. Эскирган сўзларни топиб, уларнинг турини белгиланг. 1. Беруний, гарчи умрида ҳеч қачон илми нужум билан шуғулланмаса ҳам, султоннинг илтимосини қайтармади. Саройдан қайтгач, мунажжимлар йўл-йўриғидан фойдаланиб, зойича тузди, ҳатто унга жиндай тузатишлар киритиб, султоннинг кўнглига тасалли берувчи сўзлар ёзиб юборди. Ким билсин, эртага машварат вақтида султон уни шу хусусда сўроққа тутар, эҳтимол, тузган зойичасидан бирор хато топиб, интиқом олар. 2. Ана, тўрт томондаги меҳробсимон жойларда забт этилган юртларнинг кўк, сариқ, оқ туғлари турипти! Мағлуб лашкарбошиларнинг олтин ва кумуш дубулғалари, тиллодан жило берилган совут ва қалқонлари осиб қўйилган. Уларнинг ёнида бандларига лаъл ва забаржад қадалган эгри қиличлар, ўқ терилган чарм садоқлар... 3. Амир эшикда серрайиб турган найзадор сарбозлар ёнидан ўтиб, кўшкка кирди. Кечаси ёқилган шамлар ўчирилмаган, иккинчи ошёнага олиб чиқадиган тор йўлак ҳам, юқоридаги машваратхона ҳам ёп-ёруғ эди. 4. Энг чеккадаги чоғроққина ҳужрада Жолинус китобидан илми ташриҳга оид бобини кўздан кечириб ўтирган ёш табиб Абу Али эшик тақиллаганини зшитиб, чўчиб бошини кўтаради. 5. ...Ўнлаб жарроҳия асбобларини, ҳуқна қилишнинг янги йўлларини ўйлаб топди. III. Ўқинг. Диалектал сўзларни аниқлаб, умумхалқ лексикаси билан қиёсланг. 1. Уларнинг эшикларини Аҳмадбойвачча ўзиники қилиб олган эди. Марҳумани шу ўзимизнинг эшикдан чиқардик. (Т. Малик.) 2. Улар сиздан кейиноқ Ширмонбулоққа кўчиб кетишган. Дадангизнинг бўлалари олиб кетдилар. (Т. Малик.) 3. — Бўлмаса “ўтик” денг. — Ҳа, айтаман. Асли тўғриси “ўтик”. Сизлар “этик” қилиб ўзгартириб олгансизлар. — Бўзак-чи? — “Бузоқ” тўғриси бўлмаса? Асли “бўзлаш”дан олинган-ку. — Бўлмаса бақа келинг, ...Чўлпоной ҳам ойкўлликларнинг талаффузига ҳазил қилди, ўзини орқага ташлаб: — Жўқ! — деди. (П. Қ.) 4. Маҳфуза дастурхон ёзди-да, бир чинни овқат билан иккита нон келтириб, ўзи ҳам ўтирди. (Т Малик.) 5. — Ўша менинг дойим-да. Ўзи ҳам овчи! — Дойим? — дедим мен. — Ҳали Бойтемир сенларга қариндош бўладими? — Ова. (Н. Фозилов.) 6. — Қани, бойбува, ошга қаранг... — Дастурхондан товоқ олиниб, фотиҳа ўқилгач, қўлга сув берилди. (Т. Малик.) 7. — Ўтиринг, чалоб ичасизми? — Чалобми, чалобдан ҳам чакки маъқул. (Ш. Холмирзаев.) IV. Ўқинг. Касб-ҳунарга оид сўз ва терминларни топиб, улар қайси соҳага тегишли эканини изоҳланг. 1. Катта сада тагидаги баланд чайла томон юрдим. Токқайчининг чақ-чақ овози эшитилди. Ота ишкомнинг нариги чеккасида хомток қилиб юрган экан. (Н. Еқубов.) 2. Ёғочни теша билан йўнсанг, теша пайраҳани фақат ўз томонига тўплайди, бир пайраҳани ҳам ташқарига чиқармайди. Рандаласанг, ранда қириндиларни ташқарига чиқариб юборади, ўз томонида бирорта қиринди қолдирмайди. Арраласанг, арра ҳар икки томонга баравар қипиқ тўқади. Турмушда теша каби бахил бўлиб, фақат ўз манфаатингнигина ўйлама, бошқаларга ҳам ёрдам бер. Агар бор-йўғингни бошқаларга сарф қилиб, натижада ўзинг муҳтожликда қолсанг, ранда ишини қилган бўласан. Энг яхшиси арра каби иш тут, ўзингга ҳам бўлсин, бошқа кишиларга ҳам фойданг тегсин. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур»). 3. Яшил сув ўти — хлорелла жуда катта миқдорда органик модда яратиши билан катта иқтисодий самара бериш хусусиятига эгадир. Унинг энг қимматли моҳияти шундаки, унга оқсил, ёғлар, ҳатто углеводлар ҳам зарур эмас, аксинча, энг оддий минерал бирикмалар — карбонат ангидрид гази ва сув бўлса, бас... (К. Е. Шариков.) 4. Ҳофиз мартен печини қайнатишга, Саид эса оташ ғўлаларни жиловлашга кетди. Саид ўз мелкосорт стани ёнида жавлон урарди. 1200 градусгача қиздирилган печь ичидан қип-қизил чўғ бўлиб чиққан пўлат қуйилмалар кетма-кет қисувчи станга югуришади, унда роса қисилиб, нозиклашиб чиққан ғўлалар ўйноқлаб, бебошлик қилмоқчи бўлишади. Аммо Саид қўлидаги узун омбур билан уларнинг дам елкасидан, дам эса думидан туртиб, роликлар ёрдамида қайчи станга йўллаб юборади. (Й. Муқимов.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling