Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet153/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

469-машқ. I. Каби, дарвоқе, албатта, хўп, аттанг, фақат сўзларини доминанта сифатида олиб, уларнинг синонимларини топинг. Бу сўзлар қайси туркумларга киришини айтинг.

II. Ҳожиакбар Шайховнинг “Олмос жилоси” асаридан келтирилган қуйидаги мисолларни ўқиб, улар таркибида қўлланган неологизмларни аниқланг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни фонетик жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилинг.


1. Экспедиция раҳбари ёпиқ канал орқали 17-кондаги одамларнинг қандайдир доривор истеъмол қилиб, феъл-атворлари ўзгариб қолаётгани ҳақида космограмма юборди. 2. Экспедиция раҳбари Азизовни ўзининг ихчам ва чоққина илмий тажрибахонасида қабул қилди. 3. Экспедиция бошлиғи баҳайбат танкни эслатувчи «Яшин» номли улкан планетоход ёнида беш одамнинг шахсий делосини Олмос Азизовга таништирди. 4. Биринчи бўлиб Ҳаётнинг ҳужжатларини кўздан кечира бошлади... Икки йил Уранда, бир йил Миррихда геологик экспедицияда геомеханик бўлиб ишлаган. Фазогирлар учун таъсис этилган Гагарин номли халқаро мукофот лауреати. 5. — Менга сиз тўғрингизда рация орқали айтишди, — деди у. — Ксиоператор Олмос Азизовсиз, шундайми? 6. Ҳамма инженер-техник ходимларимиз алоқа пунктининг орқасидаги синтетик коттежларда туришади. 7. ...Умуман, зал темир-бетон пойдеворларга ўрнатилган ўчиргичлар, ажратгичлар, трансформатор, конденсатор, тўғрилагич ва бошқа турли-туман электр қурилмалара билан тўлади. 8. Нарироқда турган мўъжаз электромобилда ана шу йўл бўйлаб исталган томонга бориш мумкин эди. 9. Атом батареяли микрофонарини ёқиб, олдинга юрди. 10. Руҳий касалликлар ҳақидаги кассета-китобларни олди-да, Фарҳоднинг уйига отланди.

IV. Ўқинг. Омоним сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг, турини айтинг.





1. Қолсун десанг агар мендан яхши от,
Ётни сўкма, жаҳл чиқса— носни от.
Эшаклига салом бергил биринчи, Ўзинг миниб олғон бўлсанг ҳамки от.

Соз бўлурди, ёр, гапимни бўлмасанг,
Бунча овсар, бунча қайсар бўлмасанг?
Менга дўстим узатғон гул бўлгину,
Ёвим — Тошмат зол қўлида бўлмасанг.

Нола қилма, кангул, фурсат бўлди кеч.
Ул нигорни қўмсамоқдан тугал кеч.
Калиш олиб бермағондинг йиғласа,
Кетди ташлаб, эмди армон лойин кеч.

Кўп жаврама, хотин, ўчир унингни.
Ашъор битай, сен хамир қил унингни.
Бунда илҳом қийнар, унда — хотиним,
Ол, илойим, бунингни ё унингни.
(Анвар Обиджон.)

Бинафшажон, бинафша,
Боғимда гуллаб-яшна.
Бўйларингга мен қурбон,
Ошиқ қалбда йўқ армон.

Мен сени севиб-куйиб
Қошгинамга келтирдим,
Бўйларингга бир тўйиб
Бахт уйимни тўлдирдим.
(М. Муҳамедов.)

6. Томлардан куралган қор тор кўчаларни деярли тўлдираёзди. (Т. Малик.) Яна бир неча дақиқадан кейин Анвар садаф пардалари ярқираб турган яп-янги тор кўтариб кирди. . Ҳ.)

III. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг антонимларини топиб, уларни ёнма-ён ёзинг.


1. Ёмон ният ҳам, ёмон одат ҳам юқумли касалликнинг бир тури. (Т. Қаипберганов.) 2. Иссиқ қайтиб, одам сийраклашиб қолганда, Эшонбоев келди. (П. Қ.) 3. Амал — баланд бир минора. Унга нарвон билан чиқасан. Чиқиб олганингдан кейин нарвон тилсимдай, ўзидан-ўзи йўқолади. Ана ундан кейин тушиш қийин. (Т. Қаипберганов.) 4. Навоий ўзи ҳақидаги айтилган бу ҳаққоний сўзларни камтарлик билан тинглади. (О.) 5. Чарчамайман. Муҳаббат билан яшаган одам чарчамайди, деган ривоятга ишонаман. (Т. Қаипберганов.) 6. Туннинг чироғи ой бўлса, қалбимнинг офтоби - сиз. (Н. Ёқубов.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling