Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet157/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

473- машқ. I. Ўқинг. Содда ва қўшма гапларни аниқланг. Содда гапларни кўчириб, улар таркибидаги сўз бирикмаларини ажратинг.

Акрам жар ёқасидаги жийдазорга етиб борганида, осмонда ҳам, сойдаги сувда ҳам милт-милт юлдузлар ёнди, тегирмон устидаги оқ терак шохлари орасида сирғадай ялтиллаб ярим ой кўринди... Атроф жимжит эди. Фақат новдан қуйилаётган сув шовиллар, тегирмон парраклари гувиллар эди. Гоҳо-гоҳо тоғдан эсган енгил шабада жийда шохларини силаб шитирлатиб қўярди!.. Акрам жийда шохларини эгиб, юзига босди. Жийда гулини тўккан бўлса-да, оқиш япроқчалар ва гул тугунчаларининг хушбўй ҳиди димоғига гупиллаб кириб, кўнгли яйраб кетди. Шу пайт қаердадир юқорида, жар устидаги боғлар орасида, аёл кишиларнинг шивир-шивири ва бўғиқ кулгиси эшитилди. Илгарилари Ҳамида билан Малоҳат доим ўша томондан тушиб келишарди. . Ё.)


II. Ўқинг. Икки бош бўлакли ва бир бош бўлакли гапларни топиб, алоҳида-алоҳида кўчиринг; гап бўлакларини аниқлаб, тагига тегишлича чизинг; бир бош бўлакли гаплар устига турини ёзиб қўйинг.


1. Султонмурод тинмасдан Хайёмнинг энг гўзал рубоийларини ўқиб, маъноларини усталик билан шарҳлашга бошлади. (О.) 2. Ғойибназарни янги мавсум олдидан ҳисобчиликдан бўшатишди. (Н. Қобул.) 3. Бу ерда катта шаҳарларга хос асабийлик, шовқин-сурон, чоп-чоп йўқ. (О.Ё.) 4. Исоқ қизнинг беғубор гапига ҳузур қилиб кулди. (Й. Шамшаров.) 5. Ўзингиздан олдин келган одамлардан ибрат олинг, кейин келганларга ибрат бўлинг. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур».) 6. Замонавий бўлиш учун ёзувчи ўз юртининг бугунги кунини ўз хонадонидек билиши керак. (Ас. М.) 7. — Шошма, Юрка. Ош ҳақида бошқа вақтда гаплашармиз. Бўлим командиридан рухсат олиб, Хромовнинг олдига кирайлик. Кетиб қолмасин, тағин. Акс ҳолда, тонг отгунча ухламай қийналиб чиқаман. (Ҳ. Тожибоев.) 8. Дала йўли. Бири кичик, иккинчиси каттароқ икки анҳор ўртасидан ўтган бу йўлнинг четини тол ва тераклар қоплаган. (Ё. Шукуров.) 9. Ҳув анов, қоқ тепадаги катта оқ юлдузни Олтин қозиқ дейдилар. (О. Ё.)


III. Ўқинг. Ундалма, кириш сўз ва кириш бирикмали гапларни топиб кўчиринг, устига номини ёзиб қўйинг; ишлатилган тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини изоҳланг.

1. Унинг назарида, бунёд бўлгандан бери қишлоқ бунақанги тантанавор тус олмаган эди. (И. Шамширов.)


2. Қуёшдан тож кийган чўққилар,
Тунда ой бош қўйган чўққилар,
Юлдузлар ёш қуйган чўққилар,
Сиз менинг қўшиғим, куйларим. (З. О.)
3. Муроджон индамай, битта-битта юра бошлади. (Й. Шамшаров.) 4. Ўтинсиз қозон қайнамайди, чироғим. (О.) 5. У одам энг тўғри йўлни эмас, энг осон йўлни танлар эди. (П. Қ.) 6. Афсуски, сиз хатоингизни ҳали ҳам тушуниб етмабсиз. (Э. Усмонов.) 7. Менимча, шофёр ёлғон гапирмади. (Т. Қаипберганов.) 8. Нурига ўхшаш қизларнинг ишқи баҳорда ёққан қордай: бир ёқдан ёғиб, бир ёқдан эриб кетади. (О.) 9. Демак, сен Ўрта Осиёда янги олтин рудаси формацияси... борлигини исбот қилдинг. (С. Кароматов.)
10. Билсанг, адабиёт — фанлар онаси,
У доим ўргатур одам бўлмоқни.
Ўргатиб қўяди келса хонаси
Қандай тирилмоқни, қандай ўлмоқни! (Муҳ. Али.)

IV. Ўқинг ва кўчиринг. Ажратилган бўлак ва киритма гапларни аниқлаб, тагига чизинг, устига номини ёзиб қўйинг; қўйилган тиниш белгиларига дикқат қилинг ва улар нима учун қўлланганини айтинг.


1. Омманинг тарбияси билан, китобхоннинг гўзалликка муҳаббати билан бир чақалик иши бўлмаган ундай шоирлар бор жойда - капитал дунёсида ёзувчи билан китобхоннинг учрашуви муаммодир. (Ас.М.) 2. Зокир қўнғироқ чалди (у катта-кичик ҳамма мажлисларни қўнғироқ билан олиб борарди) ва қовоғини солиб деди... (П. Қ.) 3. Умри меҳнат билан ўтган, пахта деб, боғ-роғ деб ёниб кетган бу улуғ заҳматкашларнинг сўнмас хотирасини бўлғуси авлодларга, Мирзачўлда қад кўтараётган гўзал шаҳарларда яшайдиган келгуси наслларга етказувчи бирор йирик асар борми? (О.Ё.) 4. Отамни янада хурсанд қилиш учун бурчакдаги пўлат сандиқчадан (биз уни сейф деймиз, ўзимнинг жамғармаларимни шунга солиб қўяман) омонат дафтарчани олиб бердим. (И. Р.) 5. — Бир вақтлар, Бекободга энди келган пайтларимда, — дейди Саид, — бу ерлар кўзимга совуқ, жозибасиз кўринган эдй. (Й. Муқимов.) 6. Акрам ўз докладида бош архитекторнинг лойиҳасини анча қаттиқ танқид қилган, лойиҳанинг яхши томонларини эътироф этгани ҳолда, унинг қишлоқ ҳаёти талабларидан анча узоқ эканини — Зафар Бобоевнинг бу иши Зарафшон воҳасидаги катта бир қишлоқни қайта қуришга бағишланган эди — исботлаб берган эди. (О. Ё.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling