Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
127-машқ. Берилган гапларни ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардан грамматик маънони ифодаловчи воситаларни аниқлаб, уларни изоҳланг.
1. Деҳқонни ер даволайди. Уруғ билан бирга орзу, дард-ҳасрат, қувончларини ҳам ерга тўкади. (С. Нуров.) 2. Гулнорнинг ғойиб бўлиши Йўлчига яшин урган каби таъсир кўрсатди. (О.) 3. Зуфар Ҳакимовичнинг юзида ҳам энди безовталик ифодаси йўқ эди. (П. Қ.) 4. Она меҳрига тенглашадиган меҳр-муҳаббат оламда топилармикан? (Ё. Шукуров) 128-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни морфемаларга ажратинг: ўзак ва шаклларни (модал функционал шакл ва сўз ўзгартиш шакли) кўрсатинг. Н а м у н а: кўзларини — кўз/лар/и/ни — сўз ўзгартиш шакли; жилмайиб — жилмай/иб — модал шакл. 1. Кампир кўзларини очди ва рўпарасида жилмайиб турган йигитга тикилди. (Ҳ. Н.) 2. Қундуз университетнинг учинчи курсида ўқир, унинг мақсади ҳайвонот дунёсини ўрганиш, шу соҳада илмий иш билан шуғулланиш экан. (Ж. Абд.) 129-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни морфемаларга ажратинг; ўзак ва аффиксларини белгиланг; аффиксларнинг турини айтинг. Тўлишган ой шуъласида қор қоплаган водий кумушдек ярқирарди, фақат ўртадаги дараларни қоп-қора соя босганди, лекнн у ерда ҳам қор дам-бадам куядори сингари ялт-ялт қилиб турарди. Қарағай шохларидаги қор уюмлари ҳамлага ҳозирланиб турган йиртқич ҳайвонларга ўхшарди. Узоқда электростанция движоги гупилларди: унинг шовқини шамол эсгандагина эшитиларди. (Ю. Семёнов.) 130- машқ. Гапларни ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардаги сўз ясовчи аффиксларни белгиланг ва қандай негиз ясаганини айтинг. 1. Улар раиснинг ўткир, жонли, гоҳ пичинг, гоҳ ташвиш ва ҳазил билан товланган сўзларини, дадил фикрларини диққат билан тинглашар, ўз таклифлари билан тўлдиришар, гали келганда очиқ эътироз қилишар эдилар. (О.) 2. Қишки имтиҳон кунлари яқинлашганди, дарс тайёрлаш учун кечқурунлари факультетга келишга тўғри келди. (А. Қ.) 3. Бу биринчи бўлинма командири окопга етиб,... қатъий овозда сўради. (Ф. Ниёзий.) 4. Ўктамнинг сал сузук кўзлари энди беихтиёр равишда ҳовлида айланиб қолди. (О.) 5. Кўп ҳам ўтмай сўради шоҳ: “Қани менинг шоҳ қизим, Ҳаётимнинг суянчиғи, юпанчим ҳам ёлғизим?” (Ш. Руставели.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling