Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet36/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

131-машқ. Ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардаги шакл ясовчи ва сўз ўзгартирувчи аффиксларни белгиланг.

Ўктам сийрак тут ёки мева дарахтлар қатори билан, ариқлар, зовурлар билан бир-биридан чегараланган кенг далаларни ёқалаб кезди. Ғўзанинг ўсишида катта тафовут кўрди у. Ҳатто бир-бирига ёндош далаларнинг манзараси кескин фарқ қилар эди. У бир ёққа қараб хурсанд бўлса, завқланса, иккинчи ёққа бошини ўгириб, ўсиши мужмал, аллақандай касалсимон ғўзаларни кўрар, юраги ачишар эди. У турли бригадаларда, звеноларда ғўза парвариши бир хилда эмаслигини англади. (Ойбек.)




132-машқ. Ўқинг, сўзларнинг тузилишига кўра турларини аниқланг. Қўшма, жуфт ва мураккаб сўзларни алоҳида-алоҳида кўчиринг.

I. Эгнида қизғиш, ним қора аралаш матодан тикилган гимнастёрка, галифе шим. Оёғида чиройли қора хром этик. Бошида қоракўл телпак. Белида камар, камарида чиройли жажжи ханжар, тўппонча, қора қош, хушмўйлов, хушқомат, беҳад кўркам Ҳайдарбек қуролли икки йигити ўртасида, қўли кўксида, бош эгиб, ўнг ва сўлида занжирбанд одамлар орасига кириб борарди. Унинг жозибадор чеҳрасидаги аломат шодликми, қайғуми, пайқаб бўлмас эди.


II. Бизни Орзи амаки бошлаб боряпти. Унинг сўзига қараганда, қишлоқнинг кун чиқиш тарафида бир ошнаси бор эмиш. Меҳмондўстликда унга етадигани йўқмиш. Доим эшиги, дастурхони очиқмиш. Юз-кўзи кулиб турадиган, кўнгли очиқ одаммиш. Унинг суҳбатида бўлган киши зерикмасмиш, бамаъни гапларидан кишининг мияси тўлармиш. Тунашга жой бемалол, от-эшакларга ҳам емиш мўл эмиш. Хайрият, эсон-омон қўнадиган ерга бориб етдик. (Н. Сафаров.)


133-машк. Ўқинг, туб ва ясама сўзларни аниқланг. Ясама сўзларнинг қайси усул билан ясалганини айтинг. Аввал морфологик, кейин синтактик усул билан ясалган сўзларни ёзинг.

I. Улар боғдан чиқиб, ёлғизоёқ йўлдан пахта майдонлари бўйлаб юришаркан, қиз «Дам олиш уйи»нинг аҳамияти, ўзга қурилишлар, ишлар ҳақида сўзлади. Суҳбат, муомала минут сайин кўпроқ бевосита ва дўстона бўла бошлади. Ўктамга гидростанция дастлаб оддий ва енгил қурилиш каби кўринди. Ўктам баландга кўтарилиб, қувур бўйича катта суръат ва куч билан отилаётган сувни томоша қилди, кейин станциянинг мустаҳкам ғиштин биносига кириб агрегатни ва асбобларни кўрди. (Ойбек.)


II. 1. Сенинг шунчалик олиҳиммат бола эканлигингни билмаган эканман. (О. Жўраев.) 2. Одамгарчилик, меҳрибончилик қанақа бўлишини ўша кинодан ўрганиш керак экан. (Л. Маҳмудов.) 3. Бу — фақат бизнинг асримиз кишиларининг ақл-заковати, куч-қудратига хос иншоот. (А. Назаров.) 4. Кўзларида бўлса кўзойнак, Китобларин сони жуда кўп. (Мирм.) 5. Раис унинг кўзига камсавлатроқ кўринди. (А. Қ.) 6. Анжирлар обдан сарғайган, анорлар энди пиёладай бўлиб қизара бошлаган, кечки олмаларга ранг кираётган, ноклар ҳали кўм-кўк носқовоқлардай осилиб турган фасл эди. (Ҳ. Ғ.) 7. Фарзанд дийдорига ташна қалби... Чинобод томон парвоз қилишга ундади. (А. Назаров.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling