Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
152-машқ. Гапларни ўқинг. Ўрин-пайт келишигидаги отларни топиб, сўроғи, маъно муносабатлари ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғлаган сўз билан бирга кўчиринг, келишик аффикси тагига чизинг.
1. Навоийнинг кўзларида ўт чақнади. Мамлакатда янги ғалаён кўтарилганлиги ҳақидаги хабар унинг қалбида ғазаб оловини ёққанди. (Л. Бать.) 2. «Шу мақсад йўлида ишлайверинг, етарсиз орзуга...», — деди Ўктам. (О.) 3. Тонгда биринчи бор заводга келиб, Эгасиз дастгоҳга қўлинг узатдинг. (3.) 4. Сиз жангда ботирсиз, сизнинг юракда Кекса боболарнинг ўлмас номи бор. (3.) 5. Алдоқчида ва хоинда на виждон бор, на субут. (Ш. Руставели.) 6. Қишлоқда кейинги йилларда рўй берган турли воқеалар тўғрисида гап бошланди. (О.) 7. Бу ҳол Давронда бир зумгина давом этди. (Т. Рустамов.) 8. Уларни эшикда кутиб олган тунд юзли таниш саройбон Али Қушчини юқорига бошлади. (О. Ё.) 9. Ажойиб совут ва дубулға кийган бир отлиқ араб тулпорида қўшин олдидан чопиб ўтди. (Л. Бать.) 10. Гулларда учратдим сенинг кўзингни, Оташин севгингни ўқидим унда. (З.) 11. Салқин саҳарларда, бодом гулида, Бинафша лабида, ерларда баҳор, Қушларнинг парвози, елларнинг нози, Бахмал водийларда, қирларда баҳор. (З.) 153-машқ. Нуқталар ўрнига жўналиш ёки ўрин-пайт келишиги қўшимчаларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг, келишик аффикслари тагига чизинг. Комила бу ердан икки-уч километр нари..., эски ва хароб қишлоқ..., каптархонадек бир кулба... туғилди. Етти-саккиз ёши... уни тошкентлик тоғаси олиб кетди. Комилани мактаб... бердилар. Пишиқ, туйғун қизча яхши ўқиди. Бироқ тўққизинчи синф... ўтганда, тўсатдан отаси вафот этди. Ўн икки яшар ўғилча билангина бева қолган ва гоҳ соғ, гоҳ касал онанинг тақдири Комилани ташвиш... солди. Лоақал бир-икки йил кўмаклашай деб, 1940 йил ёзи... қишлоқ... қайтди-да, дастлаб табелчи бўлиб ишлади. Кейин пахтакорлик... қизиқиб, кетмончи бўлди, юқори ҳосил учун қаттиқ курашди. У вақтлар... қизлар орасида нодир ҳодиса эди бу. Бир йилдан кейин, хўжалик раиси бошқа хизмат... тайин қилингач, ишбилармон, ўқимишли, жасур Комилани халқ раис қилиб сайлади. Комила хўжаликни уруш даврининг оғир шароити... ривожлантиришга ёш юракнинг бутун ғайрати ва ўти билан киришди. Сув учун, янги ерларни эгаллаш учун, янги қишлоқ ва маданий ҳаёт учун курашди. Унинг эси... на севги, на истироҳат келди. (Ойбек.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling