Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet40/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

14З-машқ. Ўқинг, отларни топиб, сўроқ беринг, қайси келишик шаклида қўлланганини айтинг. Кўчириб, бош келишик шаклидаги отларнинг тагига чизинг, гапдаги вазифасини айтинг.

Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб ўрганиб қолган ерларини ташлаб кетиш олдидан бир-бирлариникига қўноқ бўлиб борар, доривор ўтларни еб семирган бияларнинг сутидан тайёрланган ўткир қимизларни ичган йигитлар қизлар билан лапар айтишар... эди.


Бироқ бу сафар одамларнинг кўнглига қил сиғмас, ўтовлардан на қўшиқ товуши ва на қизларнинг хушчақчақ кулгиси эшитиларди.
Баланд бир ерга қурилган катта оқ ўтовни эгниларига ярғоқ теридан камзул, бошларига учи ингичка, узун қалпоқ кийган қуролли соқчилар қўриқлаб турардилар. (М.Осим)


144-машқ. Ўқинг. Қаратқич келишигида қўлланган отларни аниқлаб, сўроғини, қайси сўз билан боғланганини ва гапдаги вазифасини айтинг. Қаратқич келишигидаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

1. Саксовулнинг бир қисми ёниб бўлиб, яхлит-яхлит чўғларга ажралмоқда, чўғлар эса кулга айланмоқда. Гулханнинг ёнгинасида — мен ётган каравотнинг пастида ёзиғлиқ шол устида ҳам жой тўшалган. (М. Салом.) 2. Самолётнинг уч соат кечикиб учаётгани қизнинг ширин хаёлларини, бўлажак қаҳра-монлари билан қиладиган суҳбатларини чиппакка чиқаргандек бўлди. (М. Салом.) 3. Анови қилич таққани бўлса, Холмат самоварчининг ўғли Раҳмат. (Н.С.) 4. Бузоқча сўйилган куни етти ухлаб тушимга кирмаган воқеанинг гувоҳи бўлдим. (Н.С.) 5. Бувимнинг ҳар қиссаси, Ҳар бир қилган ҳиссаси Фикримни тортар эди. (Ҳ.О.) 6. Журжоннинг даласида, Дарёнинг ёқасида Бир чол ўтин терарди. (Ҳ. О.)




145-машқ. Ўқинг. Қаратқич келишигида келган отларни аниқлаб, қандай шаклда (белгили, белгисиз, -н, -ин шаклида) қўлланганини айтинг. Белгисиз қўлланган қаратқич келишигидаги отни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

1. Олмос бўлиб ярқирар тоғлар қояси, Йўлларингга бош урар боғлар сояси. (З. О.) 2. Лекин пичоқ тиғи тегар-тегмас тарс ёрилган Йўлдошнинг шакарпалаги беқиёс ширин эди. (С. Ан.) 3. Уйимизнинг файзи ҳам сизсиз, Фарзандимиз онаси — бахти. Таомимиз лаззати ҳам сиз, Кийимимиз дазмоли — тахти. (Мирм.) 4. Араб шоҳин танбеҳин-ку беролардим бемалол, Аммо тожин иззат қилиб чопиб ўтдим мен дарҳол. (Ш. Руставели.) 5. Султон қасрин эшигида тортдик отлар юганин. (Ш. Руставели.) 6. Шамолларнинг шўх ўйинида, Гулзорларнинг чаман қўйнида, Сойлардаги тўлқин бўйнида Қулоч ёзди баҳор ва ёзим. (Ҳ. С.) 7. Харсанглар бағрида ўсар оқ гуллар, Юрганда оёқни ўпар нилуфар. (Ҳ. С.) 8. Ўтмишингдан мангу ёдгордир Улуғ рассом Репин ижоди, Некрасовнинг қўшиқларида Куйлангандир бурлаклар доди. (Ҳ. С.) 10. Халқ ҳурмати, дўстлар севгиси Қалб ўтини асло сўндирмас. (У.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling