Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet42/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

118-машқ. Ўқинг. Тушум келишигида ишлатилган отларни аниқланг ва қандай қўлланганини (белгили, белсисиз, -н, -ин шаклида) тушунтиринг. Белгисиз ва -н, -ин шаклида келган тушум келишигидаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.
1. Дунёнинг ёшлиги дейдилар Гул чеҳрали баҳорни, Майни. (У.) 2. Офарин меҳнатнинг қадрин билганга! Шону шараф бўлсин меҳнат қилганга! (У.) 3. Чўнг пўлат тулпорин у пахтазор майдонида Ўйнатиб, жавлон урар, ҳеч кимсага очмас дилин. (Ҳ. С.) 4. Агар ишдан тўхтаса булоқ, Кўзларини қум босар, қурир, Кеча-кундуз қумни ўйнатиб Қайнашининг боиси шудир. (У.) 5. Инсон ақлин, ўй-заковатин жонлантириб шеъринг сатрида, Ҳиндистоннинг хуш табиатин Мисраларга тиздинг, Амрита! (Ҳ. С.) 6. Шум толеин қарғаб-қарғаб у қайтмоққа жазм этди. (Ш. Руставели.) 7. Кошонага кирганида эшитди ов бўлишин, Шикорчилар қийқириғин, бурғуларнинг товушин. (Ш. Руставели.) 8. Шунда султон алланима эслагандай бўлди-ю: «Бу қирғоқда кўп ғалати иш юз берди», — деди у. (Ш. Руставели.) 9. Ёв енгилди, бизга қалъа эшикларин очдилар. (Ш. Руставели) 10. Эркни, қирни, дарёларни, чўлни қўмсаб қолди дил, Биз отландик султон билан, чопишиб кетдик дадил. (Ш. Руставели.)


149- машқ. Ўқинг. Нуқталар ўрнига -нинг ёки -ни аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг.

Собир бутун-бутун харсанглар..., ортиқча кучанмасдан, аллақайдандир кўтариб, қора терга ботиб югурарди. Ўктам эса кўпирган, ўкирган сувда бўйнигача ботиб, ҳансираб ишларди. Сайрамов... юраги тўлқинланиб кетди. Халқ... шовқинли, мардона кураши..., қаҳрамонона иши... кўрганда, уни ҳамиша ҳаяжон қучар эди. Машҳур халқ қурилишларида ўн мингларча халқ... баланд руҳи..., фидокорлиги... ва имконсиздек кўринган ишлар... мўъжизадор қаҳрамонлик билан бажарганини, энг азим қийинчиликлар... ажойиб уюшқоқлик, уқув ва мардлик билан бартараф қилганини Сайрамов кўп марта кўрган эди. Ҳозирги кураш у буюк ишларга нисбатан бир томчи эди гўё. Сайрамов оқ шоҳи кители... ечиб, қаёққадир отди-да, қизғин ишга астойдил қўл урди. Ишга киришганда ўзини унутадиган даражада, қизиқиш, берилиш унинг одати эди. (Ойбек.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling