Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet45/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

154- машқ. Гапларни ўқинг, чиқиш келишигидаги отларни аниқлаб, сўроғи, маъно хусусияти ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг, келишик аффикси тагига чизинг.


1. Унга аввал оқ шоҳидан кўйлак кийгизишди. (О. Халил.) 2. Амир кибрли табассум ила ёсумандан мамнун эканлигини билдирди. (О. Халил.) 3. Ёшликдан ҳуснингиз жалб этди мени, Эй олмос тоғларим — ўлкам гардиши. (Ҳ. С.) 4. Уруш бўлмасин, инсон Ажралмасин бахтидан. (У.) 5. Бу ўйлардан юрагини аланга олган Мирзо Улуғбек тишини тишига босиб отига яна қамчи урди. (О. Ё.) 6. Алишердан икки юз қадамча нарида тўхтаб, атрофни кўздан кечира бошлашди. (Л. Бать.) 7. Деворларда, панжараларда ганчдан ишланган анвойи гуллар. (О. Халил.) 8. Шамол эсса тоғлардан, Кўк кўл жимирлар. (Ҳ. С.) 9. Бағишланган юртга умримдан Заррача ҳам йўқ шикоятим. (Мирм.) 10. Шуҳратга берилиш — феълан ожизлик, Дарахт қаққаяди мевасизликдан. Чақмоқдай ялт, этиб сўнмай сен изла Ғаввосдек жавоҳир қалб денгизидан! (Мирм.)


155- машқ. Текстни ўқинг, отларни топиб, қайси келишикда қўлланганини аниқланг; эгалик қўшимчаси билан қўлланган отларнинг шахс-сонини айтинг; отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, кўплик аффикси тагига бир тўғри чизиқ, келишик аффикси тагига икки тўғри чизиқ, эгалик аффикси тагига эса тўлқинли чизиқ чизинг.

Маъмун Помир тоғларидан Испаниягача чўзилган ўлкаларга ҳукмдор бўлиб, ўзини халифа деб эълон қилганидан кейин бир қўли билан у ер-бу ерда бошланган халқ қўзғолонларини бостира бошлади, иккинчи қўли билан атрофига олимларни тўплаб, илм-фан учун кўплаб маблағ сарф қилишга киришди.


Байтул-ҳикмат, яъни донишмандлар уйини ташкил этиб, ҳинд, юнон, сурёний тилларида ёзилган кўҳна китобларни йиғдира бошлади. (М.Осим)


156- машқ. Ўқинг, туб ва ясама отларни аниқланг. Ясама отларни кўчириб, қандай усул билан ясалганини айтинг.


1. «Пастқўрғонда тураман. Еттинчи бригадада ишлайман», — қисқа жавоб бердим. (М. Ниёзов.) 2. Бу ерда меҳмондорчилик ҳам, суҳбат ҳам меъёрига етмай туриб, меҳмонлар қўзғалиб қолишди. (А. Назаров.) 3. Бу — бойлик, барака, қут. Бу — соғлиқ, олам-олам бахт, қувонч. (М. Мирзараҳимов.) 4. Булутлар остидан чиққан ой энди ҳу бақатерак айрисига миниб олди. (М. Мирзараҳимов.) 5. Ўктам жийдазордан ўтиши биланоқ, пахта майдонлари бутун улканлиги, кенглиги, салобат ва гўзаллиги билан қаршисида очилди. (О.) 6. Аравакаш... бу даҳшатли қичқириқдан ўзини йўқотиб қўйиб, яна қаттиқроқ айта бошлади. (Л. Маҳмудов.) 7. Айвоннинг зинаси олдида синиқ хум ағанаб, каттакон қадоқтош занг босиб ётибди. (А. Қ.) 8. Санъаткор тажанг эди: танаффус вақтида залга чиққан эди, бир тракторист уни саводсизликда айблади. (А. Қ.) 9. Темирчилар болғалар тақа, Тиланчилар дарди бир чақа. (О.) 10. Болалигимда шу дарё бўйида оқизоқ ўйнардим. (М. Мирзараҳимов.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling