150-машқ. Гапларни ўқинг. Нотўғри қўлланган қаратқич ва тушум келшигидаги отларни аниқланг, нотўғри қўлланиш сабабини тушунтиринг.
1. Қизингизни манфаати сиз учун ҳаммадан афзалроқ эканини тушунаман. (Н. Бирюков.) 2. Брошюраларни эса сон-саноги йўқ, шунча китобни у қачон орттира қолдийкин. (Н. Бирюков.) 3. Бироқ атрофи гулзор билан ўралган уй олдига келганда, Ойнорни нотаниш бир қиз билан ўтирганини кўрди. (Н. Бирюков.) 4. Бу ниманинг оқибати? Ҳаётнинг билмасликнинг оқибати. Агар бутун гармдорининг кўрган бўлганингизда билардингизки,... (Ф. Мусажонов.) 5. Улар бу қурилишни ўзлари учун, ўзларининг авлод-аждодлари учун ҳамда Ватанни янада яшнатиш учун барпо қилаётганликларини жуда яхши билардилар. (А. П.) 6. Аммо овози қовоқни ичида шунақа шанғиллаб кетдики, биров уни қулоғига мих қоққандай бўлди. (Л. Маҳмудов.)
151- машқ. Гапларни ўқинг. Жўналиш келишигида қўлланган отларни топиб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг. Жўналиш келишиги қўшимчаси сўзларга қайси шаклда қўшилганини изоҳланг. Шу келишикдаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, келишик аффикси тагига чизинг.
1. Комила ёстиққа ёнбошлаб, узун сўлиш олди, беихтиёр ўй ва хаёлларга берилди. (О.) 2. Онанинг юраги умид ва қувончга тўлди, қизига узоқ умр ва бахт тилади-да, ... идиш-оёқни йиғиштира бошлади. (О.) 3. Кўз ўнгида чирпирак бўлаётган манзара озодликка чиқиб рақс тушаётгандек ... бўлади. (У. Н.) 4. Улар уч арава бўлиб нонушта маҳалида қишлоққа кириб келишди. (А. Қ.) 5. Танкка душман артиллериясининг снаряди тегиб ёна бошлади. (Т. Рустамов.) 6. У ҳар гал Марғилон келганда, албатта, Икромжонни суриштириб, ... бирпас чақчақлашиб, ўзи Андижонга ўтиб кетар эди. (С. Аҳм.) 7. Дилдор қошларини чимириб шийпонга чиқар экан, Асрорага гинали қараб олди. (С. Аҳм.) 8. Орадан йўқолди қадрдон ота, Ўзбекка жонажон, меҳрибон ота. (Ғ. Ғ.) 9. Газ келди, газ билан пойтахтимга гўё қуёш кириб келгандай бўлди. (У.) 10. Димоққа хуш ҳид упуради Боғлар ошиб келган шаббода. (Ҳ. С.)
Do'stlaringiz bilan baham: |