Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
134-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни аниқлаб, қандай саволга жавоб бўлишини айтинг.
Меҳмондорчиликдан қайтгандан сўнг Зайнаб кийимларини электр дазмол билан дазмоллади, қунт билан тахлаб чамадончасига жойлади-да, радиоприёмникни қўйиб, «Пиковая дама» операсининг ўзбекчасини тинглади. Зайнаб эртага жўнашини эсларкан, юраги алланечук зирқираб кетди. Ҳатто унинг меҳнатда ботир, юраги соф ва самимий “ошиқлари” ҳам бор. Ҳамиша ғайрати тошган, шижоатли, хушчақчақ ёш колхозчи Тўғон Бошоқов билан бирга далада ишлаганда чарчайдими киши. Тўти холадай тўққиз ўғилнинг онаси, мажлисда нотиқ, теримда девкор аёлни жондан севмаслик мумкинми? (Ойбек.) 135-машқ. Ўқинг. Ёрдамчи сўзларни ҳамда модал, ундов ва тақлид сўзларни аниқланг. Қуёш селида мириқиб чўмилган бўйдор тераклар қучоғида торая-торая ғойиб бўлган текис йўлда аскар енгил одим отарди. Бу йўлни урушдан бурун колхозлар қурган эдилар. Илгари бу ерда ёғингарчилик палласида балчиқ отнинг қорнига етарди. Мана бугун қулинг ўргулсин бир хиёбонки, кўланкасида ястангинг келади. Аскарнинг юраги тўлқинланиб, одим-одим жойда тўхтар ва ҳар ёнга суқланиб қарар эди. Ўнг томонда учи кўринмас, кўм-кўк, текис пахта даласи очилди: “Бунда шундай яхлит пахта майдони йўқ эди-ку. Қандай иш қилишибди-я. Пахтага ана шундоқ қулочкаш майдон керак. Меҳнатни аямасанг, бу ерда ҳосил қайнайверади. Аҳ, ғўзаси пича кечикибди-да...” — деди ўз ичида аскар. Ариқларда қий-чув билан чўмилиб, қизғин тупроққа ағанаган қора-қура болалар, ҳавода зарғалдоқларнинг “биёв-биёв”и ва тракторларнинг гулдурови, девор орқасида тандирда пишаётган ноннинг ҳиди, боғларда меваларни қушлардан қўриқловчиларнинг шовқини — ҳамма нарса унга тинч ҳаётни ва эркин меҳнат нашъасини гавдалантирар эди. (Ойбек.) ОТ 136-машқ. Ўқинг, атоқли ва турдош отларни аниқланг, уларнинг фарқини изоҳланг. Одатда катта истеъдод эгалари ҳаётда ҳам ёрқин шахслар бўлади. Мен Ойбек ва Ғафур Ғулом, Миртемир ва Шайхзода каби улкан сўз санъаткорлари суҳбатида бўлиб, шундай эътиқодга келганман. Бу устозлар кириб келган уйларда чироқ ёқилгандай бўлар, ўзгача бир файз қўшилар эди. Аминманки, Ҳамид Олимжон, Усмон Носирлар ҳам шундай фариштали одамлар бўлишган. ... Усмон Носирнинг “Юрак”, “Нил ва Рим” шеърлари, “Нахшон” достони ўзбек шеърияти хазинасидан жой олган. Шоир қилган таржималар бу олижаноб санъатнинг ёрқин намуналари сифатида кўп авлод таржимонлар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.(Э. Воҳидов) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling