Масъул муҳаррир: Файзиев Шохруд Фармонович, ю ф. д., доцент


МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯ


Download 4.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/171
Sana28.08.2023
Hajmi4.72 Mb.
#1670852
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   171
Bog'liq
17.Fizika-matematika

17
МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯ 
Махмудов Умид Абдусамиевич 
Косонсой туман 9-мактаб ўқитувчиси
Телефон:+998(90) 214 22 26
umidjon_85@mail.ru
Аннотация: Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йилдаги 187-сонли қарори билан 
тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб ҳунар таълимининг давлат таълим стан-
дартларига асосан янги ўқув дастурига асосан ўқувчини билим даражасини оширишда 
Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув режаси ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ 
этилди. Бу эса кўпчилик педагогларни иш жараёнига янгича ёндашувни, замонавий таъ-
лим методларини дарс жараёнида қўллаш учун ўз устида ишлашига туртки бўлди десак 
муболаға бўлмайди. Умумтаълим фанларининг ҳаммаси математика фанига боғлиқлигини 
ҳисобга олсак математика дарсини ўқитишда қомпетенциявий ёндашув жуда муҳим ўрин 
эгаллайди орасида бошқа ҳамма. Ушбу мақола орқали математика дарсларида компетен-
ция ва компенетлик ҳақида сўз юритамиз.
Калит сўзлар: Компетенция, компетентлик, математика, дарс, ўқувчи, педагог, билим, 
таълм, маълумот, муаммо, қўлллай олиш, муваффақият, амалиёт, 
Компетенциянинг луғавий маъноси лотинча compete сўзидан олинган бўлиб, эришаман, 
мувофиқман, мос келаман маъноларини англатади. Шу билан бир қаторда киши эгаллаган 
муайян билим, кўникма, малакалар мажмуаси ҳам компетенция саналади. Компетенция 
сўзи муайян вазифани бажариш учун бирор шахс ёки ташкилотга берилган ваколат ва 
ҳуқуқ маъносида ҳам қўлланилади.
Компетенцияли ёндашув, инсон фаолиятида ҳар томонлама компетенлиликни шакллан-
тириш ҳозирги замон жамияти ва таълимининг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Бу талаб 
ўқитувчи-педагоглар фаолиятига ҳам бевосита дахлдордир. Бугунги кунда дунё таълими-
ни янгилашнинг асосий йўналиши таълим жараёнида фаолиятли ёндашув орқали дунёни, 
ҳаётни, касбий фаолиятни яхлит тизимли кўра олиш, унда тизимли фаолият кўрсатиш, 
янги-янги муаммо ва топшириқларни ҳал эта олиш тажрибасини шакллантиришдан ибо-
ратдир.
Замаонавий илмий психологик-педагогик адабиётларда “компетенциялар”га доир 
бир қанча илмий мақолалар мавжуд. Фанда компетенция ўқув жараёнини сифатини 
аниқлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Компетенциянинг доимий ўқув жараёнида 
қўллансагина ижобий натижа беради. Қачон уқувчининг компетенциявийлиги юқори да-
ражада шакллади, қачонки педагогнинг бутун диққат эътибори дарс жараёнини қаратиб 
муҳитни бошқара олса. 
Мактабларда компетенциявий методларни қўлланилиши ўқувчиларини назарий билим-
ларни яхши ўзлаштирган ҳолда амалиётда кўллашдаги муаммоларини ҳал қилишда ёрдам 
беради. Муаммаоли масалаларни тўғри қўйилиши аниқ масалаларни ҳал қилишда, муам-
моли вазиятлардан чиқиб кетишга замин яратади. Компетенция бу уқувчининг ўрганган 
билимлари, билим самараси, ишлаш методини қўллаган ҳолда, амалий ва назарий билим-
ларни бажара олишга тайёрлигидир. Компонентликнинг асоси дунёқарашнинг ривожлани-
шида, умуммаданиний ва дунёвий қарашлар, обектив ва субектив хусолалар чиқара олиш 
ва ҳо казоларда.
Математика умумий урта таълим фанларнининг энг асосийси ҳисобланади. Математика 
фанида компонентликнинг асосий омили математик топшириқларни бажарилиш сифатида. 
Шу орқали дарс мақсадининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи бажарилади.
Математика-барқарор ўқитиш анъанасига эга бўлган жараёндир. Математика дарсла-
рида математик масалалар, кейинчалик пайдо бўлган ҳаётий муаммоларни ечишга ёрдам 
берадиган кўникмаларни ўрганамиз. Ҳаётда муваффақиятли бўлиш ўрганувчидан мате-
матикада муваффақиятга эришиш учун деярли бир хил талаб қилади: мантиқий фикрлаш 
қобилияти, ихтирочилик ва вазифа шароитида муҳим маълумотларни ажратиш қобилияти. 
Математик компетентлик-маълумотларни тузиш, математик муносабатларни топиш, ва-
зиятнинг математик моделини асослаб бериш, уни таҳлил қилиш ва ўзгартириш ҳамда 


130
17
олинган натижаларни изоҳлаш қобилиятидир. Бошқача қилиб айтганда, талабанинг мате-
матик компетентлиги кундалик ҳаётда юзага келадиган саволларни бажариш учун матема-
тикани етарли даражада қўллашга ёрдам беради
Мактабларда ўқувчиларга математика дарсларини ўқитишда фан компетенцияларини 
ривожлантириш учун: маълумотларни (вазиятни) туза олиш, математик муносабатларни 
изохлай олиш, вазиятнинг математик моделини яратиш, уни таҳлил қилиш ва ўзгартира 
олиш ва натижаларни шарҳлай олиш эътибор қартиш керак.
Математика дарсида фан компетенцияларини шакллантириш усулларини ўз ичига оли-
ши мумкин:
- математика дарсида турли йўналишдаги муносабатлар ҳақида фикр ҳосил қилувчи 
интерсубжект боғланишлардан фойдаланиш, математик билимларнинг бошқа фанларга 
қараб тутган ўрни;
- математика дарсларида турли синф ўқувчилари учун компетенсияларни шаклланти-
ришга қаратилган машқлар тизимини тузиш.
Қуйидаги таълим усуллари амалиётда кўллаш компетенциявий дарс усулларига тавсия 
қилинади.
Янгилик кашф этиш орқали ўрганиш (эвристик) усули, лойиҳалар усули, баҳс мунозара 
усули, давра суҳбати муҳокамаси, тадқиқот усули, ақлий ҳужум, қисман қидириш(ўйин) 
усули, ижодий методлар, класстер, зиг-заг ва ўйин тариқасида ўтказиладиган усуллар аниқ 
фанларни ўқитишда ўқувчи қизиқиши ортишига олиб келади. 
Математика фаниига бўлган қизиқишни ошириш, ўқувчини таълимга жалб қилиш 
учун ўқитувчидан замонавий таълим методлари билан биргаликда ахборот коммуникаци-
яон воситалардан юқори даражада фойдалана олишини талаб этилади
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки математика дарсларида ўқувчиларни ўқишида
асосий компетенсияларини шакллантириш замонавий математика ўқитувчиси мақсадининг 
муҳим қисмидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази. Ма-
тематика фанидан узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари.
2. Ф. Анапияев. Компетенциявий ёндашув: муаммова ечимлар [Электрон ресурс]. URL 
манзил: http://matematika.uz/2017/02/kompetensiyaviy-yondashuv/
3. Вахобов М. М. Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартла-
рини жорий этиш-замонавий таълим парадигмаси сифатида [Электрон ресурс]. URL ман-
зил: https://cyberleninka.ru/article/n/ kompetentsiyaviy-yondashuvga-asoslangan-davlat-talim-
standartlarini-zhoriy-etish-zamonaviy-talim-paradigmasi-sifatida/viewer
4. Лунькова Т.М. Формирование компетенций на уроках математики. [Электронный ре-
сурс]. Режим доступа: http://открытыйурок.рф/статьи/530530/ .
5. Мазурова А.А. Формирование ключевых компетенций учащихся на уроках матема-
тики. [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://multiurok.ru/files/stat-ia-formirovaniie-
kliuchievykh-kompietientsii-uchashchikhsia-na-urokakh-matiematiki.html/ 


131

Download 4.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling