Масъул муҳаррирлар
ИККИНЧИ БОБ МУТРИБИЙНИНГ "ТАЗКИРАТ УШ-ШУАРО" АСАРИ
Download 110.22 Kb.
|
Mutribiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Тазкират уш-шуаро”нинг Тошкент кулёзма нусхаси ва Техрон нашри
ИККИНЧИ БОБ
МУТРИБИЙНИНГ "ТАЗКИРАТ УШ-ШУАРО" АСАРИ Мутрибий тазкиралари маълумотларини тўлақонли Ўрганишда бу асарлар кўлёзма нусхалари хусусиятлари ва босма нашрларини хам куздан кечириш лозим бўлади. Зеро, хар иккала тазкиранинг бизгача етиб келган ягона кулёзма нусхаларининг айрим вараклари шикаст топгани Натижасида уларда матн узилиши юзага келган. Шунинг- дек, кулёзма матни имловий хатолардан ҳам холи эмас. Бу хол эса ўз навбатида, шоирлар хакидаги маълумотларнинг мазмунан ва шаклан ўзгаришига сабаб бўлиб, бу масалани махсус ўрганиш зарурати тугилади. Колаверса, "Тазкират уш-шуаро", "Нусхайн зебойи Жаҳонгир"нинг Эрон нашр- лари хам уз ютук ва камчиликларига эга бўлиб, тазки- ралар маълумотларини таҳлил этишда бу факт ҳам назар- дан четда колмаслиги лозим. "Тазкират уш-шуаро”нинг Тошкент кулёзма нусхаси ва Техрон нашри Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”сининг илмий жа- моатчиликка маълум ва умум фойдаланиши имкони мавжуд нусхаси ЎзРФА ШИ кўлёзмалар фондида 2253 раками остида сакланади. Унинг қисқача тавсифи ЎзРФА ШИ шарк кўлёзмалари мажмуасининг А.Семёнов тахрири остида чоп килинган катологи 1-жилдида баён этилган. Тавсифга кўра, мазкур илмий муассасадаги бу ягона кулёзма котиби муаллифнинг ўзи ҳисобланади 25 207 Абдулгани Мирзоев томонидан "Нусхайи зебойи Жахонгир" тазкираси кўлёзмасидан иктибос қилиниб, 207 СВР АН УзССР. 1-том. Ташкент: Фан, 1952. - С. 130-131 66
Али Марвдаштий тазкиранинг Техрон нашрига ёзган сўзбошисида унинг бир нусхаси 3391 раками билан Тожикистон ФА ШИ кўлёзмалар фондида сакланишини айтади. Лекин эронлик олим бундай маълумотни каердан 209 олганини кўрсатмаган ва шу нашр матнини ЎзРФА кулёзмалар фондидаги 2253 рақамли дунёда ягона нусха- дан амалга оширганини қайд этган тожик олими Асгар Жонфидонинг мазкур Тошкент нусхаси ҳақидаги бу фик- рини эса хато деб топган 210. Эрон олими асосланган омил, бизнингча, Асгар Жонфидо бундан бир неча йил му- каддам Тошкент нусхасидан тайёрлаган кўчирмани Тожи- кистон ФА ШИ фондида саклаш учун белгиланган 3391 раками билан Техрон нашриётига топширгани булган. Чунки бошка Тожикистон нусхаси бўлса, уни жонфидо уз мукаддимасида албатта кўрсатган ва Тошкент нусхасини дунёда ягона"211 демаган бўларди. Афсуски, 2253 рақамли Тошкент нусхаси муаллиф дастхати бўлишига карамай, имло хатоларидан ҳам холи эмас. Бу масалага Али Марвдаштий Техрон нашрига ёзган 208 Хотироти Мутрибий. Карочи: Карочи университети, 1977. - Б. 4. 209Мутрибия. Тазкират уш-шуаро. Теҳрон: Мероси мактуб, 1999 _Б.45
67
Аммо тазкира маълумотларини нокис қилиб кўйган нарса кўлёзмадан качонлардир айрим варақларнинг йиртиб олинганидир. Бу ҳақда Техрон нашрида хам эс- латилиб, улардан айримлари кўрсатиб ўтилган 213. Баьзила- рини эса ушбу сатрлар муаллифи аниклаган эди- 214 Техрон нашрида Аскар Жонфидо қўлёзманинг 1706 ва 1966 бет- ларидаги матнлар ноқислигидан шундай хулосага келга- нини айтади. Бироқ улар кўламини аниқ кўрсатмайди. Али Марвдаштий узилишлар натижасида асар маълумот- ларига анча зарар етиб, унинг кўлами кенглигини тахмин килади. Лекин бу олим ҳам ана шу йўқотиш миқёсини аниклаш йўлидан бормаган. Аниқлашимизча эса, бу мик- дор куйидагича: 170б бетдаги узилиш натижасида асар мундарижасида кўрсатилган "нун" ҳарфи бўлимидаги Биринчи нукта кисми охиридаги шоирлардан бир нечтаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. Шу бўлимдаги Иккинчи ва учинчи нуқта (қисм)лар эса бутунлай йўқ. "Нун" бўлимидан кейин бошланадиган Син" булими бошидаги Биринчи нуктадан "Саймий" тахаллусли шоир ғазалининг охирги 2 байтигина колган. 191а бетдан сўнгги вараклар йиртиб олингани сабабли яна узилишлар бошланиб, шартли равишда 1916 шаклида белгиланган янги бет "Сайрафий" деган шоир газалларидан биттасининг мақтаъси билан бошланади (Али Марвдаштий нашрда "Син" ҳарфи боби номини ўзи ёзиб куйган ва уни са "Саймий"дан кейин келувчи шоир "Сиррий"дан бошлар экан "бу бобда Сир- рийгача узилиш сабабли яна нечта шоир тушиб колгани 212 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро.Кўрсатилган нашр. - Б. 50.
68 маълум эмас" дея қайд этади. Аммо у олдинги Ҳарф (боб)нинг тўлалигича йуколган Иккинчи ва Учинчи Нукта (кисм)лари масаласига диққат килмаган). 197а бетдан кейин яна узилиш юзага келган. Бу йукотиш ҳажмини аниклаш мумкин. Шу ерда узилиб, шартли 1976 бетда давом этган "Ҳикоят" матнига кара- ганда, бу орада бир варак (яъни икки бет) йиртиб олинган ва бу бетларда шоирлар ҳақидаги маълумотлар бўлмаган. Али Жонфидо кўрсатгани каби, 1б, 105а, 238а бет- ларда кулёзма вараклари когози йиртилиб, курт еб ва учи- рилгани сабабли зарар етган 213. Айрим маълу- мотлар вараклар четига хам шу хат эгаси (муаллиф) то- монидан ёзиб қўйилган 216 "Тазкират уш-шуаро"нинг мазкур кўлёзмасини кўздан кечириш жараёнида ушбу сатрлар муаллифи яна айрим хулосаларга келди. Асарнинг мукаддима кисмидаги Абулгози Вали Муҳаммад Баҳодирхон мадҳидан кейинги "Сониан" (Иккинчидан) деб бошланувчи сўзлар учи- рилиб, устидан "Баъди ҳаза" (ундан кейин) шаклида узгариш киритилган. Шу шартли 5а саҳифанинг Вали Мухаммадхонга бағишланган матни, умуман, ёмон ах- волда бўлиб, мадҳ сўзлари китобат санъати эстетикасига хилоф равишда Мутрибийнинг ўзи томонидан ҳошияга ёзилган. Бу билан шу алпоздаги кўлёзма нусхаси хонга топширилмаган, демокчи эмасмиз. Факат бу ерда мазкур бетнинг кандайдир шошилинч ва қайта кўчириб ёзилгани эҳтимоли фактига диққатни қаратмоқчимиз. Тазкира маъ- лумотларини ўрганиш шуни кўрсатдики, асарнинг боши- дан охиригача Вали Муҳаммадхон бош хон эмас, балки Балх ҳокими "наввоб (валиаҳд) Вали Муҳаммад султон" сифатида кайд этилади. Айникса, бу таъкид асарнинг 215 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 121. 216. Мутрибия. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма. В. 56, 119б, 131б, 235б, 26a, 53a, 107б, 125б. 217 Мутрибия. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма. -В. 5а. 69
218 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. В. 46а. 219 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. В. 235a 220 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 737. 70
Асар илк маротаба тожик олими Асғар Жонфидо томонидан Тошкент қўлёзма нусхаси матни буйича нашрга тайёрланиб, Теҳрондаги "Мероси мактуб" матбаа ташкилотига қарашли "Ойинайи мерос" нашриётида 1999 йили 1000 нусхада чоп этилди 222. Нашрга сўзбоши ёзган Али Марвдаштий айтишича, тожик олими Аскар Жон- фидо асарнинг Тошкент нусхаси асосида тасҳих, яъни, кулёзма шаклидан ҳозирги форс ёзувига утказган уз нусхасини Кириш сўзи билан таъминлаб "Мероси мактуб" нашриёт ташкилотига топширган. Ташкилот эса бу иш билан танишиб, уни сўзбоши, зарур изоҳлар билан тул- дириш максадида эронлик олим Али Марвдаштийга бер- ган. Али Маридаштий ўша пайтда тазкиранинг фотонус- 221 Ахмедов Б. Историко-географическая литература Средней Азии XVI - XVIII вв. Ташкент: ФАН, 1985. - С. 108; Зие А. Султонлар силсиласи // ЎзАС, 1996, № 31 (2 август). 222 1377 71 хаси билан таниш бўлмагани учун қўлёзма нусха хакида тулаконли фикр айта олмаган 223 Китоб бошида мундарижа " 224ундан сунг Али Марвдаштийнинг "Пишгуфтор”и 225 Сўзбоши) келади. Унда "Султон Муҳаммад Мутрибии асамм Самарқандий" тугилган ва вафот этган саналар (хижрий 966-1040/ 1558- 59-1630) тарзида кўрсатилиб, Али Марвдаштий куза- тишлари асосида тазкиранавис биографиясига доир баъзи маълумотлар, тазкиралари ёзила бошлаган сана, уларнинг ёзилиш сабаблари кискача баён этилади. Бу маълумотларнинг манбалари факатгина "Тазкират уш-шуаро" ва "Хотироти Мутрибий" асарлари булгани сабабли уларда баҳсли ўринлар ҳам вужудга келган. Улар ушбу ишимиз давомида тадқиқ доирасига тортилгани учун бу ерда мазкур мавзуга тўхталмадик. "Таҳсилот ва асотид (Илм олиш ва устодлар)" 226 кисмида Мутрибий ўрганган илм ва санъат соҳалари, ус- тозлар хакида "Тазкират уш-шуаро” маълумотлари асосн- Дагина сўз юритилади. Бу ўринда ҳам Али Марвдаш- тийнинг киёсий таҳлили амалга ошмаган ва тазкирадаги фактлар, исмлар шунчаки санаб ўтилади. Қизиғи шун- даки, Али Марвдаштий XVI-XVII аср Ўрта Осиё форс- тожик тилисида яратилган тазкира матнини кўп ҳолларда яхши тушунмаган. Масалан, эронлик олим Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”нинг хожа Абу Муҳаммад бин Мах- думи Аъзамга бағишланган бўлимида "вактике ин камина дар сагир сенн ба дарси "Фавоиди Зиёия" ба мушорикати махдум олайи оламиён ҳазрати Ҳошим ҳозир мешудам" (камина кичиклигимда "Фавоиди Зиёия" дарсида олам ахли махдуми фарзанди ҳазрати Ҳошим билан бирга катнашган пайтим) иборасини яхши тушунмай, Мутрибий 223 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. -Б. 95-96. 224Мутрибни. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 7-25. 225 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 27- 226 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 30-34. 72 билан тенгдош ва Исматуллох Охунд кутурида бирга тахсил олган Ҳошимий бин Абу Муҳаммад бин Махдуми Ахлимии Мутрибийнинг устози урнида курсатади" Шунингдек, Али Мередитий тазкиради яник кўрсатилса- да, напрда мазкур Ҳошимийни "Ҳотимий Маторий" тарзида таништиради" Вахоланки, "Тазкират уш-шуаро" ва "Нусхайн зебойи Жаҳонгир"да Ҳошимии Маторий Ахрорийга багишланган алохида булимлар бор. Нашрга 310 кириш сўзи ёзган Аъло Маралаштий хам, А. Жонфидо хам Мутрибийнинг найнавозликдаги устози машхур муси- качи Али Дуст Ноий исмини кўп ўринларда "Али Дуст Номий з шаклида ифодалайдилар. Нашрдаги яна бир камчилик шундаки, "Тазкират уш-шуаро”да акс этган шоирлар хакидаги маълумотларга яхшигина изоҳлар ёзган Али Марвдаштий уларнинг кўпини "Донишномайи адаби Форсий дар Осиёи Марказий" асаридан олган. Ваҳолон- ки, "Донишнома..."даги мазкур маълумотлар Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"сидан иқтибос қилинган. Шунинг учун хам Али Марвдаштийнинг шоирлар хакида берган кўпчилик изохлари чалкаш фикрлардан иборат. "Шогирдон "232 кисмида Мутрибий маълумотлари асосида унинг шогирдлари номлари кўрсатиб ўтилади. "Эртиботот бо дарборҳо ва салотин 233 (Саройлар ва суд- тонлар билан алокалар)" қисмида Мутрибий дўстлик риш- таларини боглаган ёки борди-келдида бўлган ҳукмдорлар, хукмрон сулолалар ҳакида сўз юритилади. Али Марвдаш- 227 30a-30б.Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган кўлёзма - В. 228 229 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 31. Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 31, 183. 239 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган кулёзма. - В 85б. 231 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 31, 108. 233 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 34-35. Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 35-40. 73 тий шу уринда мазкур нашрни тайёрлашда катнашиб, 234 кириш сўзи ёзган тожик олими Али Жонфидонинг 235 "Р.Мукимов ва Б.Валихўжаев ўз мақоласида хато ра- вишда Мутрибийни Абдуллоҳхон шайбоний билан шу хон Самаркандни босиб олганда учрашган дейдилар. "Тазкират уш-шуаро"нинг ҳеч ерида бундай маълумотга кўзимиз тушмади" мазмунидаги раддияси 236 га ойдинлик киритиб ўтади. Али Марвдаштий ёзишича, тазкиранинг Биринчи боби мундарижасидаёқ муаллифнинг кайси хонни кўрган-кўрмагани кўрсатилган ва Абдуллоҳхон зикри келган кисм номида ҳам бу кайд мавжуд. Демак, мазкур мақола муаллифларининг "Мутрибий Абдуллох- хонни Самаркандда кўрган" дегани ҳақиқатга тўғри 237. Айтиб утиш керакки, Али Марадаштий ўзининг бу фик- рига мундарижа номидан бошкани далил келтирмайди. Аслида эса "Тазкират уш-шуаро"нинг Абдуллоҳхонга бағишланган бобида Мутрибийнинг Нисорийдан таълим олиб юрган кезлари (1588-1594) Меҳтар шиғовул воси- тасида Самарқанднинг Алиобод ноҳиясига карашли Хожагузор мавзеида Абдуллоҳхон мулокотига етишгани 238 хикояси батафсил баён этилган "Мутрибий ва равобити адабии Мовароуннахр ва Ирон" кисмида XVI аср бошида Мовароунахр ва Эрон маданий, жумладан, адабий алоқаларининг сафавий ва шайбонийлар орасидаги сиёсий аҳвол ёмонлиги натижа- сида анча узилиб колгани тахлил этилади. Али Аъло Марвдаштий маълумотига кўра, шайбоний, аштархоний 234 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 103-123. 235 Мукимов Р., Валихўжаев Б. Чанд сухан оид ба як тазкира // Садои Шарк.- Душанбе, 1961. - №9. - Б. 15. 236 Мутрибий. Тазкира уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 105. 237 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 36-37. 238 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 135- 239 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 40-44 138. 74 ва сафавий хукмдорларининг мазҳабий таассуби сабабли Биноий каби шоирлар Ўрта Осиёга келиб, шайбоний- лардан бошпана топган бўлса, Убайдуллоххон Ҳиротда 1529 йили Ҳилолийни шиаликда айблаб, катл этади. Бирок XVI аср иккинчи ярмида эронлик ва ўрта осиёлик маданият ахли орасидаги алокалар кайта тикланиб, унг- ланиш сари юз тутган. Бунга Мушфиқий, Нисорий, Мутрибий кабиларнинг юксак даражадаги форс адабиёти намуналарини яратиши, Нисорий, Мутрибий тазкирала- рида ўнлаб эронлик, Сом Мирзо сафавий, Содик китобдор каби тазкиранавислар асарларида эса ўрта осиёлик шоир- лар хаёти ва ижодига доир маълумотларнинг акс этиши ана шундан далолат бериб турибди. Эронлик Урфий Шерозий, Шариф Табризий кабиларнинг асарларини Нисорий, Мутрибийлар ўз юртларида тарғиб қилганлар. Кейинчалик Муҳаммад Исҳоқ Шавкат Бухороий, Малихо Балет Самаркандий аштархонийлар даврида расмий сафар ва саёхат билан сафавийлар пойтахти Исфаҳонга бориб, бир неча йил истикомат килганлар 240 Маралаштий шу кисмда ўзбек-хинд алоқаларига хам тўхталади. Файзий Даканий шеърлари Мовароуннаҳрда севилиб укилгани, унинг қасидаларига Нисорий, Мурод Самаркандий каби шоирлар жавоблар ёзганини Мутрибий маълумотлари асосида кайд этади. Али Марвдаштий фикрича, бу алоқалар хакида узоқ сўзлаб ўтиргандан кўра, яхшиси энг муҳим далил сифатида ана шу мавзуни кенг, чукур ва ишончли исботлар билан ёритган Мутрибийнинг "Тазкират уш-шуаро”, "Нусхайи зебойи Жаҳонгир" ва унинг "Хотирот" асарини мутоала қилган маъқул. Али Марадаштий, ўз гапининг исботи сифатида мазкур асар- лардан эронлик Муҳташам Кошийнинг "Шам ва парвона" 240 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 41 (Кўшимча маълумот учун каранг: Гулшани адаб. - Душанбе: Ирфон, 1977. - Б. 170; Шавкат Бухорой. Девон. Душанбе: Ирфон, 1986. - Б. 3-36; Ахмедов Б. Историко-географическая литература Средней Азии XVI-XVIII вв. Ташкент: Фан, 1985. - С. 173-178). 75 рубоийси ҳинд, Ўзбек шоирлари орасида хам шухрат козонгани мисолини келтиради. Бу мавзунинг тожик олими А.Мирзоев маколаларида акс этганини ҳам эслатиб утади. "Таълифот ва осор" 241 кисмида Мутрибий адабий меросига назар ташланади. Али Марвдантий бу ерда эьтибории, дастлаб, Мутрибий уз девони хакида бирон маълумот бермай кетганига қаратади. Али Марвдаштий фикрича, болаликдан шеър ёзган ва тазкираларида унлаб етук шеърий асарлари бизгача етиб келган Мутрибийнинг девон тартиб бермаслиги мумкин эмас. Олим шундан сунг бирин-кетин Мутрибий тазкиралари ва Покистонда ало- Хида чоп этилган "Хотироти Мутрибий"нинг ёзилиш санаси, сабаб ва услуби, тузилиш асослари, боблари мазмунига қисқача тўхталади. Уларда келган шоирлар сони борасида хам олдинги олимлар фикрини тахлил килган холда ўз назарини билдиради. Масалан, А.Мирзоев "Хотироти Мутрибий"га ёзган кириш сўзида "Нусхайн зебойи Жахонгир"даги шоирлар сонини 320 нафар, Усмон Каримов "Адабиёти точик дар асри XVI" китобида "Тазкират уш-шуаро"даги шоирларни 333 нафар килиб кўрсатган. Али Марадаштий "Тазкират уш-шуаро "даги шоирларнинг сони аслида 343 нафар эканини айтади. "Нусхайи зебойи Жаҳонгир" нусхаси кулида йуклиги учун унда 323 нафар шоир бўлиши кераклигини тахмин 242 килади (Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, "Тазкират уш- шуаро"нинг ягона кўлёзма нусхасида бир неча бетларнинг мавжуд булмаганига эътиборни каратсак, асарда камида 350 нафардан ортик шоирлар зикр этилган). "Иштибоҳоти имлоий 243 (Имло хатолари) кисмида Мутрибий дастхати билан битилган "Тазкират уш-шуаро”нинг ўзидаги ва уни нашрга тайёрлаган А. Жонфидо йўл қўйган имловий 241 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кўрсатилган нашр. - Б. 44-49 242 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Техрон нашри. Б. 48. 243.Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 49-76 76 хатолар хакида бор-йўғи тўрт-беш сатр гапирилса-да, муаллиф колган жуда кўплаб мавзуга доир фикрларини хам шу ном остидаги кисмда берган. Улар куйидаги- лардан иборат: Али Марвдаштий Мутрибийнинг адабий- танкидий, адабий-эстетик карашлари контекстида таъкид- лашича, Мутрибий бир ёкламаликка хам йул куйган Масалан, Мушфикий ва Нисорий орасидаги шахсий ке- лишмовчилик юз хотири сабабли Мушфикийдек йирик шоир хакида деярлик маълумот бермайди. Факат Нисорий тазкирасидаги Мушфикий хаёти билан боглик танкидий охангдаги маълумотни айнан келтирадики, бу ҳол мавзуга инсоф билан карамаганлик далили саналади (Али Марвдаштийнинг юкоридаги фикрлари ушбу тадқикимиз жараёнида тахлил доирасига тортилди.) Али Марвдаштий Сўзбошисидан кейин "Ёддоштҳойи Асгар Жонфидо (Аскар Жонфидо қайдлари)" номи остида асарни нашрга тайёрлаган тожик олими Асгар Жонфи- донинг кириш сўзи келади 244 А.Жонфидо 10 сатрдан иборат "Ошноий бо китоб (Китоб билан танишиш)" қисмида "Тазкират уш- шуаро"нинг Султон Муҳаммад Мутрибий томонидан хижрий 966 (1558) йил Самарқандда ёзилгани, унда XVI аср вокеалари акс этгани, Мутрибий шоир ва тазки- ранавис сифатида ўша даврдаёк танилгани, тазкирада 200 245 нафардан кўп шоирлар ҳаёти ва ижоди ёритилгани хусусида ёзади (Али Марвдаштий шу бетдаги изохда тазкира ёзилган сана юкоридагича ҳижрий "966 йил" эмас, 246 балки, хижрий 1013 йил эканини тўғирлаб кетган). "Мухаммад Мутрибий Самарқандий ва "Тазкират уш- шуаро и 2 кисмида дастлаб Мутрибий хаёти ва ижоди у[" 247 ]ўрганилиши тарихига назар ташланади. Жонфидо замо- 245 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр.-Б.103-123 245 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. -Б.103-124 246 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 103. 247 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кўрсатилган нашр. -Б.103-123. 77 навий тадкикотчилар каторида С.Айний, А.Мирзоев, В.Абдуллаев, Б.Валихўжаев, Р.Мукимов, М.Х. Бехруз, У.Каримов номларини санаб ўтиб, уларнинг китоб ва маколасида мавзунинг ёритилиш даражасини баён этади. А. Жонфидо Мутрибий биографиясига доир фикрлар фа- кат унинг тазкираларида мавжудлиги, жумладан, А.Мирзоев "Нускайи зебойи Жаҳонгир"дан иктибос тари- касида Покистонда чоп эттирган "Тазкират уш-шуарои Жахонгир", "Хотироти Мутрибий" асарлари маълумот- лари биринчи тазкирага кўшимчалар киритганини эсла- тади. Жонфидо шу ерда А. Мирзоев тадкикотига суяниб, Мутрибий хижрий 966/1558 йили тугилган, дея дастлаб "Тазкират уш-шуаро” ёзилишига нисбат берган санани келтиради. Кейин Мутрибийнинг илм ва санъат сохаси- даги устозлари ҳақида гапиради. А.Жонфидо шундан сунг Мутрибий номи Саййид Рокимнинг "Таърихи Роким" китобида машҳур шоир сифатида эслатилгани, тазкира- навис таниган амирлар, Мутрибийнинг хаттотлиги ҳақида маьлумот беради. Мутрибийни китобхонга якиндан та ништириш учун “Хотирот"дан мисоллар келтиради. А. Жонфидо фикрича, Мутрибий "73 йил умр кўриб, Самаркандда вафот этган". Кейин А.Жонфидо "Тазкират уш-шуаро” ёзилиш сабаби, тартиб берилган ҳижрий 1013/1604 йил, шоирлар сони, ягона Тошкент кулёзмаси хусусиятлари, Мутрибийнинг шеъриятга оид айрим маълумотларни қўлёзма ҳошиясига ёзиб кетиши сабаби кабилидаги фикрларни ҳавола этгач, “Тазкират уш- шуаро" тузилиш асосларини ёритиш мақсадида тазкира тузилиш тартибини Ҳасанхожа Нисорий "Музаккири ахбоби билан солиштиради. Хулоса килиб айтганда, кўрганимиздек, қисқа бўлса хам эронлик ва тожикистонлик олимлар томонидан илмий фикрлар хавола этилиб, зарур изох, кўрсаткичлар билан таъминланган Мутрибий "Тазкират уш-шуаро "сининг Эронда амалга ошган илк нашри ўзбек адабиётшунослиги учун ҳам муҳим воқеалардан ҳисобланади. 78
"Тазкират уш-шуаро”нинг ёзилиш сабаби, тузилиш асослари ва тартиби ҳамда бобларининг қисқача мазмуни Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”нинг ёзилиш саба- бини шундай изоҳлайди: "...хар асрда фозиллардан бит- таси замондаш шоирлар исмларини бир тасниф доирасига киритиб, ўзларидан бирор асарни ёдгор қолдирадилар. Шундай эътиборли китоблардан бири Давлатшох Самар- кандий тазкираси бўлиб, ундан кейингиси алисийратлик амир кабир Алишернинг "Мажолис ун-нафоис” асаридир. Яна биттаси Аллоҳнинг раҳмат олами денгизига гарк махдумимиз ва устодимиз ҳазрат Ҳасанхожа Нисорий Бухорийнинг "Музаккири аҳбоб" номли олий баёнли китоби турур. Яхшилар равишига эргашмоқ савобли иш Шул сабаб бу гунохларга тўла банда имкон доирасида замондош шоирларнинг атоқли отларини битик кайдига киритмокка уриниб...бир китоб яратдим" [248] Олимларимиз Мутрибий "Тазкират уш-шуаро "сининг Нисорий тазкирасига эргашиб ёзилганини такрорлаб, асар тузилиш асослари, тартибини ҳам 1566 йили ёзилган "Музаккири аҳбоб" билан бир хил деб кўрсатадилар 2 249 Бироқ бу фикрларнинг ҳеч бири масалани чукуррок тарзда киёсий ўрганиш натижасида пайдо бўлган эмас. Муаллифларнинг бу борадаги энг катта иши "Музаккири ахбоб"нинг тузилиш тартиби бўйича боблари номини мисол тариқасида айнан ёзиб кўрсатганларидир, холос. Нисорий ва Мутрибий тазкираларининг тузилиш асос- ларини чукур таҳлил қилмасдан айтилган бу фикрлар ушбу илмий ишимизга бу мавзуни ҳам ойдинлаштириш 248 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. - ЎзРФА ШИ кўлёзмалар фонди, N 2253.-B. 4-46 249 Каримов У. Адабиёти тожик дар асри XVI. - Душанбе: Дониш, 1985. - Б. 87-88; Назиров У. Чанд сатри паришон // Садои Шарк. - Душанбе: 1981. - № 5 - Б. 108-11. 79 вазифасини юклади. "Музаккири ахбоб”да даврий жугрофий, ижтимоий, сулолавий, - автобиографик асосларга риоя қилинган" Унинг Макола деб номланган кисмида шайбоний ва бобурий (хамда бадахшонлик темурийлар) ҳакидаги маълумотлар ўрин олган. Улар орасида вафот этиб кетган Шайбонийхондан то хаёт шайбонийларгача, Бобурдан тортиб, ўша пайтда хаёт Мирзо Абулкосим бин Комронгача бор. Мутрибий хам "Тазкират уш-шуаро”да шундай боб очиб, уни Тасмия деб номлаган. Тасмия Исм деб номланган учта кисмдан ташкил топган ва унда шеър ёзган шайбоний, аштархоний Хукмдорлар, бобурийлар, бадахшонлик темурийлар, хоразмлик, кошғарлик хону 251 султонлар хакидаги маълумотлар ўрин олган. Демак, сулолавий усул амалга ошган. Нисорий "Музаккири аҳбобини Макола кисмдан сўнг тўртта Боб ва ўз навбатида ҳар бир бобни фасл деб аталувчи тўртта кисмга ажратган. Сарлавҳаларда курсатилган холда уларда Нисорий сира кўрмаган ёки вафот этишдан олдин куриб улгурган кекса авлод вакилларидан Бухорода ёки бошка шахар, мамлакатларда дафн этилганлари; Бухорода ё бошка жойларда яшаб туриб, муаллиф кўрган ва кўрмаган кекса авлод; Нисорий курган ёки кўрмаган бухоролик ва ўзга юртлик ўрта яшар хамда ёшлардан чиккан шоир, фозил кишилар хакидаги маълумотлар берилган. куринадики, "Музаккири ахбоб"даги Боб ва фасллар даврий жугрофий асосларга курилган 252 250 Бекчанов И. Нисорийнинг "Музаккири аҳбоб" тазкираси ва -XVI аср ўзбек адабиёти. Филол. ф. номз. дис. Тошкент: 1993, 251.Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма. В 106-29; Мутрибий тазкираларидан бу ва кейинги иктибосларни иш хажмини назарда тутиб ва форсча вариантга зарурат бўлмаган уринларда факат узбекча таржимамизда беришни маъкул топдик. 252 Бекчанов И. Курсатилган диссертация. - Б. 60-61. 80 Нисорий xap бир Бобнинг биринчи Фасли маълумотини бирор вали ёки саййидзода, хожазода, улар йук уринда камида кози, амир ва олимлар номи билан бошлайди. Улардан сўнггина бошка ижтимоий табака вакиллари келади. Шу сабабли Нисорий тазкирасида ижтимоий усулга ҳам қаттиқ риоя қилингани гувоҳи буламиз. "Музаккири аҳбоб"да муаллиф Хотима кисмини очиб, ўзининг таржимаи ҳоли, аникроги, шеър ёзган ота- бобоси, амаки ва ака-ука ҳамда амакизодаларига бағиш- лаган. Давлатшох, Навоий ёки Нисорийга замондош Эрон- лик Содик Китобдор, хиндистонлик Алоуддавла Комий тазкираларида учрамаган бу каби кисм нега Нисорий тазкирасидан жой олди? Чунки шох ва авлиёлар хо- надонига мансуб тазкиранавислар асарларида сулола, тарикат силсиласи вакили сифатида оила аъзоларини мадх ва васф этиш қоидаси мавжуд бўлган. Шу жиҳатдан, тазкирала автобиографик бўлим очиш муаллифнинг Нокамтарлигига пўйилмаган. Шоҳзода Сом Мирзо Сафа- вийнинг "Тухфайи Сомий" (1550-1560) тазкирасида ҳам бир бутун боб (Сахифаи аввал) Сом Мирзо мансуб сафа- вийлар сулоласи ва замондош темурий, бобурий, шай- 253 бонийлардан чиққан шоир ҳукмдорларга ажратилган- Бирок, шунга қарамай, Сом Мирзо ҳам, аждодлари Хожагон силсиласининг яссавийлик, нақшбандийлик та- рикати намояндалари ҳисобланган Нисорий ҳам мазкур кисмларда ўзлари ҳакида махсус тўхталмайдилар. Улар хатто бошка ўринларда хам Давлатшоҳ Самаркандий, Навоий изидан бориб, ўзлари ҳақида жуда кам гапи- радилар. Бирок, барибир, бундай кисмнинг тазкирада хавола этилиши бу жанрдаги асарларда автобиографик принципга риоя килинганини англатади. Олдинрок кетиб айтиш лозимки, Мутрибий ана шу қоидалардан келиб чикиб "Тазкират уш-шуаро”да автобиографик усулни 253 Сом Мирзо. Тухфайи Сомий. - Техрон: 1347 х.л. - Б. 8-30. 81 қўлламаган ва тазкираларида "Музаккири ахбоб"нинг Хотимасига ўхшаш кисмни яратмаган. Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"нинг шоирлар ва шеър ёзган бошқа турли ижтимоий табака вакиллари Ҳаёти, ижодига оид маълумотларни са (алифбо) услубидаги катта бир бобда жойлаштирган 21. Бу бобни 254 нукта деб аталувчи кисмларда ташкил килувчи نقطه шоирлар номини абжад алифбоси тартибида ҳавола этади. Бу алифбо эса а "абжад", м "хавваз", حطى хутти", "каламан", "саъфас", "карашат" "саххах", "аза" шаклидадир. Бунда ҳар бир "харф”га учтадан нукта ажратилган. Муаллиф "Тас- мия"да ҳам, "алифбо” бобида ҳам "Мажолис" ёки "Музаккири аҳбоб"дан бошкача яна бир ўринга ургу беради. Навоий ва Нисорий бир марта кўрган шоирларни. хам "курган"лик хабари билан даврий тизимга киритиб кетаверадилар. Мутрибий эса "Тазкират уш-шуаро"даги хар иккала бобда "кўрган ва мулозамат қилган" ва "кур- ган, аммо мулозамат қилмаган", "умуман кўрмаганлик фактига ургу бериб, нуқталар маълумотларини шундай даврийлик асосида тузади. Шунинг учун Мутрибийнинг бу тизими том маънодаги даврийлик сифатида хизмат килишга яроксиздир. Масалан, Мутрибий хоҳ кўрсин, хизмат ҳам килсин, хоҳ кўрмасин, бу орқали биз "Ма- жолис ун-нафоис" ёки "Музаккири аҳбобидаги каби у ёки бу шоирнинг качон вафот этганини била олмаймиз. Мут- рибий сарлавҳада акс этмаган бу ҳолга аниклик киритиш учун гохи маълумотлар орасида шоирнинг ҳаётлигини Эслатса, гохида бундай таъкидни эсдан чикаради. Кискаси, Мутрибий ўз тазкирасида бу борада улуг тазкиранавис Навоий ва устози Нисорий услубини қўл- ламаган, натижада устозлар ўз асарларида кўллаган даврий тизим кулайлигини вужудга келтирмаган. 21 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Қўлёзма. В. 29-2396 82
Бошка олимларнинг фикрларига нисбатан хулоса Жилиб айтганимизда, Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”да Нисорий ўз тазкирасида кўллаган тузилиш асослари ва тартиби усул ҳамда коидаларига риоя қилмай, бу усулларни, гарчи олдинги тазкиралар кулайлигига эга булмаса-да, ўзига хос услуб билан амалга оширган. Мутрибий "Тазкират уш-шуаро "сининг тузилиш тартибини куйидагича баён этади: "Ушбу сафина (тўплам) уйининг пойдевори тасмия ва "алифбо” тартибидаги "абжал", "хавваз", "хуттий"дан то ушбу тартибни охирига етказувчи "заззагло" сўзигача бўлган услубда тузилди... Тасмия ...хоқонлар ва султонлар зикрида бўлиб, уч, Исмдан иборатдир. Биринчи Исм ушбу сатрлар муаллифи уларни кўрган, мулозамати иззати билан эъзоз топган подшоҳларнинг мақтов ва васфлари баёнида р. Иккинчи Исм муаллиф уларни кўрган, аммо муло- замати шарафини топмаган подшохлар баёнида Учинчи Исм муаллиф уларни кўрмаган, балки васфла- рини бошкалардан эшитган султонлар зикридадир[ 255] Алифбо ҳарфлари бўлими шеърдаги тахаллуслари ўша харф билан бошланувчи шоир ва фозиллар зикрида бўлиб, мазкур ҳарфларнинг ҳар бири уч нуктадан иборатдир. Биринчи нукта муаллиф уларни кўрган, мулозамат кил- ган ва шеърларини ўзгалар воситасиз кўлга киритган фо- зиллар зикрида. Иккинчи нуқта муаллиф уларни кўрган, аммо мулозамат килмаган, шеърларини эса ўзгалар оркали кулга киритган шоир ва фозиллар зикридадир. Учинчи Нукта муаллиф уларни кўрмаган ва шеърларидан бош- калар воситасида хабар топган шоирлар зикридадир[ 256], Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"нинг кириш қисмигa ном куймаган, аммо уни шартли равишда "Мукаддима" деб аташимиз мумкин. Муқаддима анъанага мувофик 255 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган кўлёзма. - B. баб 256 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган кўлёзма. - В. 56. 83
"Маърифат ва ҳикматнинг латиф саҳифаларини бит- гувчи котиблар, саховат ва карам сарлавҳасини безовчи Наккошларнинг кудсий рухлар лавҳи ичра ва инсоний ҳаёт вараклари узра тил калами ва қалам тили билан анинг номига ракам килиб ёзган барча ҳамдлар ҳамда саховат корхонаси мухандислари ва яхши тилаклар уйи муассис- ларининг ҳеч бир камчиликсиз яратилган етти кават очун- даги еру-кукнинг бузилмас пойдевори бунёдкори шаънига хайрат ила айтган саноларнинг ҳаммаси улуғлигининг Семург куши яралиш ошиёнасига сиғмайдиган ул улмас вожиб ул-вужуд зотнинг саройига нисор, илм меъёри ва акл тарозуси зоти буюклиги ва сифоти етуклигини ўлчай олмайдиган ул саховат ёйтувчи боситу-л-вужуднинг дар- гоҳига инсору-садақа бўлсин. Назм: Субхона ма таҳаййара фи зотиҳи саввох, Фахми хирад ба куни камолаш набурда рох. 257 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма-В.24-38. 258Мутрибия. Тазкират уш-шуаро. Кўрсатилган қўлёзма. -В.36-4a 259 Мутрибия. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма - B. 46. • 260 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган қўлёзма. -В.46-5а. 84 "Тасмиянинг Иккинчи Исми муаллиф уларни кур- ган, аммо мулозаматини қилмаган султонлар зикрида " 295 деб номланиб, унда Дустум султон бин Искандархон; 1605 йили хаёт юрган Ўратепа ҳокими "Хулкий" тахал- лусли Пирмуҳаммад султон бин Малик султон, отаси билан бирга амакиваччаси Абдулмуъминхон томонидан 1598 йил ёзида Тошкентда катл этилган Фулод султон бин Дустум султон, "Киромий" тахаллусли Саййид Муҳаммад султон бин Кесик (Кепак) Муҳаммад Султон Согаржий Ҳаёти ва ижодига доир фикрлар ҳавола этилган 296 Мутрибийнинг мазкур султонлар ҳақидаги маълумотлари хам ноёб материаллардир. "Музаккири аҳбоб”дан биламизки, Ҳасанхожа Нисорий 1554-1566 йиллари Дустум султон лақабли Миёнкол ҳокими Абдулкуддус султон бин Искандархон ҳузурида садрлик лавозимини бошқаради ва мазкур тазкирасини ҳам ўша пайтлари ёзади. Аммо Нисорий Дустум султон хакидаги бу фикрларни тазкирасининг Учинчи боб учин- чи кисмидаги шоир хожа Абдуссалом бўлимида тилга оларкан, султоннинг шоирлиги хусусида сўзламайди 2 Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”да "Музаккири аҳбоб"да- ги Дустум султон биографиясига доир маълумотларни такрорлайди-ю, кетидан Дустум султоннинг "Дустум" тахаллуси билан биттан беш байтлик чиройли бир форсча газалини келтиради. Бу газалнинг 3-байтидаги ушбу сатрлар Мутрибийнинг Дустум султон шоирлиги ҳақи- даги фикрларига эҳтиёткорлик билан қарашга ундайди: Холи мишкини туро дид ченон охуи Чин, Пуст пушид зи шарм ва рахи саҳро бигирифт (Мазмуни: Чин окуси мишкин холинг кўриб, уятдан, Тери ёпинди-ю, ихтиёр этди дашту сахрони). Нисорий шунга ўхшаш байтни Дуст Мухаммад Султон бин Навруз Аҳмадхон шеърларидан 297 295 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. - В. 20б. 296 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. - В. 206-236 297 Нисорий. Музаккири аҳбоб. Курсатилган нашр. - Б. 234-235 100 намуна сифатида келтирган эди: Нофаи он холи мишкин охуи Чин чун бидид, Аз хижолат пўст пушиду раҳи саҳро гирифт (Мазмуни: Чин оҳуси ул мишкин хол тароватини кўриб, Хижолатдан тери ёпиндию, сахрога кочди 298). Тош- кент ҳокими Наврўз Аҳмадхоннинг ўғли Дўст Муҳаммад султон номи "Абдуллоҳнома", "Мусаххири-л-билод" каби тарихий асарларда тилга олиниб, унинг ёш жихатдан Дуст Муҳаммад султон бин Искандархондан катта бўлиб, кичи- гининг бу кариндошига жуда ўхшашлиги сабаб, уни ҳам "Дустум султон" деб аташгани ҳикоя қилинади. Мазкур тарихий асарлардан маълумки, тошкентлик Навруз Аҳ- мадхон авлодлари Абдуллоҳхон томонидан 1589 йили ки- риб ташлангач, миёнколлик кичик Дустум султон Тош- кентда ҳоким бўлиб, у ҳам Тошкентда 1598 йили жияни Абдулмўъминхон томонидан ўлдирилади. Афтидан, Ҳа- санхожа Нисорий маълумотидан манба сифатида фой- даланмокчи бўлган Мутрибий ана шу сабабли бу султон- ларни адаштирган. Тазкиранавис шундан сўнг Дўстум султон бин Искан- дархоннинг ўғли Фулод султон ҳам яхшигина шоир бўлга- ни ҳакида ёзиб, унинг бир форсча рубоийсини ҳавола этади. Киромий тахаллусли Саййид Муҳаммад султон бин Кепак Мухаммад султон Соғаржийнинг ҳам беш байтлик форсча шеъри келган маълумот нодир бўлиб, шайбо- нийлар сулоласининг шеър ёзган вакиллари сони кўп бўл- ганидан хабар беради. Ана шу маълумот эса манбаси аник ва тула курсатилган ҳолда манғит сулоласи вакили ва шоир, тазкиранавис Саййид Мир Сиддиқ тўра Ҳашмат- нинг "Номайи хусравон" тазкирасида ҳам ўрин олган. XIX acp иккинчи ярми ХХ аср биринчи чорагида яшаган Ҳашмат уз тазкирасида бу маълумотни Мутрибийнинг "Тазкират уш-шуаро”сидан иқтибос қилганини кайд этади ва шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ҳашмат Мутри- 298 Нисорий. Музаккири аҳбоб. Курсатилган нашр. Б. 51. 101
"Тасмиянинг Учинчи Исми муаллиф уларни кўр-| маган ва дур сочувчи шеърларини ўзгалардан эшитган Султонлар зикрида" 300 Бу кисмда Кошғар хони Муҳаммад Рашидхон (Рашидий) шеъридан намуналар ва таржимаи ҳолига оид назарлар билдирилган 31. Мутрибий шу ерда ҳам бироз новникликка йўл қўйган. Нисорий "Музаккири аҳ-| боб"нинг Хожа Муъиниддин бин Хожако бин Хожа Ахрорга бағишланган бўлимида Рашидийга ҳам тўхтаб, 302 унинг бир газалидан уч байтини келтиради 3 Мутрибий эса Хожа Абдулла Кошғарий 6 киши гапи бўйича Рашидийнинг Нисорийга жавоб учун юборган матлаьсини ва Нисорийнинг унга бир байтлик жавобини ҳавола кила туриб, шу ғазал мақтаьсидан бошқаси эсида йўқлигини 30 99303 ёзади. Мазкур матлаъ эса Рашидийнинг Нисорий тазки- расида келган газали матлаьсининг айнан ўзидир. Бирок Мутрибийда шу ғазал мақтаъси "Рашидий" номи ўрнига "Нисорий" номи кўйилган шаклда Нисорий жавоб мак- таьси сифатида кўрсатилган. Гарчи Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”да Нисорийнинг "Музаккири аҳбобидаги ай- рим ибора, матн парчаларини устози сўзлари билан айнан ишлатган ва кўллаган бўлса-да, айрим маълумотларни эсачалкаш ва хато суратда беради. Масалан, Хожа Ҳусайн 299.Хашмат. Номайи хусравон. ЎзФА ШИ, кулёзма № 2252. 300 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. - В. 236-29. 301 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма: В. 23а-25a. 302. Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири аҳбоб. Тошкент: Мерос, - 1993.-B. 252-253. 303.Мутрибни. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. - В. 24а. 102
Марвий ва Хожа Ҳусайн Саноий ҳакидаги маълумотлар хам ана шундай чалкашлик билан ҳавола этилган мате- риаллардан бири бўлиб, бу ҳақда ўрни билан суз юритамиз. Акбар подшохнинг ўғли Муҳаммад Ҳаким Мирзо Кобулийга ҳам шу Исмда ўрин ажратилган. Мутрибий бу бобурий хукмдорнинг мусиқа соҳасидаги фаолиятига купрок тўхталган. Тазкиранависга унинг шеърларини бир пайтлар отаси Муҳаммад Содик ва ўзи Кобулда шу шохзода хизматида турган кози Муҳаммад Ориф бин кози Муҳаммад Содиқ Самарқандий берган. Мутрибий улардан 1 матлаъ ва 1 рубоийни ўкувчи хукмига ҳавола килган 304. Мутрибий "Нусхайи зебойи Жаҳонгир"да ҳам Муҳаммад Ҳаким бин Хумоюнга махсус бўлим ажратиб, биринчи тазкирасидагига якин маълумотлар бериш билан бирга унинг "Ҳаким” тахаллуси билан ёзган ғазалидан уч байтини келтиради 305 Шундан сўнг Акбар подшоҳнинг Шайху подшох исмли ўғли зикри ва рубоийларидан битта намуна берилган. Мутрибийнинг Шайху бин Акбар ҳақидаги хабарлари ҳам адабиётимиз тарихини ўрганишда нодир маълумотлардан саналади. Мазкур кисмдаги Раҳимий тахаллусли хоразмлик Муҳаммад Раҳим султон бин Ҳожимхон ижодига ба- гишланган маълумот 305 бошка манбаларда учрамаслиги билан аҳамиятга эга. Абулғозийхон "Шажарайи турк"да бир канча султонларнинг Абдуллоҳхон Иккинчи 1594 йил Хоразмга юриш килганда, шу хон алдовига учиб, ка- малдаги Вазир калъасида кўлга олингани ва Соғаржга олиб кетилиб, ўлдирилганлари ҳақида маълумот беради 307 Мутрибий шу бўлимда ёзишича, Раҳимий ҳижрий 3-4 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. -В. 256-26а, 305 Нусхайи зебойи Жахонгир. Кўлёзма. - В. 33а-346. 306Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма: В. 26а-28а. 307 Абулгази. Шажараи турк. - Тошкент: Чулпон, 1992. - Б. 154. 103 998/1590 йили Нисорийга ўзининг ўзбекча "Лайли ва Мажнун" асарини юборган. Абдуллоҳхон Хоразм ви- лоятини олганда асир тушиб, Соғаржда бошка султонлар катори катл этилган. Шу ерда Раҳимийнинг 9 байтлик "Шабнам" радифли форсча газали ва Абдуллоҳ Балхий исмли кишининг бу султон нозик мижозлиги хусусида айтган хикояси берилади: Абдуллоҳ Балхий бир куни йулда Рахимийга дуч келади ва Раҳимий унинг ёнидаги "Самарқанд гузаллари сакоғига ўхшаш" олмаларни ёк- тириб, кўлидан тортиб олади. Шунда Абдулла Балхий ўзини ўлик ювгучи гассол сифатида таништириб, нозик- мижоз султондан олмаларни қайтариб олишга эришади 3 308 Кизиги шундаки, Мутрибий "Нусхайи зебойи Жа- ҳонгир"да айнан шу ҳикояни самарқандлик Девона султон лакабли телбанамо Худойберди султон билан муал лифнинг самаркандлик устози Ҳофиз Муҳаммад Амин ўртасида рўй берган вокеа сифатида тилга олади. Унда вокеанинг Самарқанддаги Мазохин маҳалласида руй бер- гани ва Худойберди бин Абу Саъидхоннинг телбанамо ҳаракатлари ҳамда муаллифнинг олмаларни "Самарканд гўзаллари салонига ўхшатиши 309 бу маълумотнинг хо- размлик султонга ҳеч қандай алоқаси бўлмай, биринчи тазкирада унинг нотўғри талкин этилгани англашинади. Бунинг сабаби сифатида шуни айтиш мумкинки, афтидан, Мазкур латифасимон вокеани китобхонга етказишни жуда хам истаган Мутрибий биринчи тазкира тузилган 1605 йилда хикояни аслича айтиш, яъни телбасифат ҳамшаҳри шохзода Худойберди султонга нисбат беришдан чўчиган. Чунки бу пайтда ҳали самарқандлик Жавонмардалихон хонадонига яқин кишилардан анчаси тирик булиб, бу султонларнинг шоир Мутрибийга килган яхшиликларини яхши эслашарди. Шунинг учун у вокеани Самаркандда хеч ким танимайдиган узоқ Хоразмдаги султонга нисбат 308 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Кулёзма. - В. 276. 309.Мутрибий. Нускайи зебойи Жаҳонгир. Кўлёзма. В. 631-63б. 104
берган. Иккинчи тазкира яратилган 1626 йили эса бу хонадон салтанати ҳақидаги гаплар анча унутилган ва тазкиранавис хотирасида ҳам хайрихоҳлик аломатлари сўнган булиб, Худойберди султон кабилар воқеаси фақат кизикарли хикоя, афсоналарга айланиб колганди. Бухородаги Жуйбор хўжалари кутубхонаси мутасад- диси ва шоир, адиб Бадриддин Кашмирийнинг Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"сидан анча йил олдин, аникроги, 1589 йили битилган "Равзат ур-ризвон" манокибида ҳиж- рий 991/1583 йили хоразмлик Муҳаммад султон исмли хонзоданинг Саъд Акбар Жуйборий (ваф. 1589)га юборган мувашшах газали 310 ўрин олган ва муаллиф бу ғазалга мовароуннахрлик 500 нафар шоир томонидан ёзилган татаббуъларни кўздан кечириб, улардан 41 ғазални ўз китобига киритган. Шу газаллар ичида биринчи бўлиб Ҳасанхожа Нисорий ва сўнг эса Мушфикий, Лутфий, Холикий, Хотамий, Рустам Наққош каби шоирларнинг татаббуълари келган. "Равзат ур-ризон"даги хабар сарлавҳаси "Ғазали аввал манзуми подшоҳзодайи Хоразм Муҳаммад Султон" шаклида бўлиб, бу султоннинг 7 байтлик мазкур газали охирги байтида шоирнинг тахаллуси "Раҳимий" экани маълум бўлади. Ғазал матлаъси ва мактаьси куйидагича: Косид, ба раҳ дар ор саманди жаҳандаро, Дар боргохи хожа расон арзи бандаро... Дорй ба ишки хожа, Раҳимий, қаландарий, Пири каландарон шав ва кун ёди бандаро. Мазмуни: Эй чопар, хайда тез, миниб сен учкур тулпорни, Етказ Хожа ҳузури арзига мендин бу оҳу-зорни.... 310 Кашмирий Бадриддин. Равзат ур-ризвон ва ҳадикат ул гилмон ЎзРФА ШИ кўлёзмалар фонди, №2094. - B. 3936-394a. 105 Хожа ишки куйида, Рахимий, бўлибсан қаландар, Қаландарлар пири, хожам, эсла бу мажнунворни. Манокибда Раҳимийнинг хожа Саъд Акбар Жуйбо- рийга бағишланган куйидаги тўртлиги хам келган: Эй дил, то чанд зору музтар боши, Бо чехрайи зарду дидаи тар боши. Хохам ки ба эътикоду ихлоси тамом, Дар хидмати хожа Саъд Акбар боши Мазмуни: Эй дил, качонгача чекасан бунча ғам, Юзинг саргайгану, кўзларинг тўла нам. Эътикод, ихлосли хизматингдан, кани Бўлсалар рози менинг Саъд Акбар хожам. "Ғазали дуввум манзуми жаноби садоратмаоб Хожа Ҳасан садр" сарлавҳаси остида келган Нисорий татаб- буксининг матлаъси ва мактаъси эса куйидагича: Кардам равон ба кўйи ту ашки равандаро, Шояд ки рафта-рафта кунад арзи бандаро... Аз налу доги жисми Нисорий марфиьист, К-3-вай хазор рукъа тавон духт жандаро 311 Бирок бу манокибда Муҳаммад Султон биографиясига доир маълумот берилмаган. Абулғозийнинг "Шажарайи турк" асарида Соғаржга олиб кетилиб, қатл этилган 20 нафардан ортик катта-кичик султонлар ичида ичида исми "Муҳаммад" сўзи билан келувчи Муҳаммад султон бин Темур султон бин Акатойхон, Муҳаммад султон бин 311 Равзат ур-ризвон. Кўрсатилган кўлёзма. - B. 394а. 106 Махмуд бин Акатойхон номини тилга олади. Улардан кайси бири Муҳаммад Раҳим Раҳимий эканини била олмаймиз. Колаверса, Мутрибий "Тазкират уш-шуаро”да Мухаммад Раҳим бин Ҳожимхон шаклида кўрсатган Рахимий "Равзат ур-ризвон" манокибидаги ўша шохзо- дами? Биринчидан, биламизки, Ҳожим (Ҳожи Мухам- мад)хон Акатойхон ўғлидир. Бу ҳолда Ҳожимхонлар хо- надонига мансуб мазкур султоннинг Раҳимий тахаллуси- ни қўллаши мантиқлидир. Аммо Абулғозий қатл этилган султонлар ичида Ҳожимхон ўғли сифатида Туркия сул- тони элчисини талаб, Абдуллоҳхон Иккинчининг Хоразм устига босиб келиши сабабчиларидан бири бўлган Мухаммад Иброҳим султондан бошқа номи таркибида "Муҳаммад" сўзи мавжуд султонни тилга олмайди. Мухаммад Иброҳимнинг хислатлари шоир, наккош ва Жуйбор шайхларига гойибона мурид бўлган дарвишсифат Раҳимийга сира тўғри келмайди. Албатта, Абулғозий "Шажарайи турк"да катл этилган барча султонлар номини келтирмаган 4312 Иккинчи масала шундаки, Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"да Рахимийнинг "шабнам" радифли газалидан бошка бирон намуна бермаган. Аммо бах- тимизга тазкиранавис "Нусхайи зебойи Жаҳонгир"нинг чингизий хон ва султонлар бобидаги Мухаммад Раҳим султон бўлимида унинг икки байт шеърини ҳавола этиш билан бирга "Раҳимий бир гал Хоразмдан махумий Ҳасанхожа Нисорий мадҳида бир газал битиб юборибди, матлаьси будир" дея куйидаги байтни ҳам маълумот бошида келтириб ўтади: Косид, ба рах дар ор саманди жаҳандаро, Бар остони Хожа расон арзи бандаро 313 312 Абулгази. Шажараи турк. - Тошкент: Чулпон, 1992. - Б. 154. 313Мутрибий. Нусхайи зебойи Жаҳонгир. Кўлёзма. 8.916. 107 Download 110.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling