- миллий ва маданий анъаналарни тиклаш;
- индивидуал ва жамоавий тарбияни ҳисобга олиш.
4. Атроф-муҳитни педагогизациялаш.
Оила, мактаб ва ижтимоий борлиқ ўсиб келаётган авлодни шакллантирувчи муҳим
ижтимоий институтлар сифатида акс этади. Натижалар барча учта тарбия манбаларининг
биргаликдаги ҳаракатида аниқланади. Бундан болаларни ҳимоя қилувчи
ижтимоий ва
давлат инстититутларига таъсир этувчи ота-оналар билан ҳамкорлик, омилкор бошқариш
ғояси келиб чиқади.
3. Ҳамкорлик педагогикасига асосланган педагогик технологиялар мазмуни
Ҳамкорлик педагогикаси доирасида кўплаб педагогик технологиялар яратилган
бўлиб, улар орасида В.Я.Ляудиснинг “Биргаликдаги самарали фаолият технологияси” ва
“С.Френе мактабидаги ўқитиш технологиялари”ни мисол қилиб келтириш мумкин.
Биргаликдаги самарали фаолият (В.Я.Ляудис концепцияси). Ўқитувчининг
талабалар билан ҳамда талабаларнинг талабалар билан биргаликдаги самарали фаолияти
концепциясини профессор В.Я. Ляудис ишлаб чиққан
. Бу ўқув
вазияти бир-бири билан
боғлиқ
тўрт қисмдан иборат:
ўқув предметининг мазмуни;
шароит;
ўзаро харакатдаги ўқув тизими;
барча қисмларнинг ўзаро алоқа динамикаси.
Биргаликдаги самарали фаолият вазиятини ташкил этишга қўйиладиган
талаблар:
1. Ўқишнинг бошидан қатнашчиларни ижодий самарали фаолиятга қўшиш;
2. Оралиқ вазифалар тизимини ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг
биргаликда
режалаштириши;
3. Ўқув фаолиятида ҳамкорлик, мазкур фаолиятга ўзининг хиссасини қўшишини
аниқлашга йўналтириш;
4. Ўқитишнинг бориши қонуниятлари: фаолиятга кириш, харакат,
имитацион
харакатлар, харакатни қўллаш, ўзи тартибга келадиган ва ўзи харакатланадиган
харакатлар.
БСФ концепцияси табиий холда “ҳамкорлик педагогикаси”
ичига киради ва
қўйидаги
ғояларга асосланади:
қийин мақсад ғояси;
таянч ғояси (асосий тушунчалар, сигналлар);
эркин танлаш ғояси (кўп масалаларнининг ичидан);
катта блоклар ғояси;
диалогли фикрлаш ғояси.
Do'stlaringiz bilan baham: