Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
а) Латент даври. Бунда ўсимлик спора, уруғ ёки мевалар ҳолида тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда турлича давом этади. Масалан, теракнинг уруғи ҳаётчанлигини 3—4 кундан то 3 ҳафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар зса уруғининг ҳаётчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади. Тупроқда турли ўсимликларнинг кўп сондаги уруғларини топиш мумкин. Улар қулай шароит вужудга келганда униб чиқиш хусусиятларига эгадир. Шу билан бирга ҳар йили янги уруғлар тупроққа тушиб туради.
б) Виргил даври. Бу давр ўз навбатида ниҳол, ёш ўсимлик ва вояга етган ҳолатларда кўриниб, ниҳоллар ёш ўсимликлардан уруғ, палла баргларининг бўлиши билан фарқланади. в) Генератив давр. Ўсимлик ҳаётида споралар ёки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади. г) Сенил (қарилик) даври. Ўсимликнинг ёши улғайиши билан генератив кўпайиш хусусиятини йўқотади, ана шунда сенил даври бошланади. Популяция таркибида ўсимликнинг ҳар хил даврлари учратилиб шу турнинг жамоадан турғун сақланиб қолиш ҳолатини белгилайди ва унинг нормал ҳаёт кечираётганидан далолат беради. маълумотларига кўра инвазион, нормал ва регрессив турлардаги популяциялар ажратилади. Инвазион типдаги популяция дейилганда ўсимликлар жамоасига эндигина кириб келаётган популяциялар тушунилиб, уни ниҳоллар, ёш ўсимлик ҳамда вояга етган ҳолда учратиш мумкин. Бундай популяциянинг уруғлари фитоценозга ташқаридан келиб қолиб, жамоада энг муҳим ўринни эгаллашя ёкн мутлақо яшай олмаслиги ҳам мумкин. Регрессив турдаги популяция генератив кўпайиш хусусиятини йўқотган популяциядир. Улар одатда гулламайдилар ёки гулласа ҳам уларнинг уруғлари унувчанлигини йўқотган. Ана шу ҳолат популяциянинг фитоценозда ўлиб, йўқолиб, чириб кетаётганидан далолат беради. Нормал турдаги ўсимликлар популяцияси жамоада тараққиёт даврининг барча босқичларини тўлиқ ўтказувчи ўсимликлардир. Улар спора ёки уруғлардан тортиб то вояга етган ўсимликлар кўринишида учрайди. Ценотик нуқтаи назардан улар ўсимликлар жамоасининг асосий популяцияси ҳисобланади. Популяциянинг ёш тузилмаси ўсимлик ва ҳайвонларда ҳам бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда балоғатга, вояга етиш вақти, умр кўриш муддати, кўпайиш даври муддати, авлодларнинг давомийлиги, ота-онасидан бир вақтда туғиладиган индивидларнинг бунёдга келиш муддати, ҳар хил жинс ва ёшдаги индивидларнинг нобуд бўлиш характери, популяциянинг сон жиҳатдан ўзгариб туриш динамикаси кабиларга боғлиқ. Иккинчидан, юқоридаги омилларнинг тур ичидаги ҳар хил популяцияларда турлича кўринишда намоён бўлишидир. Бунда популяциянинг ёш тузилмаси беқарорлиги билан тавсифланади. Ўсимлик ва ҳайвонларда популяциянинг ёш тузилмасига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Аммо биз популяциянинг ёш тузилмасини яхшироқ тасаввур қилиш учун одамлардаги ёш даврларига оид маълумотлар билан чекланамиз. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling