Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти-ҳаракат тузилмаси
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти-ҳаракат тузилмаси. Этология (грекча «еthos»— характер) ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари (хулқи)нинг биологик асослари ҳақидаги фандир. У экология фани билан чамбарчас боғланган. Этология фанининг натижаларидан қишлоқ хўжалиги, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда фойдаланиш мумкин. Ҳайвонларнинг хулқи уларнинг ҳаёт кечириш тарзи билан боғлиқ. одатда ҳайвонлар ёлғиз ва биргаликда ҳаёт кечирадилар. Ҳайвонларнинг биргаликда яшашининг бир неча шакллари маълум. Табиатда ҳаёти давомида бутунлай ёлғиз ҳаёт кечирувчи организмни учратиб бўлмайди. Ёлғиз ҳаёт кечириш нисбий маънода тушунилади.
Индивидларнинг жинсий мойиллиги ва ота-оналар билан янги авлод ўртасидаги боғланишлар, ҳудудий умумийлик, насл учун қайғуриш натижасида оила деб аталган ҳайвонларнинг биргаликда яшаш шакли келиб чиқади. Ота-оналар жуфти қисқа ёки узоқ вақтгача, баъзи турларда эса умрининг охиригача бирга бўлиши мумкин. Ҳайвонларда ўз жуфтини топиш ўзига хос мураккаб кўринишларда ўтади. Бу нарса ўргимчаксимонларда эркакларининг ҳар хил ҳаракатлар орқали урғочисига яқинлашиши, қушлар ва сутэмизувчиларда «кўнглини овлаш», ҳатто эркаклари ўртасидаги ўзаро кучли кураш йўллари орқали боради. Ҳайвонларнинг анча йирик бирлашмалари подалар, галалар ва колониялар ҳисобланиб, уларнинг шаклланишида популяциялардаги хулқий муносабатлар янада мураккаблашади. Колониялар ўтроқ ҳаёт кечирувчи, «ҳайвонларнинг биргаликдаги яшашидир. Улар узоқ вақт ёки кўпайиш олдидан бирга яшаши мумкин. Колонияни ташкил этувчи индивидлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ниҳоят»да хилма-хилдир. Энг оддий кўринишлардан бири хемотаксис асосидаги тўпланишдан иборат бўлса, мураккаброқ шаклдагиси эса бир-бирлари келишиб (хабар бериб) бирор-бир ҳаётий функцияни бажаришидир. Бундай функцияларга душмандан сақланиш учун зарур. бўлган огоҳлантирувчи сигналларни кўрсатиш мумкин. Сутэмизувчилар орасида колония бўлиб ҳаёт кечириш оилавий гуруҳларнинг кенгайиши ҳисобига келиб чиқади ва дастлабки оила билан боғланиш сақланиб қолади. Ҳашаротларда (термитлар, чумолилар, арилар) кузатиладиган колониялар ҳам мураккаб ҳисобланиб, уларнинг асосида ҳам оилаларнинг кенгайиб ажралиб чиқиши ётади. Бундай колониялар биргаликда кўпайиш, ҳимоя, ёш авлодни ва ўзини боқиш, қурилиш ишларини бажариш каби функцияларни бажарадилар. Меҳнат тақсимоти айрим индивидлар орасида ёшлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилган бўлади. Чумолиларнинг биргаликда яшашида турли хилдаги сигналлар тизимидан фойдаланиш катта роль ўйнайди. Галалар бир турга кирувчи баъзи гуруҳ ҳайвонларнинг бирон-бир биологик жиҳатдан фойдали ҳаракатни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашиши ҳисобланади. Галалар душмандан сақланиш, озуқа топиш, миграциялар каби функцияларни бажаришни енгиллаштиради. Гала бўлиб яшаш балиқлар, қушларда ва сутэмизувчилардан итсимонларда учрайди. Балиқлар галаси душмандан сақланишда, қушларники мавсумий миграция вақтида шаклланади. Ўтроқ ҳолда яшовчи қушлар ўртасида доимо товуш чиқариб туриш, кўриш билан боғлиқ сигналлар мавжуд. Бўрилар галаси қишда биргаликда ов қилиш учун ташкил топади. Подалар галаларга нисбатан ҳайвонлардаги анча узоқ муддат давомида доимий бирлашиш шаклидир. Подалар одатда тур учун хос бўлган барча функцияларни, яъни озуқа топиш, йиртқичдан сақланиш, миграция, кўпайиш ва болаларни тарбиялаш кабиларни амалга оширади. Подалардаги ҳайвонларнинг гуруҳли хулқий хатти-ҳаракатлари «ҳукмдор» ва «итоаткор» асосидаги ўзаро муносабатлардан ташкил топади. Подалар ташкил бўлишининг бир кўриниши вақтинчалик ёки доимий бирон-бир раҳбар ёки бошлиқ (лидер)нинг хатти-ҳаракатларига қараб бошқа индивидларнинг ўз фаолиятини амалга оширишида кўринади. Подадаги ҳар бир индивид раҳбарга итоат қилган ҳолда бир жон бир тан бўлиб ҳаракат қилади. Бунинг учун у анча тажрибали, тадбиркор, одил ва кучли бўлиши керак. Раҳбарнинг биологик аҳамияти шундан иборатки, унинг индивидуал тажрибаси қолган барча индивидлар учун фойдали бўлсин. Подада бир-бирларига бўйсунувчи, яъни етакчи индивидлар бўлса, уларда хулқий муносабатлар янада ҳам мураккаб бўлади. Етакчи индивидлар ўта тажрибали ва тадбиркор подага фаол бошчилик қилиши билан раҳбарлардан ажралиб туради. Масалан, отлар подасидаги етакчилар ҳаракатни бошқарадилар, йиртқичлардан ҳимоя қиладилар, жанжалларни тинчитадилар, касал ёки ёш индивидларга ғамхўрлик қиладилар. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling