Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Популяциянинг ўсиши
Туғилиш ва ўлиш миқдори. Одам популяцияси сонининг ортишини унинг биологик хусусиятларидан қидириш керак. Бундай омиллардан бири ва энг муҳими туғилиш ва ўлишдир. Ҳар икки кўрсаткич ҳам потенциал ёки реал коэффициентлар билан аниқланиши мумкин. Агарда туғилиш жараёнини олсак айрим тур ёки унинг барча индивидлари қулай шароитда энг юқори маҳсулдорликка эришиши мумкин бўлган шароит ҳисобга олинади ва у потенциал (имкони бор бўлган) туғилиш миқдори деб қаралади. Реал туғилиш эса бир турнинг барча индивидумларининг ҳақиқий туғилиш миқдори ҳисобланади.
Одамлар популяциясидаги 100 индивидумдан 15 та бола туғилса, реал туғилиш миқдори 15%га тенг бўлади. Агарда жинслар нисбати 1:1 бўлса, реал туғилиш миқдорининг коэффициенти 30% ни ташкил этади. Реал туғилиш миқдори коэффициенти одатда бола туға оладиган ёшдаги аёллар сонини ҳисобга олади. Реал туғилиш миқдори коэффициентидан реал ўлиш миқдори олиб ташланса, аҳолининг ўсиш коэффициентини аниқлаш мумкин. Аҳоли сонининг ўсиш коэффициенти Европада 2,5%, АҚШда 10% ни ташкил этади. Аҳоли сонининг ўсиш коэффициентига жуда кўп омиллар таъсир этади. Масалан, сарҳисобчилар томонидан зътиборга олинмайдиган, аммо муҳим ҳисобланган жамиятнинг ҳаёт даражаси ва дин кабилар ҳам ҳисобга олиниши керак. Шунинг учун юқоридаги мисолимизда Европада аҳоли сонининг реал ўсиш коэффициенти 1,25%, АҚШда эса 5% ни ташкил этади. Популяциянинг ўсиши. Ҳайвонлар популяциясининг ўсиш тезлиги ташқи муҳитнинг таъсирига боғлиқ равишда ўзгаради. Организмлар учун бир неча даврларни ажратиш қабул қилинган. Латент даврида популяция таркиби сон жиҳатидан бир хил даражада ўзгармай ушлаб турилади. Латент давридан сўнг экспоненциал ўсиш даври бошланади. Бу вақтда популяция тез ўсади ва барқарорлашади. Сон жиҳатидан бир оз тебраниб турувчи барқарорлик мувозанат даври деб аталади. Одамлар бир неча асрлар давомида табиатнинг иқлим омиллари ва юқумли касалликлар таъсирида яшаб келмоқда. Оловнинг кашф этилиши, кейинчалик иш қуроллари ва ҳарбий қуроллар яратиш туфайли инсоннинг ҳаёти аста-секин ўзгарди. Одамларнинг Ер юзида сон жиҳатидан ўсиши бизнинг эрамиз бошларига тўғри келади. Утган даврлардаги цивилизация ва ҳозирги давр техникасининг тараққиёти ўз навбатида янги ерларни ўзлаштириш имконини яратди. Ғарбдаги давлатларда аҳоли сони анча. ўсди. Ер шаридаги аҳоли сони XX асрнинг бошларидаги рўйхатга биноан 1 млрд. 800 млн. эди. 1960 йилги ҳисобга кўра 3 млрд. га етди. 1970 йилда эса 3,5 млрд., 1989 йил-да эса 4,2 млрд. ни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, одам популяцияси сони 40—50 йил давомида тахминан 2 марта ўсган. Ҳозирги вақтдаги ўсиш суръатида эса одам популяциясининг ўсиши 2000 йилда 7 млрд. га, яъни икки баробарга ортади. 1971 йилда одам популяцияси экспоненциал ўсиш даврида эди. Энди қайси йилларга келиб мувозанат ҳолат қарор топади деган савол туғилади. 1971 йилдаги баъзи бир белгилар асосида яқин орада мувозанат ҳолатга келади деб тахмин қилиш мумкин. 1972 йилдан бошлаб ва ундан олдин хам Ғарбий Европадаги эркаклар ва аёлларнинг потенцяал яшаш муддати ўсгани йўқ аксинча бир оз пасайиш ҳоллари кузатилди. Бунга нималар сабаб бўлган экан? Бу ҳақда турлича гипотезалар илгари сурилмоқда. Уларнинг бирортаси хам етарли асосларга эга эмас. Баъзан йўл ва кўчалардаги бахтсиз ҳодисаларнинг кўплиги (айниқса ёшлар ўртасида) деб қаралса, бундан ташқари тўйиб ёки етарли даражада овқатланмаслик кабилар потенциал яшаш муддатини чеклашга олиб келмоқда. Ниҳоят шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, баъзи мутахассисларнинг фикрича, шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши ҳам ўртача потенциал яшаш муддатининг камайишига олиб келади. Баъзи бир юрак хасталиклари атмосферанинг ифлосланиши билан боғлиқ ҳолда келиб чиқмоқда. Иккинчи томондан, тиббиёт соҳасидаги рак, қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ хасталиклар, инфаркт, миокард кабилар ўртача потенциал яшаш муддати кўрсаткичига салбий таъсир этади. Шундай қилиб, Европадаги аҳолининг потенциал яшаш муддати яқин орада ёки кейинчалик энг юқори даражага кўтарилмайди. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling