Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то қаришигача бўлган ёш даврлари


Download 236.05 Kb.
bet26/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то қаришигача бўлган ёш даврлари:
1. Янги туғилган бола1—10 кунгача
2. Эмизикли давридаги бола 10 кундан бир йилгача
3. Гўдаклик 1—3 ёш
4. Илк болалик 4—7 ёш
5. Болалик 8—12 ёш (ўғил болалар) 8—11 ёш (қиз болалар)
6. Ўсмирлик (ўспиринлик)13—16 ёш (ўғил болалар), 12—15 ёш (қиз болалар)
7. Ёшлик 17—21 ёш (ўспирин), 16—20 ёш (қизлар)
8. Вояга етилишнинг биринчи 22—35 ёш (эркаклар), 21—35 даври ёш (аёллар)
9. Вояга етилишнинг иккинчи 36—60 ёш (эркаклар), 36—55 даври ёш (аёллар)
10. Ёши қайтган (кексайган) 61—74ёш эркаклар),56—74 давр ёш (аёллар)
11 . Қарилик 75—90 ёш (эркаклар, аёллар)
12. Узоқ умр кўриш (узоқ 90 ёшдан юқори яшаш)
Фазовий тузилмаси. Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдони (ареали)даги айрим индивидлар ва гуруҳчаларнинг тарқалиш характерини ифодалайди. Одатда тур ичида ва айрим популяциялар ичида индивидлар бир текис тарқалмайди, чунки яшаш шароити, яъни озуқа ресурслари, бошпана кабилар нотекис тақсимлангандир. Бундан ташқари популяцияни ташкил этувчи ррганизмларнинг биологик хусусиятлари, ҳара-катчанлиги ва агрегирлик даражаси кабилар муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай популяциядаги индивидларнинг маълум даражада бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриши кузатилади. Баъзи индивидлар туғилган жойида умрининг охиригача яшаб қолади, иккинчи бир популяциянинг индивидлари узоқ масофаларга кўчиб кетади.
Индивидларнинг ҳаёт давомида кўчиб юриш кўрсаткичи сифатида индивидуал фаоллик радиуси, панимистик бирлик ёки қўшничилик даражаси кабилардан фойдаланилади. Экологлар томонидан табиатда ҳайвонларнинг тарқалишини кузатиш натижасида фанга ўртача масофада тарқалиш тушунчаси киритилган. У нишонланган барча индивидларнинг ўртача учраш масофаларининг арифметик қиймати ҳисобланади. Индивидлар ва гуруҳлар топографик усулларда ифодаланиши мумкин. Индивидларнинг уч турдаги тарқалиш усули маълум: диффузион, оролчали, лентасимон. Учала турнинг ўзаро аралаш ҳолатларидан доиравий ҳамда дона-дона шаклдаги турлар келиб чиқади. Кўпчилик турларнинг топографик тарқалиш усули уларнинг ҳаёти давомида ўзгариб туради.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling