Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


 Голантартик ўсимликлар ҳукмронлиги


Download 236.05 Kb.
bet46/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

6. Голантартик ўсимликлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронлик ҳудудига жанубий ярим шарнинг совуқ зоналари кириб, Жанубий Американинг Патагония қисми атрофидаги ороллари билан бирга, хамда Янги Зеландия киради. Бу ҳукмронлик 4 та областга бўлинади.
31 (1). Хуан Фернандес ороллари области - Патагониянинг ғарбий томонидаги Хуан Фернадес оролини ўз ичига олади. Бу област ҳудудида 1 та оила,20 дан ортиқ авлод ва бир неча юзлаб тур эндем хисобланади.
32 (2). Чили Патагон области. Бу област ҳудудига Жанубий Американинг Чили Патагония Фонкленд, Оловли Ерлар ва бошқа оролларни ўз ичига олди. Бу област ҳудуди майдон жиҳатдан катта ва хилма-хил бунга икки материк (жанубий Америка ва Антарктиданинг яримороли хам) киради. Бир неча ўзига хос иқлимли ороллар ҳам киради. Натижада бу област ҳудудида 7 та оила, 250 та авлод, бир неча юзлаб тур эндем хисобланади.
33 (3). Суб антартик области. Бу област ҳудудига Гоф, Принс Эдувард, Амстердам, Сент Пол, Кергелен оролларини ўз ичига олади. Бу ерда 2 та авлод, ўнлаб эндем турлар мавжуд, эндем оила йўқ.
34 (4). Янги Зенландия области- бу област ҳудудига Янги Зелландия, Кермадек, Чатем, Антипот ороллари билан биргаликда бир қанча майда ороллар хам киради. Бу област ҳудудида битта оила, 45 та авлод, бир неча ўнлаб эндем турлар мавжуд.
Назорат учун саволлар:
1. Биогеография фани таксономик бирликлар системасини изохланг?
2. Голарктик ўсимликлар ҳукмронлиги ва унинг областларини тушунтиринг?
3. Полеотропик ва неотропик ўсимликлар ҳукмронликларини изохланг?
4. Кап ва ўсимликлар ҳукмронликларини областларини тахлил килинг?
5. Галантарктик ўсимликлар ҳукмронлигини тушунтиринг?
6. Ўсимликлар дунёсини флористик хукмронлик ва областларга ажратилиши сабабларини тушунтиринг.
Таянч иборалар:
Таксономик бирликлар, ҳукмронлик, область, округ, ценопопуляцион майдон, голарктик, палеотропик, неотропик, Кап, Австралия, Голантарктик ўсимликлар ҳукмронликлари, ўсимликларни географик таркалиши.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling