Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Мавзу-9. Ҳайвонот дунёсининг географик


Download 236.05 Kb.
bet47/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Мавзу-9. Ҳайвонот дунёсининг географик
тарқалиши
·Ҳайвонот дунёсининг географик тарқалишига таъсир этувчи омиллар. ·Ҳайвонот дунёсининг ҳукмронлик ва областга ажратилиши, палеогейва арктогей ҳайвонлар ҳукмронлиги. ·Арктоғей ҳайвонлар ҳукмронлиги. ·Неогей ва нетоғей ҳайвонлар ҳукмронликлари
Ер шарида ҳайвонот олами тур жиҳатдан хилма-хил бўлиб, ўсимликларга нисбатан деярли 3 баробар кўрдип. Масса жиҳатидан жуда оз, яъни 1% холос, 99% ўсимликлар хиссасига тўғри келади.
Ҳайвонлар ер шарининг иурли қисмларида иқлим шароитининг турлилигига қараб турлича тарқалган. Ҳайвонот оламини ҳукмронликка, областластларга ажратишда кўп олимлар ўз ишларини олиб боришган. Улар ичида тан олингани 1976 йили крўжановский таклиф қилган системадир. Бунга кўра ҳайвонот олами 4 та ҳайвонлар ҳукмронлигига ва 14 та фаунистик областга бўлинади.
1. Палеогей ҳайвонлар ҳукмронлиги. Буларнинг ҳудудига 4 та область киради. Яъни, Африка материгининг асосий қисми, Мадагаскар ороли, Ҳиндистон ярим ороли, Ҳиндихитой, Зонд оролари, Янги Гвинея, Полинезия ороллари киради.
2. Арктогей Ҳайвонлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронлик 2 та кичик ҳукмронликка бўлинади.
1.Палеарктик фаунистик кичик ҳукмронлиги. Бу ҳукмронлик 3 та областга бЎлинади:
1. Европа-Сибирь области
2. Қадимги Ўрта ер области (Турон)
3. Шарқий Осиё области
2. Неоарктик фаунистик ҳайвонлар кичик ҳукмронлик 2 та оластга бўлинади.
1. Канада области
2. Санор области
3. Неогей ҳайвонлар ҳукмронлиги 2 та областга ажратилади:
1. Неотропик
2. Карип
4. Нотоғей ҳайвонлар ҳукмронлиги 3 та областга бўлинади:
1. Австралия области
2. Янги Зеландия области
3. Патагония области
Палеогей ҳайвонлар ҳукмронлиги куйидаги 4 та областга бўлинади:
1Эфиопия области. Бу область ҳудудига Африка материгининг жанубий қисмидан бошлаб, Сахрои Кабргача булган майдонни Ўз ичига олади. Бу областнинг асосий кисмини экваториал иқлим минтакаси ташкил килганлиги учун экваториал ўрмонлар ва саванналардан иборат. Шунинг учун бу областда узига хос ҳайвонлар таркалган. Сут эмизувчиларнинг кўпчилик турлари эндем ҳисобланади. Жумладан, Антилопа, Аленларнинг 2 тури, Жирафа, зебра, Африка фили, Шимпанзе, Горилла, Мартишка, Бегемотларнинг 2 тури, Носорок, йирткичлардан Африка йулбарси, Геопард, ёввойи мушук, Гиена (бўри йўқ). Гиена Африка саванналари учун санитариялик вазифасини бажаради. Бу областда судралиб юрувчилар кенг таркалган. Масалан: калтакесак эчкиэмарлар, геконлар, аспидлар иоласига мансуб булган кобралар, умуман 20 дан ортик хил илонлар яшайди. Экваториал ўрмонлар зонасида 7-9 метр келадиган питонлар яшайди. Бу областда эндем туркумлардан страус (Африка туяқуши). Умурткасизлардан турли хил хашаротлар эндем хисобланади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling