Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet43/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

14. Мадагаскар ороли области - бу область ҳудудига Мадагаскар ороли, унинг атрофидаги бир қанча ороллар, яъни Камор ороллари, Альдабр ороллари, Сейшал ороллари, Маскирент ороллари киради. Бу область оролларида иқлим шароити турлича бўлганлиги учун ўсимликлар ҳаёти учун ниҳоятда қулай ва шунинг учун бу кичик ҳудудда 9 та 450 дан ортиқ авлод 780 тур эндем турлар бор.
15. Ҳиндистон области - бунга Ҳиндистон ярим ороли, унинг жанубидаги Хинд океани ороллари, Мальдив ороллари, Чагос архипелаги, Цейлон ороли киради. Бу областда эндем оила йўқ. 100 дан ортиқ авлод ва бир неча юзлаб эндемик турлар бор.
16. Ҳиндихитой области - бунга Бирманинг тропик қисми, Таиланд, Хиндихитой, Андаман, Никабар ороллари киради. Бу областда ҳам эндемик оила йўк. Лекин 250 дан ортиқ эндем авлод ва бир неча юзлаб эндем турлар мавжуд.
17. Малинезия области. Бунга Индонезия, Филиппин, Суматра, Калимантан, Янги Гвинея, Саломон ороллари ва жуда кўплаб майда оролларни ўз ичига олади. Бу област майдони бир неча юзлаб ороллардан ташкил топган. Иқлим шароити ниҳоятда хилма-хил, лекин уларда умумийлик бop. Бу область ҳудудида иккита эндем оила ва кўплаб эндем турлар мавжуд. Айниқса, Янги Гвинея ороли ўзига хос бўлиб, бу ерда 140 дан ортиқ эндем авлод яшайди.
18. Фиджи ороллари области. Ҳудуди жуда кичик ороллари жуда кўп. Бунга Янги Гибрит, Самоа, Тонго ороллари киради. Бу областда битта оила, жуда кўп эндемик авлодлар ва турлар мавжуд. Фиджи ороллари эндемик турларга жуда бой.
19. Поленезия области. Бу область ҳудудига Тинч океанининг катта майдони ва юзлаб ороллар киради. Бунга Королин, Маршалл, Гилберт, Мариан, Эллис, Феникс, Маркиз ороллари киради. Бу област табиий шароити хилма-хил бўлишига қарамай, буларда эндемик оила йўк. Лекин бир неча юзлаб авлод, юзлаб эндемик турлар бор.
20. Гавайи ороллари области. Майдон жиҳатдан бошқа ороллардан бир неча марта кичик, лекин ер шаридаги мавжуд ороллар ичида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Сабаби қуруқликдан анча узоқда жойлашган, яъни сув билан изоляцияланган орол ҳисобланади. Шунинг учун бу област ўсимлик олами ниҳоятда хилма-хил. Шунинг учун олимлар майдони жуда кичик бўлишига қарамай, бунга област даражасини беришган. Бу област ўсимликлари кўпчилиги абориген, лекин инсон фаолияти натижасида миграцион йўл билан келиб қолган турлар хам мавжуд. Булар Америка қитъасига бирмунча яқинроқ бўлганлиги сабабли шимолий Америкада ва Америкада ўсадиган ўсимликлар ҳам учрайди.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling