Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet41/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

2. Шарқий-Осиё области - бу област ҳудудига шарқий Химолай, Ҳиндистон чегарасидан бошлаб, Хитойнинг шарқий қисми, шимолий Бирма, Корея, Япония, Сахалин ороллари киради. Майдон жиҳатидан олдинги областларга нисбатан кичик бўлишига қарамай, бу област ўсимликлар турига ниҳоятда бой. Ўсимликларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу областда 300 дан ортиқ тур ва 14 дан ортиқ оила эндем ҳисобланади. Бунга сабаб бу область ҳудудида турли хил иқлим шароити бўлганлигидир..
3. Атлантик-Шимолий Америка области - бу область ҳудудига Атлантика океанининг қирғоқлари, Шимолий Америка, Жанубий Канада ҳудудлари киради. Бу областда 1 та эндем оила ва 100 дан ортиқ эндем ва бир неча юзлаб эндем турлар бор. Бу областда айиқтовондошлар, атиргулдошлар, кўкноридошлар кенг тарқалган.
4. Қояли тоғлар области - бу область Шимолий Америка қитъасида Канаданинг ғарбий қисми ва АҚШ ғарбий штатлари ҳам киради. Бу областда юқори ўсимликлардан эндем оила йўқ. 1 та жигарсимон мохдан ташқари, лекин эндем турлар жуда кўп.
5. Макронезия области - Бунга бир қанча ороллар киради. Буларни умумий ном билан Азор-Мадейра, Яшил бурун ороллари деб аталади. Бу областда кўплаб ороллар бўлганлиги учун эндем тур ва авлодга бой. Лекин эндемик оила йўқ. Сабаби иқлим хусусияти бир-бирига яқин.
6. Ўрта ер денгизи области - бу областга Ўрта ер денгизи атрофидаги барча мамлакат ва бир қанча ороллар киради. Бу област ҳудудида битта эндемик оила ва 150 дан ортиқ авлод ва бир неча юз турлар эндем ҳисобланади. Эндемизмни кучлилигига сабаб ўсимликларнинг келиб чиққан марказлардан биридир.
7. Араб Саҳрои Кабир области - бу область Ҳудудига Африка саҳросининг тропик бўлмаган кисми киради. Синай ярим ороли, Арабистон ярим ороли, Иорданиянинг бир қисми, Сирия саҳроси, Қуйи Месопотамия киради. Бу областда ҳам эндемик оила йўк. 300 дан ортиқ эндемик тур аниқланган.
8. Эрон-Турон области - Сириянинг катта қисми, Шимолий Фаластин, Иордания, Юқори Месопатамия, Арманистон тоғлари, Жануби-шарқий Закавказия, Эрон, Афғонистон, Покистон, Тибет системаси, Монголия, Шимолий Сибирнинг жанубий қисми киради. Бу область ҳудуди кескин континентал иқлимли бўлиб, лекин хилма-хил ўзига хос иқлим шароитига эга бўлган бир неча тоғликлар системаси жойлашганлиги сабабли эндем турларга бой ҳисобланади. Масалан, айиқтовондошлар, атиргулдошлар, шўрадошлар, кўкноридошлар, итузумдошларнинг кўп турлари эндем ҳисобланади. Мавжуд турлардан бир қанчалари бу область учун рельект ҳисобланади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling