Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Download 39.92 Kb.
bet11/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

1. Назарий - методологик қисм.
1.1. Социологик муаммони ишлаб чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш. 1.2. Тадқиқот объекти ва предметини белгилаш. 1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш. 1.4. Тадқиқот предметининг дастлабки тахминий таҳлили. 1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
2. Амалий социологик тадқиқотни иш жараѐни қисми: 2.1. Тадқиқотнинг умумий режаси. 2.2. Асосий амалий иш жараѐнлари. 2.3. Танлов ишлари. 2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш усулларининг таснифи. 2.5. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар.
3. Хулоса қисми. 3.1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи. 3.2. Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат). Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаси. Дастурнинг ушбу қисмида социологик тадқиқот буюртмачи ва бажарувчилар ўртасидаги муносабат ўзаро келишиб олинади. Тадқиқот учун сарф қилинадиган харажатлар: молиявий меҳнат ресурслари ҳисоблаб чиқилади.Социологик тадқиқот мақсади турлича бўлиши мумкин. Масалан, муайян ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат унумдорлигини кўтариш муаммосини социологик тадқиқот қилиш зарур бўлса, бунда асосий мақсад меҳнат унумдорлиги пастлигининг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд яширин иқтисодий имкониятларни қидириб топиш ва мавжуд шарт-шароитни ўзгартиришдан иборат.
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот предмети мавжуд социологик муаммонинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Бир хил муаммоли ҳолатда ягона эмпирик тадқиқот объекти бўйича тадқиқот предмети бўладиган бир неча йўналишлар бўлиши мумкин. Эмпирик социологик тадқиқот дастурининг назарий-услубий даражасида тадқиқот объектини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳал қилиниши зарур бўлган муаммо ҳарактери, унинг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифаси тадқиқот объектининг қандай бўлишлигини белгилайди. Агар тадқиқот объектинг унчалик катта бўлмаса, социологик жиҳатдан уни тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлса, бир бутун ҳолда тадқиқот объекти қилиб олиниши мумкин. Баъзан эса мураккаб социологик тадқиқот олиб бориш ѐки тадқиқот объектини тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун бундай вазиятда тадқиқот объектининг нисбатан аниқ чегараси белгилаб олиниши шарт. Илмий муаммо объектини системали таҳлил этиш тадқиқотчи учун 3 фаолият йўналишини очиб беради. Улар:
1) Тадқиқот предметини аниқлаб олиш. 2) Асосий тушунчаларни ажратиб олиш ва уларга изоҳ бериш. 3) Тадқиқот учун иш гепотезасини яратишдир.
Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling