Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари
Download 39.92 Kb.
|
1-мавзу саволлари б-н
- Bu sahifa navigatsiya:
- Социологик тадқиқот фарази
- Эмпирик (аниқ) тадқиқот усуллари
Дастурда аниқ кўрсатилиши зарур 1) Эмпирик тадқиқот объекти. 2) Социологик тадқиқот объектини тўлалигича қамрайдими ѐки унинг айрим жиҳатларини танлаб оладими. 3) Танлов асосида олиб бориладиган социологик тадқиқот асоси (рўйхат тузиш, картотека, социологик харита кабилар). Социологик тадқиқот фарази: Мавжуд муаммо бўйича илмий фараз ишлаб чиқиш эмпирик социологик тадқиқотни назарий жиҳатдан тайѐрлашниниг якунловчи қисми ҳисобланади. Тадқиқот фарази ўрганилаѐтган ижтимоий ҳодиса таркиби ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳарактери тўғрисидаги илмий асосланган фараздан иборат бўлади. Илмий фараз тадқиқ этилаѐтган объект тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади.Фараз, бу тадқиқот учун бошланғич нуқта бўлиб, кейинги олиб бориладиган амалий социологик тадқиқотларда илгари суриладиган фаразга боғлиқ бўлади. Эмпирик тадқиқот фарази бўлмаса, унда социологик тадқиқотнинг илмий даражаси паст бўлади. Эмпирик (аниқ) тадқиқот усуллари Илмий билишнинг методларини фалсафа ва социологияда 3 турга бўлиб ўрганилади: 1. Илмий билишнинг энг умумий-илмий методи (онгли амалий ва назарий фаолият). 2. Илмий билишнинг эмпирик даражасига оид умумий илмий методлар. 3. Илмий билишнинг назарий даражасига оид умумий илмий методлар. Дастур таркиби услубий қисмининг муҳим жиҳати – эмпирик тадқиқот услубияти, техника жараѐни ва усулларини асослашдан иборат. Социологик тадқиқот услубияти – хусусий социологик усуллар мажмуи бўлиб, ундан эмпирик материалларни тўплаш ва тизимлаштириш мақсадида фойдаланилади. Метод тушунчаси кенг маънода билимлар тизимини юзага келтириш ва асослаш учун воситачи демакдир. Социологиянинг усул сифатидаги умумсоциологик пиринциплари: ижтимоий воқеаликдаги жараѐнлар, ҳодисаларни билишдаги хусусий принциплар ва конкрет усуллар – математик-статистик усуллар, социологик ахборотни йиғиш усуллари: кузатиш, сўроқ, эксперимент ва бошқалардан иборатдир. Социологик тадқиқот техникаси – махсус усулларнинг бирлигини англатиб, у ѐки бу усулдан унумли ва ўз ўрнида фойдаланишни ифода қилади. Социологик тадқиқот жараѐни тадқиқотни ташкил этиш усули, воситаси, барча билиш ва ташкилий фаолиятнинг батартиб бориш жараѐнини англатади. Амалий социологик тадқиқот олиб бориш жараѐнида конкрет тадқиқот усулларининг аҳамияти ҳам катта. Улар ѐрдамида дастлабки эмпирик маълумотлар йиғиб борилади. Қуйида шулар хусусида тўхталиб ўтамиз. Социологик тадқиқот усуллари ичида ҳозирги кунда энг кенг тарқалгани Download 39.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling